Натижаларни баҳолаш:
Бола А қисмдан, 10 сония вақт давомида расмда балиқ тасвирланганлигини топса 10-балл берилади.
Бола Б қисмдан, жами 11-20 сония вақт сарфлаб расмда балиқ тасвирланганлигини топса 7-9 балл берилади.
Бола В қисмидан, вақт 21-30 сонияга етганда расмда балиқ тасвирланганлигини топса 4-6 балл.
Бола Г қисмдан, 30-40 сония вақт давомида балиқ тасвирланганлигини топса 2-3 балл берилади.
Бола 50 сониядан ортиқроқ вақт давомида А,Б ва В қисмларни кўриб ҳам балиқ тасвирланганини топа олмаса 0-1 балл берилади.
Ривожланганлик даражаси:
10 балл бола идроки жуда юқори даражада ривожланган, 8-9 балл яхши, 4-7 балл ўрта, 2-3 балл паст, 0-1 балл жуда паст.
“Нуқталарни бирлаштиринг” методикаси
Ушбу методика мактабгача ёшдаги болаларнинг диққат, идрок, тафаккур ва майда қўл моторикасини ривожланишини ўрганади. Бунинг учун бола расмнинг чап томонига қараб ўнг томондаги нуқталарни бирлаштириши керак. Методикани бажариш учун 5 дақиқа вақт ажратилади.
Методика материали: нуқталарни бирлаштириб шакл ҳосил қилиниши керак бўлган расм.
Кўрсатма: Қуйидаги расмни чап томонига мос тарзда, ўнг томонидаги нуқталарни бирлаштиринг.
Натижаларни баҳолаш:
Бола барча нуқталарни белгиланган вақт мобайнида чап томондаги расмга мос тарзда бирлаштирса 8-10 балл берилади.
Бола белгиланган вақт мобайнида 3 та расмдаги нуқталарни бирлаштирса 6-7 балл берилади.
Бола белгиланган вақтдан ўтиб 2 та расмдаги нуқталарни бирлаштирса 4-5 балл берилади.
Бола белгиланган вақт мобайнида 1 та расмдаги нуқталарни бирлаштирса 2-3 балл берилади.
Бола белгиланган вақтдан ўтиб нуқталарни нотекис, нотўғри бирлаштирса 0-1 балл берилади.
Ривожланганлик даражаси:
8-10 балл- Боланинг диққати, идроки, тафаккури ва кичик қўл моторикаси юқори даражада ривожланган, 6-7 балл- яхши даражада ривожланган, 4-5 балл- ўрта даражада ривожланган, 2-3 балл- паст даражада ривожланган, 0-1 балл- жуда паст даражада ривожланган.
“Шаклларни ўчиринг” методикаси
Қуйидаги методика 5-6 ёшли болалар учун мўлжалланган бўлиб, диққат, идрок, математик ва фазовий тасаввури ва тафаккурини ривожланганлик даражасини аниқлашга ёрдам беради. Методика давомида бола намунада келтирилган шаклларни жадвалдан топиб ўчириши керак. Топшириқни бажариш учун 6 дақиқа вақт ажратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |