Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис Маркази


Download 3.96 Mb.
bet3/11
Sana28.10.2023
Hajmi3.96 Mb.
#1728996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
maktabgacha rivojlantiruvhi o\'yinlar

Натижалар таҳлили:
Агар бола берилган шаклларни 10 дақиқа ичида барчасини тўғри топса 10 балл берилади. Агар 10 тасини топса 8 балл, келтирилган шаклларни 7 тасини топса 5 балл берилади.

Ривожланганлик даражаси:
10 балл- бола диққатининг кўчиши ва идроки меъёрида ривожланган.
8 балл- ривожланиш даражаси бироз паст. Диққат ва идрокини ривожлантирувчи машқларни кўпроқ ўтказиш тавсия этилади.
5 балл- яхши ривожланмаган, боланинг диққат ва идрокини ривожлантирувчи коррекцион машқлар тавсия этилади.

Предметларни жойини топ” методикаси.


Мазкур методика 5- 6 ёшдаги болаларга мўлжалланган бўлиб, предметларни гуруҳлаштириш, умумлаштириш ва кетма-кетлигини ҳамда диққат ва идрокининг ривожланганлик даражасини аниқлашга ёрдам беради.
Методика материали: турли хил геометрик шакллар тасвирланган расмлар. Методика учун 10 дақиқа вақт ажратилади.
Кўрсатма: Қуйида турли хил предметлар расмлари берилган. Сиз ушбу предметларнинг шаклига қараб ўз ўрнига жойлаштиринг.




Натижалар таҳлили:
Агар бола берилган 12 та предметни 10 дақиқа ичида тўғри жойлаштириб чиқса, 10 балл берилади.
Агар 8-10 тасини топса 8 балл, предметларни нотўғри, ўрнини алмаштириб жойлаштирса 4 балл берилади.

Ривожланганлик даражаси:
10 балл- боланинг предмеиларни гуруҳлаштириш ва умумлаштириш қобилятлари ҳамда диққати ва идрокининг ривожланганлик даражаси яхши.
8 балл- бироз паст. Предметларни гуруҳлаштириш, умумлаштириш қобилятлари ва диққати ҳамда идрокини ривожлантириш бўйича машқларни кўпроқ ўтказиш тавсия этилади.
4 балл- яхши ривожланмаган, гуруҳлаштириш, умумлаштириш қобилятлари диққат ҳамда идрокни ривожлантирувчи коррекцион гуруҳларга тавсия этилади.

Нима тасвирланганлигини топ” методикаси


Ушбу методика мактабгача ёшдаги болаларнинг идрокини ўрганишга мўлжалланган. Бунинг учун бола расмнинг бир неча қисмлари ёрдамида бутун расмни ясаши талаб қилинади.
Методика материали: балиқ расми нотўлиқ ва тўлиқ тасвирланган 4 та расм.

Кўрсатма: Болага расмнинг А қисми кўрсатилади ва шу асосда расмда нима тасвирланганини топиш таклиф этилади. Бунинг учун 10 сония вақт берилади. Агар болалар бу вақт ичида расмда нима тасвирланганини топа олмаса яна 10 сонияга унга расмнинг Б қисми кўрсатилади. Шу тариқа расм қисмлари то бола унда нима тасвирланганини билмагунича кўрсатилади.

А) Б)



В) Г)





Download 3.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling