Натижалар таҳлили:
12 балл боланинг хотирасини, тасаввурини ва қўл маторикаси юқори даражада ривожланган, 10 балл яхши, 8 балл ўрта, 4 балл жуда паст.
4 ва ундан паст балл олса хотирасини ривожлантириш бўйича коррекцион гуруҳларга тавсия этилади.
«Куннинг қайси вақтлигини аниқлаш» методикаси
Мақсад: Болаларнинг диққат, хотираси, тафаккур ва тасаввурини аниқлаш ва таҳлил қилиш.
Методика материали: Куннинг турли вазиятлари тасвирланган расм.
Методикани ўтказиш тартиби: бу методика 4-5 ёш болалар учун мўлжалланган бўлиб, индивидуал тарзда олиб борган мақсадга мувофиқ бўлади.
Кўрсатма: Жадвалдаги расмларга диққат билан қаранг. Бола харакатларига мос бўлган ёнидаги жадвалдан куннинг қайси вақтлигини топинг ва қалам билан бирлаштириб қўйинг.
Натижаларни баҳолаш.
10 балл бола расмларни бир-бирига боғлиқ ҳолда тўғри белгилай олса;
8 балл бола расмларнинг бир-бирига боғлиқ ҳолда, умумий белгилар бўйича белгилай олса;
6 балл бола расмлар орасидаги боғлиқликни, фақат 2- та белгилай олса;
4 балл бола расмлар орасидаги фақат 1-2 та боғлиқликни аниқлаб бера олса;
2 балл бола расмлар орасидаги боғлиқликнинг бирортасини ҳам тўғри аниқлай олмаса.
Натижалар таҳлили
10-балл боланинг диққати, хотира ва тафаккурини юқори даражада ривожланган;
8-9 балл яхши, 6-7 балл ўртача, 4-5 балл паст, 0-3 балл жуда паст.
4 ва ундан паст балл тўплаган болалар билан индивидуал шуғулланиш учун коррекцион гуруҳларга тавсия этилади.
«Ортиқчасини топ» методикаси
Мақсад: Боланинг диққат, сезги, идрок, ва тафаккурини ривожланганлигини аниқлайди.
Методика жиҳози: Болага олдиндан тайёрлаб қўйилган турли предметларнинг расми берилади.
Методикани ўтказиш тартиби: Бу методика 4-5 ёш болалар учун мўлжалланган бўлиб, индивидуал тарзда ўтказилади.
Кўрсатма: Бола расмда тасвирланган предметнинг номини изоҳлаб беринг. Диққат билан расмга қараб, қайси бир предмет ортиқча ва нима учун ортиқча эканлигини (1 дақиқа давомида) тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |