Ўзбeкистон рeспубликаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/44
Sana15.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1485011
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Илова

моддалар айланишини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сон қарори 
қабул қилинди. 

• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 14-
февралдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп 
моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни 
тасдиқлаш ҳақида”ги 85-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 6-сентябрдаги 
4438-сон қарорига мувофиқ Сенатнинг 5-ялпи мажлисида маъқулланган 
“Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.. 2020-йил 21-июлда 
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-629-сонли Ўзбекистон 
Республикаси Қонуни қабул қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-244-сон, қабул қилинган 
сана 16.05.2022 “Аҳолини наркологиядан даволаш тизимини янада 
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
Фармони. 
I боб. Вояга этмаганлар ўртасида психоактив моддаларга 
қарамликнинг олдини олиш бўйича ишларда психолог ва 
ўқитувчиларга қўйиладиган асосий талаблар. 
 
1.1. Ўқитувчилар ва психологлар учун махсус тренинг 
 
Вояга этмаганлар ўртасида психоактив моддаларга қарамликнинг 
олдини олишда ўқитувчилар малакасини ошириш дастурнинг мазмуни, 
ресурслари ва ўқитиш методикаси каби муҳим таркибий қисмидир. 
Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш ва барвақт аниқлашда 
ўқитувчилар доимий малака ва билимларини ошириш, мунтазам маслаҳат ва 
ёрдам олиш имкониятига эга бўлса, фаолияти самаралироқ бўлади.
Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш бўйича таълим 
дастурлари билан боғлиқ равишда психологлар ва ўқитувчиларга қўйиладиган 
баъзи умумий талаблар мавжуд бўлиб, улар мактабда психоактив моддаларга 
қарамликнинг олдини олиш бўйича шуғулланадиган ўқитувчиларнинг махсус 
тайёргарлиги учун фойдали бошланғич бўлиб хизмат қилади. 
Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олишда психологлар ва 
ўқитувчилар қуйида кўрсатилаётган баъзи умумий талаблардан махсус ўқув 
дастурлари учун асос сифатида ишлатишари мумкин: 

психологлар ва педагоглар психоактив моддаларга қарамликнинг 
олдини олиш дастурлари асосини ташкил этувчи назарий масалаларни 
тушунишлари ҳамда назарий тамойилларни ўзлаштириши ва ушбу 


тамойилларга мувофиқ дастурларни амалга ошириш учун зарур бўлган 
янги кўникмаларни эгаллаши муҳим аҳамиятга эга. 

психологлар ва ўқитувчилар психоактив моддаларга қарамликнинг 
олдини олиш дастурларини амалга оширишда ўспиринлик давридаги 
ҳаётий кўникмалар нималар иборат эканлиги борасидаги билим ва 
тасаввурларга эга бўлиши лозим, шундагина улар ўспиринларда 
тегишли ҳаётий кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам бера олиши 
мумкин. 

психологлар ва педагоглар ўсмирлик даврида рўй берадиган 
ўзгаришларни тушунишлари керак. Ўқитувчилар ўсмирлик даврига хос 
бўлган ўзгаришлар, ота-онадан узоқлашиш, ўз-ўзига ишонч ҳиссини 
ривожлантиришнинг табиий жараёнининг бир қисми эканлигини 
билиши, хулқ-атвордаги ўзгаришларнинг тўлиқ спектридан хабардор 
бўлиши керак. Бу ўсмирлик даврининг бошида чуқур когнитив 
ўзгаришлар рўй бериши, ўсмирнинг дунёни идрок этиш ва фикрлаш 
тарзини сезиларли даражада ўзгартириб бориши, ушбу жараёнлар 
ўсмирдаги ўз мустақиллиги ва катталар дунёсида ишончни ҳис қилиш 
учун зарур бўлган кўникмалар эканлигидан далолат беради.

психологлар ва педагоглар ўқитишнинг интерфаол усуллари: ролли 
ўйинлар, баҳс-мунозаралар ва кичик гуруҳларда ишлаш каби 
усуллардан самарали фойдаланишлари керак. Бу ўқувчиларнинг фаол 
иштирокини рағбатлантиради ва бу усуллардан фойдаланилган 
дастурлар дидактик ўқитиш усулларидан кўра самаралироқ натижа 
бериши аниқланган. Шунинг учун интерфаол усуллардан фойдаланиш 
ўқитувчиларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш дастурларида диққат 
марказида бўлиши керак. 
Ўқитувчи ва психологларни психоактив моддаларга қарамликнинг олдини 
олишда маърифий билимларини оширишда улар учун махсус тайёрланган 
тренинглар (уларга маълум бир ўқув материаллари тўплами билан ишлашни 
ўргатишдан фарқли ўлароқ) машғулотлар мазмунини шакллантиришлари ва 
улардан фойдаланишларида ёрдам бериши мумкин. Ўқитувчилар ўқувчилар 
эҳтиёжларини қондириш учун кенг кўламли усуллар ва ресурслардан 
фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади.. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling