Ривожланганлик даражаси:
8 балл- Боланинг диққат, идрок ва хотираси юқори даражада ривожланган, 6-7 балл- яхши ривожланган, 4-5 балл- ўртача ривожланган, 2-3 балл паст ривожланган.
“Қарама-қарши жуфтликларни бирлаштир” методикаси
Методика диққат, идрок, майда қўл моторикаси, фазовий тасаввури ва тафаккурини ривожланганлик даражасини аниқлашга ёрдам беради. Методикани бажариш давомида болага қарама-қарши жуфтликларни топиш ва уларни қалам билан бирлаштириш вазифаси таклиф этилади. Методика 4-6 ёшдаги болалар учун мўлжалланган.
Методика материали: қарама-қарши жуфтликлар берилган расм.
Кўрсатма: Қуйидаги расмда берилган қарама-қарши жуфтликларни топиб бирлаштиринг.
Натижаларни баҳолаш:
Бола барча қарама-қарши жуфтликларни белгиланган вақт давомида топса ва бирлаштирса 10-балл берилади.
Бола берилган қарама-қарши жуфтликларни ўз вақтида топиб бирлаштиришга улгура олмаса 7-8 балл берилади.
Қарама-қарши жуфтликларни топишга қийналса, аксариятини нотўғри топса 5-6 балл берилади.
Қарама-қарши жуфтликларнинг 1 та жуфтини тўғри топса 3-4 балл берилади.
Қарама-қарши жуфтликларни ҳеч қайси бирини тўғри топа олмаса 0-2 балл берилади.
Ривожланганлик даражаси:
10 балл- боланинг диққат, идрок, кичик қўл моторикаси, фазовий тасаввури ва тафаккури юқори даражада ривожланган, 7-8 балл- яхши ривожланган, 5-6 балл- ўртача ривожланган, 3-4 балл паст ривожланган, 0-2 балл жуда паст ривожланган.
«Шаклларни бирлаштир» методикаси
Мақсад: Мактабгача ёшдаги болаларнинг сезги, идрок, ва тафаккур, жараёнларини ривожланганлик даражасини аниқлаш ва таҳлил қилиш.
Методика жиҳози: болага олдиндан тайёрлаб қўйилган турли предметлар ва шакллар чизилган жадвал берилади.
Методикани ўтказиш тартиби: Бу методика 5-6 ёшли болалар учун мўлжалланган бўлиб индивидуал, ёки 5-6 та бола билан олиб борилиши мумкин.
Кўрсатма: Болага намунада берилган бешта шаклга мос келувчи шаклларни пастдаги жадвал ичидан топинг ва қалам билан бирлаштириш айтилади. Топшириқни бажариш учун 30-50 дақиқа вақт берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |