39-мавзу. Нормал формага келтириш ҳақидаги теорема. Келтириб чиқарилувчи формулаларнинг намуналари (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот).
Нормал формага келтириш ҳақидаги теорема. Келтириб чиқарилувчи формулаларнинг намуналари. Конъюнкция амали учун умумлашган ассоциативлик қонунининг ўринлилиги. Мулоҳазалр ҳисоби формулалари билан мулоҳазалар алгебраси формулалари орасидаги боғланиш. Мулоҳазалар ҳисобининг зидсизлиги, тўлиқлиги, эркинлилиги тушунчалари.
40-мавзу. Предикатлар алгебрасининг символлари, тили. Предикатлар мантиқида формула тушунчаси. Келтирилган нормал форма Предикатлар ҳисоби. Предикатлар ҳисобининг аксиомалари. Келтириб чиқариш қоидалари (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот).
Предикатлар алгебрасининг символлари, тили. Предикатлар мантиқида формула тушунчаси.
Предикатлар мантиқида бажарилувчи ва умумқийматли формула тушунчалари. Тенг кучли формулалар. Предикатлар мантиқида келтирилган нормал формула (форма) тушунчаси. Тенг кучли алмаштиришлар ёрдамида формулани келтирилган нормал формага айлантириш. Келтирилган нормал формага мисоллар. Предикатлар алгебрасида ечилиш муаммоси.
Предикатлар ҳисоби. Предикатлар ҳисобининг аксиомалари. Келтириб чиқариш қоидалари: хулоса чиқариш қоидаси, ўзгарувчи предикатни ўрнига қўйиш қоидаси, эркин ўзгарувчи предметни алмаштириш қоидаси, боғлиқ ўзгарувчини алмаштириш қоидаси, кванторлар билан боғлаш қоидалари. Келтириб чиқарилувчи формула тушунчаси. Предикатлар ҳисобининг келтириб чиқарилувчи формулалари. Предикатлар ҳисобининг хоссалари (обзор тариқасида).
41-мавзу. Математик назария ҳақида тушунча. Математик назариянинг хоссалари Аксиоматик метод. Формал ва ноформал аксиоматик назариялар (2 соат маъруза (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот).
Математик назария ҳақида тушунча. Биринчи тартибли тил. Математик назариянинг хоссалари: зидсизлик, тўлиқлик, ечилиш муаммолари. Тўлиқсизлик ҳақидаги Гёдель теоремаси (исботсиз). Математик назария намуналари.
Аксиоматик метод. Формал ва ноформал аксиоматик назариялар. Формал арифметиканинг зидсизлиги ҳақидаги теорема.
Do'stlaringiz bilan baham: |