Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet45/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

КИМНИНГ ТЎПИ УЗОҚРОҚ ТУШАДИ
Девордан 3-4 м масофа нарига чизиқ чизилади, сўнгра ҳар бир метрдан кейин чизиқ чизиб борила- веради. Тарбиячининг ишорасидан кейин ўйинчи- лардан бири чиқиб, тўпни қўлига олиб, деворга кун билан урадк. Девордан сапчиб чиққан тўпнинг ерга тушган жойи аниқланади. Кейин иккинчи, учинчи марта урилган тўпнинг тушган жойи аниқланади ва ҳоказо. Ниҳоят, кимнинг урган тўпи узоққа бо- риб тушса, ўша ўйинчи ютган ҳисобланади. Ўйин- ни гуруҳларга бўлиб ўтказиш ҳам мумкин.
БАЙРОҚЧАГА ҚАРАБ ТУР
Болалар 2 кишидан бир қаторга сафланадилар. Майдончанинг ўртасига, 10-15 қадам нарига бай- роқчалар қўйилади. Уларнинг ўртасида эса узун- лиги 1-1,5 м келадиган арқон ётади. Иккала томон- дан биттадан ўйинчи арқон учлари ёнида туриб. ўзларининг байроқчаларига қараб турадилар. Ўқитувчининг «Диққат, марш!» деган буйруғидан кейин ҳалиги иккала бола тезда ўз байроқчалари томон югуриб борадилар, унинг атрофидан айла- ниб, орқага югуриб қайтиб келиб, арқончанинг учидан ушлаб ўз томонига қараб тортиб оладилар. Биринчи бўлиб тортиб олган ўйинчига бир бшкл бе- рилади. Ўйин охирида энг кўп балл тўплаган гуруҳ ғолиб ҳисобланади.
КАПАЛАКЧА
Болаларнинг (опабошидан ташқари) қўлларида елимдан, картондан ёки қоғоздан ясалган капа- лаклар бўлади. Онабошининг қўлида эса капалак
туткич бўлади. Тарбиячининг ишорасидан кейин капалаклар майдон бўйлаб қоча бошлайдилар. Она- боши эса уларни орқасидан кувлаб, капалакларни ушлаш учун кўлидаги капалак туткични уларнинг бошига кийгизади. Тутилган капалак онабоши би- лан жой алмашади. Ўйин шу тариқа давом этади.
ТЎП ЧИЗИҚ ОРҚАСИДА
Майдончага тўғри чизиқ чизилади, болалар эса чизиқнинг орқасида турадилар. Улар орасидан битта онабоши сайланади. Онабоши кўлида тўп бўлади. Ўқитувчининг ишорасидан сўнг онабоши тўпни ол- динга қараб отади. Ҳамма болалар чизикдан чиқиб тўпнинг ортидан югурадилар-да, тўпни ушлаб олиб, чизиқ томон қайтиб югуриб келадилар. Югуриб ке- таётган бола кўлидаги тўпга ўйинчилардан бирор- таси кўлини теккизса, унда дарҳол тўпни орқага ташлаш керак бўлади. Бунда тўпни бирор ўйинчи олиб, уни чизиқнинг орқа томонига ўтказади. Чи- зиқнинг орқасига тўпни олиб ўтган ўйинчи онабо- ши бўлиб қолади ва тўпни ўйинга киритиш ҳуқуқига эга бўлади. Қайси бола кўпроқ онабоши бўлган бўлса, ўша ўйинчи ғолиб ҳисобланади.
ТБЗЛИК ВА ЧАҚҚОНЛИК
Иштирокчилар тенг икки гуруҳга бўлинади. Гу- руҳлар бир қаторга сафланиб турадилар, саф бо- шида турган ўйинчиларнинг кўлларида волейбол тўпи бўлади. Ўқитувчи ишораси билан биринчи ўйинчилар 6-8 метр узунликдаги йўлакча орқали тўпни бир қўл билан ерга уриб олдинга тез ҳаракат қилади. Сўнг тўпни юқорига отиб, тўшакда олдин- га ўмбалоқ ошади ва туриб, тўпни ерга туширмас-
дан илиб олади. Улар тўпни илиб олиб, тўпни орқа- га - иккинчи ўйинчиларга узатадилар-да, ўзлари югуриб қатор охирига бориб турадилар. Иккинчи турган ўйинчилар, сўнгра учинчи турган болалар худди шу жараённи такрорлайдилар. Вазифани кам хато билан ва тез бажарган гуруҳ ютган ҳисоб- ланади.
ТБЗЛИК ВА МБРГАНЛИК
Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинадилар. Гўруҳ- лар бир кишилик қаторда старт чизиғи олдида ту- радилар. Майдончанинг қарама-қарши томонида эса нишон қўйилган бўлади. Нишондан 6-8 метр нарига отиш чизиғи чизилади; чизиқ ёнида кич- кина қутичада теннис тўпи бўлади. Ўқитувчи ишо- расидан кейин биринчи ўйинчи тезда олдидаги тўсиқдан ўтиб ёки юриш вақтида ҳар хил ҳаракат- ларни бажаради. Сўнгра қутичадан олдиндан ке- лишиб олинган миқдорда тўпни олади (1-3 та), улар- ни нишонга отади ва югуриб орқага кайтиб, эста- фетани иккинчи ўйинчига беради. Ўзи эса тезда қатор охирига бориб туради. Иккинчи ўйинчи шу- нинг ўзини қайтаради, сўнгра учинчи ўйинчи да- вом эттиради ва ҳоказо. Тўпни нишонга кўпроқ теккизган гуруҳ ўйинда . ютган ҳисобланади. Тўсиқ ва вазифалар турларини (кетма-кетликни) қуйида- гича алмаштириш мумкин:

  1. Гимнастика ўриндиғига юзни ерга қаратиб, қоринда ётган ҳолда икки қўллаб тортилиб, ўрин- диқнинг охиригача миниб ўтилади. Югуриб келиб гимнастика отидан ён томон билан сакралади.

  2. Тўшакдан ён томонга икки марта ўмбалоқ ошиб, югуриб келиб гимнастика отидан ошиб ўти- лади.

  3. Кетма-кет турган иккита устунчадан айланиб ўтилади. Гимнастика отининг тагидан ўтилади.

  4. Қўлларга таяниб ётган ҳолда 2-3 метргача эмаклаб ўтилади.

  5. Югуриб келиб тўсиқ (уриндиқ)даи сакраб ўтиб, полдан чамбаракни олиб, унинг ичидан ўтилади.


Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling