Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази


Ўқувчиларнинг ўзлаштирмаслик ва дарсга келмаслигининг олдини олиш бўйича ишлар


Download 0.81 Mb.
bet9/30
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1565990
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
хавфли гурух б н ишлаш механизми

5.1. Ўқувчиларнинг ўзлаштирмаслик ва дарсга келмаслигининг олдини олиш бўйича ишлар.
Агар ўқувчи бирон бир сабабга кўра ўқув дастурининг маълум қисмини ўзлаштира олмаса, унда кейинги материални ҳам ўзлаштира олмайман деган руҳий ноқулайлик пайдо бўлади, дарсда ўзини кераксиздай ҳис қилади, зерикади ва “кўчадан топган дўстлари”, ўзи каби болалардан юпанч истайди. Пировардида, бу ўқувчи жиноий муҳитнинг ўлжаси бўлиб қолиши мумкин.
Шуни ёдда тутиш керакки, агар ўқувчи бир кун дарс қолдирса ва бунга ўз вақтида чора кўрилмаса, ушбу ўқувчида жазоланмаслик туйғуси пайдо бўлади. У бўш вақтини бозорда, компьютер клубларида ўтказа бошлайди, осон пул топиш илинжида дайдилик ва тиланчиликка ҳам қўшилиши мумкин. Бундай ўсмирни гиёҳвандлик ва жиноий фаолиятга жалб этиш жуда ҳам осон бўлади.

5.2. Ўқувчиларнинг бўш вақтини ташкиллаштириш.


Ўқувчиларни кенг кўламда спорт билан шуғулланиш, бадиий ижодиёт, тўгаракларга жалб этиш – боланинг ижодий ташаббускорлигини ривож-лантириш, бўш вақтини фаол ва фойдали ўтказиш, қонунга бўйсунишни шакллантиришга ёрдам берувчи тарбиявий фаолиятнинг муҳим йўналишларидан биридир.
5.3. Соғлом турмуш тарзи тарғиботи.
Ҳозирги вақтда ўқувчиларнинг жисмоний ҳолати бир қанча сабабларга кўра ташвишлидир. Экологияниг ёмонлиги, норационал овқатланиш, кам ҳаракатлилик, ўз соғлигига бўлган эътиборсизлик – болаларнинг жисмоний соғлигига таъсир кўрсатмоқда.
5.4. Ҳуқуқий тарбия
Вояга етмаганлар ва улар ота-оналарининг ҳуқуқий масалаларга алоҳида эътибор қаратиши болаларда ўз хатти-харакати учун масъулликни кучайтиради.
5.5. Ўқувчиларнинг экстремистик ташкилотларга кириб кетишининг олдини олиш бўйича .
Спорт мусобақалари ўтказилаётган вақтда оммавий тартибсизликлар ва безорилик ҳаракатларида иштирок этишга, миллатлараро ва динлараро низоларни тарғиб этувчи адабиётларни тарқатишга кўпинча юқори синф ўқувчилари жалб этилмоқда.
5.6. Ижтимоий – хавфли шароитдаги ўқувчилар ва оилаларни аниқлаш бўйича ишлар.
Ижтимоий-хавфли шароитдаги вояга етмаган – бу 18 ёшгача бўлган, ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирувчи, унинг тарбияси ва яшаш талабларига жавоб бермайдиган шароитда яшовчи шахс бўлиб, у ёки қонунни бузади, ёки жамиятга зид бўлган ҳаракатларни амалга оширади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling