45-мавзу. Кватернион. Кватернионлар чизиқли алгебраси. n-рангли чизиқли алгебра. Чизиқли алгебранинг базиси (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот).
Кватернион. Кватернионларнинг майдон ташкил этиши. Кватернионлар Чизиқли алгебраси. n-рангли Чизиқли алгебра. Чизиқли алгебранинг базиси. Ҳақиқий сонлар майдони устида Чизиқли алгебралар. Фробениус теоремаси.
Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар
Назаров Р.Н.,Тошпўлатов Б.Т., Дусумбетов А.Д. Алгебра ва сонлар назарияси.Т., Ўқитувчи. I – қисм 1993 й., II– қисм, 1995 й.
Юнусов А., Юнусова Д. Сонли системалар. Т., «Молия-иқтисод», 2008.
Юнусов А.С. Математик мантиқ ва алгоритмлар назарияси элементлери. Т., “Янги аср авлоди”. 2006.
Тўраев Х.. Математик мантиқ ва дискрет математика. Т. Ўқитувчи. 2003.
www.pedagog.uz
www.ziyonet.uz
www.edu.uz
2.03. ГЕОМЕТРИЯ
КИРИШ
“Геометрия” фани юқорида кўрсатилган таълим йўналишида ўқитиладиган асосий ихтисослик фанларидан бири бўлиб, ушбу дастур умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари математика фанларининг Давлат таълим стандартларини ҳисобга олган ҳолда, олий таълимнинг «60110600-Математика ва информатика» йўналиши Давлат таълим стандартлари асосида тузилган.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад - “Математика фанини ўқитиш учун ҳуқуқ бериш бўйича касбий қайта тайёрлаш” таълим йўналиши бўйича математика фанини ўқитиш ҳуқуқи бериладиган ўқитувчиларнинг ҳаётий тасаввурлари билан амалий фаолиятларини умумлаштириб бориб, геометрик тушунча ва муносабатларни тингловчилар томонидан онгли равишда ўзлаштирилишига ҳамда ҳаётга татбиқ эта олишга интилиш, уларнинг келажакдаги иш фаолиятида амалий аҳамият касб этувчи математик билим, кўнима ва малакаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |