Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис Маркази


Download 3.96 Mb.
bet1/11
Sana28.10.2023
Hajmi3.96 Mb.
#1728996
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
maktabgacha rivojlantiruvhi o\'yinlar


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик
Республика ташхис Маркази
Мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари учун
Ривожлантирувчи ўйинлар мажмуаси

ТОШКЕНТ 2013 ЙИЛ

Мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари учун ривожлантирувчи ўйинлар мажмуаси


Тузувчилар:
М.Розиқова
К.Умарова
Н.Муродова
К.Н.Гафуровнинг умумий таҳрири остида нашр этилади.

Тақризчилар: Н.Халилова


Ҳ. Усмонова

«Мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчмлари учун ривожлантирувчи ўйинлар мажмуаси» да мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларини билиш жараёнларини ривожлантириш, мактаб таълимига илк ўқув мотивларини ўйинлар ва машқлар орқали ҳосил қилиш бўйича қўрсатмалар берилган.

Ушбу методик қўлланмадан мактабгача таълим муассасаси психологлари, тарбиячилари, ота-оналар фойдаланиглари мумкин.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик – педагогик Республика ташхис маркази илмий методик Кенгашининг 2013 йил 5 июль 2 -сонли қарори билан тасдиқланган.




Сўз боши
Мактабгача ёшдаги болалар имкониятларидан самарали фойдаланишнинг муҳим шарти улар билан ишлаш чоғида қўлланаётган метод ва тарбия шаклларининг болалар психофизиологик хусусиятларига мос бўлишидир.таълим тарбия жараёнида асосан дидактик ўйинлар, турли хил амалий ва тасвирий фаолият шаклларининг ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Болалар боғчасида таълим олишлари учун таълим жараёни уларнинг табиий ривожланиши билан уйғун бўлиши керак.
Бу методикани ўтказишдан мақсад билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришдан иборат. Ривожлантирувчи ўйин ва машғулотларининг мазмуни боланинг психик ривожланишини олдинга суриш, унинг идроки, диққати, хотираси, тафаккури, нутқи, харакат соҳаси, ихтиёрий хулқ-атвори, яъни бола томонидан асл ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштириш асосини ташкил этадиган психик функсиялар ва шахсий сифатларни такомиллаштиришдир.
Мактабгача таълим муассасининг тарбияланувчилари мактабдаги таълимга боғчадан бошлаб, тайёрланадилар. Мактабгача ёшдаги болаларда етакчи фаолият ўйин фаолияти ҳисоблансада, 5-6 ёшдан бошлаб уларни таълимни кейинги босқичига тайёрлаш ишлари бошланади. 5-6 ёшли болалар мактабга ижтимоий-психологик жиҳатдан тайёр, диққат, идрок, хотира, тафаккур, математик ва фазовий тасаввур, гуруҳлантириш, умумлаштириш қобилиятларини ривожланган бўлиши керак. Бунда уларга мактабгача тарбия муассасалари тарбиячиларм ва ота-оналарнинг ёрдами муҳим саналади.
Ушбу «Ривожлантирувчи ўйинлар» мажмуаси 5-6 ёшли болаларни мактаб таълимига тайёрлаш мақсадида эътиборингизга ҳавола этилмоқда.
Мажмуадан ўрин олган машғулотлар болаларнинг билишга доир психик жараёнлари, диққат, тафаккур, идрок, тасаввур, ҳотираси, предиетларни гурухлаштириш ва умумлаштириш қолиятларини ривожлантириб боришни таъминлайди.
Машғулотларни ўтказиб бориш жараёнида болалар билан самимий, эркин мулоқатда бўлиш, уларга машғулотларни тўғри тушунтириб бориш, ўйин тариқасидаги табиий муҳитни яратиш, болаларнинг қобилиятларини ҳолисона баҳолаш муҳим омиллардан бири саналади.
Мактабгача таълим муассасасининг тарбияланувчилари учун тайёрланган ушбу ривожлантириувчи ўйинларни қўллашда муассаса психологи, тарбиячилар, ота-оналар ҳамкорликда ишлашлари зарур.


Download 3.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling