Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


ди деб диний қарашлар ва ҳиссиётлар кишиларда тугма мав­


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

ди деб диний қарашлар ва ҳиссиётлар кишиларда тугма мав­
жудлиги тўғрисидаги илоҳиёт ғоясини танқид қилган. Унинг 
вужудга келиши сабабларини одамларнинг руҳий физиологик 
хусусиятлари ва қуршаб турган табиатдан ахтариб топишга ҳара- 
кат қилган. Мутафаккир диний эътиқоднинг вужудга келиши­
да салбий ҳис-туйғулар, яъни қўрқиш, қайғу-изтироб кабилар 
билан бирга шодлик, меҳр-оқибат, севги, миннатдорлик син­
гари ижобий ҳис-туйғулар \ам иштирок этишини қайд этган.
XIX 
асрнинг ўрталарида вужудга келган марксизм динни 
ўрганишда ўзгача ёндашувга асосланади. Унда ижтимоий шарт- 
шароитлар ва жамият ривожланиши даражасига алоҳида эъти­
бор берилади. Марксизм таълимотига биноан, индивид шахс
- 30 -


сифатида тарихий шарт-шароитлар таъсирида шаклланади. 
Шу боис диний тасаввурлар инсон онгида эмас, балки та­
рихий жараёнлар таъсирида пайдо бўлади. Дин турларининг 
ривожланиши \ам ўз-ўзидан юз бермайди. Улар ижтимоий 
шарт-шароитларнинг пишиб етилиши ва жамиятнинг ри­
вожланиши таъсирида ўзгариб боради.
Марксизм диннинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва аҳамияти 
масаласида динни ҳукмрон синфларнинг афкор халқ омма- 
сини эзиш воситаси, ижтимоий тараққиётга қарши куч ҳамда 
маънавий зулм шакли деб баҳолаган.
XX 
асрда диннинг вужудга келиши сабабларини антро­
пологик ёндашувидагидек ибтидоий одамнинг абстракт та­
факкури маҳсули, онгнинг мантиқ қоидаларига зид келиши 
натижаси сифатида баҳолаш ва марксизмдаги ҳукмрон синф­
ларнинг афкор халқ оммасини эзиш воситаси, ижтимоий 
тараққиётга тўсқинлик қилувчи куч кабилар билан боғлаб 
тушунтиришдан фарқ қилувчи ғоялар вужудга келган.

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling