16
«Интерфаол усуллар» ҳақида
Интерфаол усули ҳамкорликда фаолият
олиб бориш маънасини
англатади. Мактабгача ѐшдаги болаларга таълим-тарбия бериш учун турли
интерфаол усулллар мавжуд. Жумладан:
1. «Доира» усули
2. «Аквариум» усули
3. «Музѐрарлар»
4. «Гуруҳларга бўлиниш»
5. «Ақлий ҳужум»
6. «Ким қаерда?»
7. «Мозаика»
8. «Тез ѐрдам»
9. «Тўхтаб ўқиш»
10. «Тармоқлар» (Кластер)
11. «Суратли диктант»
12. «Чигил ѐзди» ўйинлари
13. «Занжир»
14. «Энержайзерлар»
15. «Ҳамма ҳаммага ўргатади»
16. «Баҳс-мунозара»
17. «Континиум» ва ҳ.к.
Уларнинг айримларини машғулот жараѐнларида қўллашни сизга тавсия
этамиз.
«Дойра» усули
Бунда болалар доира шаклида ўтириб, турли Машқларни
бажарадилар. Бу усулнинг болаларни қатор қилиб ўтказиш усулидан қулай
томони шундаки, ҳеч бир бола ўзини ажратилганлигини,
яъни кимдир
орқада, кимдир олдинда эканлигини сезмайди. Ҳар
бир бола тарбиячи
назари ва эътиборидан четланиб қолмайди. Ҳамма ўзини «тенг» ҳис қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: