Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази


Бу йўналишда мактабнинг вазифалари


Download 0.81 Mb.
bet5/30
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1565990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
хавфли гурух б н ишлаш механизми

4.1 Бу йўналишда мактабнинг вазифалари:
1. Ўқувчиларнинг ижтимоий малакаси, ижобий қизиқишларини ривожлантириш, ва бўш вақтларини ташкиллаштиришга ёрдамлашувчи тадбирларни ўтказиш.
2. Ҳуқуқбузарлик, дарс қолдириш, ўзлаштирмаслик муаммолари бўйича тадқиқот ( анкета, ташхис қўйиш ва б.)ўтказиш.
3. Мутахассисларни жалб қилган ҳолда ижтимоий, тиббий, психологик-педагогик ёрдамга муҳтож болалар ва оилаларни аниқлаш
4. Ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида ҳуқуқий тартиб масалалари бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш.
5. Мактабда оила ва маҳалла ҳамкорлигида ўсмирлар билан олиб бориладиган тарбиявий профилактика ишлари даражасини кўтариш.
6. Фарзандининг ўқиши ва тарбиясида муаммолар бўлган оилаларга ёрдам бериш.
7. Боланинг давомати ва ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатаётган сабабларни бартараф этишга кўмаклашиш.
Бу вазифаларни амалга оширишда қуйидагилар иштирок этадилар:
Мактаб маъмурияти
Мактаб ўқувчилари
Мактаб психологи
Ота-оналар
Турли жамоатчилик ташкилоти вакиллари, жумладан маҳалла қўмиталари.

Бу йўналиш бўйича ишларни олиб боришда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:



  • Консультациялар, мониторинг, гуруҳли ривожлантирувчи машғулотлар, тренинглар, лекциялар, суҳбатлар, анкеталар, тестлар.

  • Психологик ташхис методикаларидан фойдаланиш

  • Мослаша олмаган ўсмир ва унинг яқин атрофидагилари шахсини ўрганиш ва унга ёрдам бериш.

Бу борада мактабдаги амалиётчи психологнинг ва педагогларнинг олиб борилаётган ишларини қуйидагича тақсимлаш мумкин.


4.2. Психологик профилактика йўналиши бўйича олиб бориладиган ишлар.
Мақолалар ёзиш, бюллетень (варақалар), деворий газеталар чиқариш, “Ишонч қути” ҳамда ўқитувчилар ва ўқувчилар учун турли мавзу йўналишлари бўйича баҳс-мунозаралар ташкил этиши, тўгараклар ташкил этиш, психологик-педагогик консилиум (муаммо, вазият, ҳолатларни ўрганиш ва тегишли чоралар ишлаб чиқиш жараёни) лар ўтказиш, дарсларни психологик жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
Психолог мактабда амалга оширган ишлари юзасидан вилоят, туман, шаҳар газета ва журналларига мақолалар билан иштирок этиши, ўқувчилар ўртасида доимий равишда турли хил мавзу (“Эҳтиёт бўлинг стресс!”, “Стрессдан сақланинг!”, “Гиёҳвандлик умр вабоси”, “Келажакда сиз танлаган касб”) ларга оид психопрофилактик, психокоррекцион семинар ва тадбирларни ўтказиши, психологик хизматга оид янгиликлар, ўқитувчилар ( «Темпераментингизни биласизми?», “Ҳар бир бола бир дунё!”), ўқувчилар (“Мен ва менинг имкониятларим (қобилият, қизиқиш, лаёқатлар ҳақида)”), ота-оналар учун (“Боласи 1-синфга бораётган ота-оналар Сизлар учун!”ва ҳ.зо) маслаҳат ва тавсияларни деворий газетада акс эттириши муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, умумтаълим мактабларида ўқувчи- ўқитувчи, ўқувчи-ўқувчи, фарзанд-ота-она, ўқитувчи-ота-оналар ўртасида шахслараро муносабатларда юзага келадиган низоли ва муаммоли вазиятларни ечимини топиш мақсадида “Ишонч қути”си ташкил қилиш тавсия этилади Қутининг ўлчами бўйи тахминан 20-25 см., эни 15-20 см. дан иборат бўлиб, амалиётчи психолог хонаси ёнига ўрнатилади. “Ишонч қути”ни ташкил этишнинг мақсади амалиётчи психолог томонидан ўқувчиларга тушунтирилади. Саволлар ва муаммолар аноним тарзда берилади. “Ишонч қути”сига тушган саволлар ва муаммоли вазиятларга амалиётчи психолог, қути ёнида ташкил этилган “Психолог маслаҳати” бурчагида тавсиялар сифатида жавоб беради. Саволларга аниқ жавоб олинмаса, берилган жавобга аниқлик киритиш мақсадида амалиётчи психолог бола билан индивидуал тарзда сўҳбат ўтказади. “Ишонч қути”га тушган саволлар психолог томонидан қатъий сир сақланиши шарт.




    1. Download 0.81 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling