1.4. Психологлар, ўқитувчилар ва ота-оналар психоактив моддаларга
қарамликнинг аниқлашда нималарни билишлари керак.
Ароматик тутун аралашмаларининг таъсир қилиши 3 турдаги хавфни
келтириб чиқаради.
1.
Тутуннинг шиллиқ пардаларга безовта қилиш хусусияти таъсиридан
келиб
чиқадиган
маҳаллий
реакциялар.
Тутун
аралашмаларини
чекувчиларининг деярли барчаси чекиш пайтида ва ундан кейин йўтал,
кўзнинг ёшланиши, томоқ хириллашидан шикоят қиладилар. Тутуннинг
шиллиқ қаватга мунтазам таъсир этиши нафас йўлларида сурункали
яллиғланиш жараёнлари (фарингит, ларингит, бронхит) га сабаб бўлади. Оғиз
бўшлиғи, халкум, пайчаларининг ва бронхларда хавфли ўсимталарнинг пайдо
бўлиши эҳтимоли бор.
2.
Марказий асаб тизимининг реакцияси. Тутун аралашмаларнинг
таркибий қисмларининг таъсири аралашманинг таркибига боғлиқ.
Чекувчиларнинг реакциялари жуда хилма-хил: эйфория, сабабсиз кулги ёки
йиғлаш, диққатни жамлаш қобилияти бузилиши, осмонда ҳаракат қилиш,
галлюцинациялар, ўз ҳаракатлари устидан назоратни тўлиқ йўқотиш. Бу
реакцияларнинг барчаси инсон ҳаётига таҳдид солади. “Чекувчи” ёшлар,
ўспиринларнинг 8-қават деразасидан "сайр қилиш учун" боришгани,
кийимларини йиртиб ташлашгани ва совуқда яланғоч югуришган ҳолатлари
мавжуд. Аралашмаларни мунтазам равишда чекиш марказий асаб тизимида
қайтариб бўлмайдиган ҳалокатли жараёнларга олиб келади. Диққат камаяди,
хотира ёмонлашади, ақлий фаолият сусаяди. Депрессияга мойиллик мавжуд.
Чекиш аралашмаларининг гиёҳвандликка олиб келиши аллақачон
исботланган.
3.
Токсик реакциялар. Вужудга ароматик тутун билан кучли моддаларни
истеъмол қилиниши олдиндан айтиб бўлмайдиган натижа ва таъсирларга –
кўнгил айниш, қусиш, юрак уриши, қон босимининг кўтарилиши, тиришиш,
комага қадар онгни бузишга олиб келиши мумкин. Чекиш аралашмаларининг
ўнлаб истеъмолчилари 2012 йилда Россиянинг деярли барча йирик
шаҳарларида бундай аломатлар билан касалхонага ётқизилган. Уларнинг
аксарияти ўсмирлар ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |