«Бўлакларни топ» методикаси
Мақсад: Мактабгача ёшдаги болаларнинг диққат, хаёл ва тафаккур жараёнларини ривожланганлик даражасини аниқлаш ва ривожлантириш.
Методика жиҳози: Турли предметлар ва мевалар расмлари чизилган расм ва расм бўлаклари.
Методикани ўтказиш тартиби: Бу методика 5-6 ёшли болалар учун мўлжалланган бўлиб, индивидуал ёки кичик гуруҳда олиб бориш мумкин.
Кўрсатма: Болага олдиндан тайёрлаб қўйилган расм ва алоҳида кесилган расм бўлаклари чизилган жадвал берилади. Намунада берилган расмларга пастдаги жадвалдан мосини танланг ва қалам билан бирлаштиринг. Топшириқни бажаришга 30-40 сония вақт ажратилади.
Натижаларни баҳодаш:
Ҳар бир тўғри жавоб учун 2,5 баллдан жами 10 балл.
10 балл бола 30 сония давомида 4 та бўлакни тўғри бирлаштирса.
7,5 балл бола 30 сония давомида 3 та бўлакни тўғри бирлаштирса.
5,5 балл бола 40 сония давомида 2 та бўлакни тўғри бирлаштирса.
2,5 0-балл-бола 40 сония давомида бўлакларни тўғри бирлаштирса.
Ривожланганлик даражаси:
10-балл-боланинг диққати, хаёл ва тафаккури юқори, 7,5 балл-яхши, 5,5-балл ўрта, 2,5-0 балл-жуда паст. 2 ва ундан паст тўплаган болалар билан коррекцион гуруҳларга тавсия этилади.
«Эслаб қоламиз» методикаси
Мақсад: Болаларнинг хотирасини, тасаввурини ва қўл маторикасини ривожлантириш.
Методика жиҳози: Предметларнинг расми, оқ қоғоз ва қалам.
Методикани ўтказиш тартиби: Методикани 5-6 ёшдаги болалар билан олиб бориш мумкин. Болага олдиндан тайёрлаб қўйилган оқ қоғоз ва қалам берилади.
Кўрсатма: Болага расмдаги предметларни эслаб қолишлари учун 30-50 сония дақиқа вақт берилади. Предметларнинг расмини оқ қоғоз билан ёпиб, уларни эслаб қолган расмини чизиш кераклиги тушунтирилади.
Натижаларни баҳолаш:
Ҳар бир тўғри чизилган расм учун 2 баллдан жами 12 балл.
12 балл бола 30 сония давомида эслаб қолган расмларни чизиб берса.
10 балл бола 30 сония давомида эслаб қолган расмларни чизиб берса.
8 балл бола 50 сония давомида эслаб қолган расмларнип чизию берса.
6 балл бола 50 сония давомида эслаб қолган расмларни чизиб берса.
4 балл 50 сониядан қўп вақт давомида расмларни чизиб берса.
Do'stlaringiz bilan baham: |