ни ҳаётий қийинчиликларга таслим бўлмасликка ва ҳар қан-
дай шароитда худога ишончини йўқотмасликка ўргатади.
- 23 -
Диннинг
интегратив
вазифаси жамият аъзоларини —
ижтимоий келиб чиқиши, мавқеи, миллати каби хусусият-
ларидан қатъи назар — бирлаштирувчи куч эканлигида на
моён бўлади. Интегратив ёки функционалистик ёндашувнинг
асосчиларидан бири Э.Дюркгеймнинг фикрича, дин худди
елим каби кишиларни умуммаънавий қадриятлар, эътиқод,
урф-одат ва анъаналар асосида бирлаштиришга, яхлит бир
мажмуага айлантиришга хизмат қилади. Э.Дюркгейм айниқ-
са диний сиғиниш масаласига алоҳида эътибор беради. Унинг
ча, дин сиғиниш орқали жамиятни бир бутун қилади, шахе
ни ижтимоий ҳаётга тайёрлайди ва итоат этишга ундайди,
ижтимоий яхлитликни мустаҳкамлайди, анъаналарни қўллаб-
қувватлайди, кишида қаноат ҳосил қилади.
Диннинг интегратив вазифаси билан
регулятивлик
(ло
тинча
reguiare —
муайян тартибга бўйсундириш, тартибга
солиш, ўрнатиш деган маъноларни англатади) вазифаси уз-
вийдир. Регулятивлик вазифаси диний хулқ-атвор нормала
ри воситасида ижтимоий муносабатларни тартибга солади,
ушбу нормаларни диндорларнинг бажаришларини назорат
қилади. Бундай нормаларга диний урф-одатлар, маросим
лар, анъаналар ва байрамларни мисол қилиб келтиришимиз
мумкин.
Диннинг регулятивлик вазифаси диндорлар фаолияти
нинг тартибга солиниши қонунийлаштирилишини тақозо
этади. Бу эса унинг
легит иш ик
вазифасини келтириб чиқа-
ради. Мазкур вазифани биринчи бўлиб америкалик социолог
Do'stlaringiz bilan baham: |