Натижаларни баҳолаш:
Ҳар бир тўғри топилган жавобга 2 баллдан жами 10 балл.
Бола 30 сония давомида 5 та шаклни топиб бирлаштирса 10 балл.
Бола 30 сония давомида 4 та шаклни топиб бирлаштирса 8 балл.
Бола 50 сония давомида 3 та шаклни топиб бирлаштирса 6 балл.
Бола 50 сониядан кўп вақт давомида 2 та шаклни топиб бирлаштирса 4 балл.
Бола 50 сониядан кўп вақт давомида 1-0 шаклни топиб бирлаштирса 2-0 балл.
Ривожланганлик даражаси:
10 балл-боланинг сезги, идрок ва тафаккури юқори даражада ривожланган, 8 балл яхши, 6 балл ўрта, 4-балл паст, 2-0 балл-жуда паст.
4 ва ундан паст балл тўплаган болалар коррекцион гуруҳларга тавсия этилади.
“Жуфтини топ” методикаси
Мақсад: мактабгача ёшдаги болаларнинг диққат, сезги, идроки ва тафаккур жараёнларини ривожланганлик даражасини аниқлаш ва таҳлил қилиш.
Методика жиҳози: Турли шакллар ва предметлар чизилган жадвал.
Методикани ўтказиш тартиби: Бу методика 5-6 ёшли болалар учун мўлжалланган бўлиб, индивидуал ёки кичик гуруҳларда олиб бориш мумкин.
Кўрсатма: Болага турли шакллар ва предметлар чизилган жадвал берилади. Намунада берилган предмет ва шакллар жуфтини топинг. Топшириқни бажаришга 40-50 сония вақт ажратилади.
Натижаларни баҳолаш:
Ҳар бир тўғри топилган шакл ва предметларга 2 баллдан жами 10 балл,
10 балл бола 40 сония давомида 5 та шакл ва предметлар жуфтини топса,
8 балл бола 40 сония давомида 4 та шакл ва предметлар жуфтини топса.
6 балл бола 50 сония давомида 3 та шакл ва предметлар жуфтини топса,
4 балл бола 50 сониядан кўп вақт давомида 2 та шакл ва предметлар жуфтини топса.
2-0 балл бола 50 сониядан кўп вақт давомида 1-0 та шаклларни топиб бирлаштирса.
Ривожланганлик даражаси:
10-балл боланинг диққат, сезги, идрок, ва тафаккури юқори даражада ривожланган, 8-балл- яхши, 6-балл ўрта, 4-балл-паст, 2-0 балл жуда паст.
4 ва ундан паст балл тўплаган болаларга қўшимча машғулотлар тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |