33-мавзу. Симметрик кўпҳадлар. Симметрик ҳадлар ҳақидаги леммалар. Икки кўпҳаднинг результанти(2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот).
Симметрик кўпҳадлар. Элементар симметрик кўпҳадлар. Симметрик кўпҳад юқори ҳади ҳақидаги теорема. Симметрик ҳадлар ҳақидаги леммалар. nўзгарувчили кўпҳадлар ҳалқасининг ихтиёрий симметрик кўпҳадини элементар симметрик кўпҳадлар ёрдамида ифодалаш.
Икки кўпҳаднинг результанти. Юқори тартибли тенгламалар системасини номаълумларни йўқотиш усули билан ечиш.
34-мавзу. Мантиқ қонуни. Зиддият. Буль алгебраси. Функцияларнинг тўлиқ ва тўлиқмас системалари (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот).
Мантиқ қонуни. Зиддият.Бажарилувчи формула.Буль алгебраси. Икки қийматли функция.Икки қийматли функция орқали мулоҳазалар алгебрасининг формуласини ифодалаш. Функцияларнинг тўлиқ ва тўлиқмас системалари.
35-мавзу. Элементар дизъюнкциялар ва элементар конъюнкциялар. Нормал формалар (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот).
Элементар дизъюнкциялар ва элементар конъюнкциялар. Тўғри, тўлиқ, мукаммал элементар дизъюнкциялар ва элементар конъюнкциялар. Нормал формалар. МДНФ. МКНФ. Мулоҳазалар алгебрасининг формулаларини МДНФ ва МКНФ га айлантиришнинг икки усули.
36-мавзу. Келтирилган формула тушунчаси. Ўзаро қўшма формулалар. Иккилик қонуни. Реле-контакт схемалари (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот).
Келтирилган формула тушунчаси. Ўзаро қўшма формулалар. Иккилик қонуни. Берилган форманинг қўшмасини топиш. Иккилик принципи ҳақидаги теорема. Мулоҳазалар алгебрасининг элементар математика ва физикага татбиқлари. Реле-контакт схемалари.
37-мавзу. Аксиоматик усул. Мулоҳазалар ҳисоби. Мулоҳазалар ҳисобининг келтириб чиқарилувчи формулалари билан мулоҳазалар алгебрасининг умумқийматли формулалари (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот).
Аксиоматик усул. Геометриядан, арифметикадан аксиоматик усулга содда мисоллар. Мулоҳазалар ҳисобини қуриш. Мулоҳазалар ҳисобининг аксиомалари. Мулоҳазалар ҳисобида келтириб чиқарилувчи формула тушунчаси. Келтириб чиқарилувчи формулаларга мисоллар. Мулоҳазалар ҳисобининг келтириб чиқарилувчи формулалари билан мулҳазалар алгебрасининг умумқийматли формулалари орасидаги боғланиш.
38-мавзу. Гипотезалар (фаразлар). Ҳосилавий келтириб чиқариш қоидалари. Кучли ва кучсиз формулалар. Монотон ўсувчи ва монотон камаювчи формулалар. Тенг кучли формулалар (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот).
Гипотезалар (фаразлар). Гипотезалардан келтириб чиқариш тушунчаси. Дедукция теоремаси. Ҳосилавий келтириб чиқариш қоидалари: силлогизм, шартларнингўрнини алмаштириш, шартларни бирлаштириш в.ҳ. Кучли ва кучсиз формулалар. Монотон ўсувчи ва монотон камаювчи формулалар. Тенг кучли формулалар тушунчаси. Формулаларни тенг кучли алмаштириш ҳақидаги теорема.
Do'stlaringiz bilan baham: |