жараёнларнинг натижаси индивид онгидан ташқарида юза
га келганлиги сабабли, индивидуал тафаккурлар учун хат-
ти-ҳаракатлар, қадриятлар ва нормалар намунаси вужудга
келади ва мустаҳкамланади. Натижа ижодий жараёнда иш
тирок этаётган индивид учун объектив воқеликка айланади.
Дин ижтимоий воқелик бўлиб, унда бошқа ижтимоий инс-
титутларни ўрганишдаги услублар ва баҳолаш мезонларидан
ҳам фойдаланиш мумкин.
Дин муайян ижтимоий эҳтиёжларни таъминлаш мақса-
дида юзага келган ижтимоий институтдир. Унинг манбаи
одамларнинг ижтимоий ҳаётидан келиб чиқади. Дин орқали
жамият ўзини илоҳийлаштиради. Унинг мавжудлиги ва мо-
ҳияти ижтимоий ҳис-туйғуларни муқаддаслаштиришга, жа
миятнинг шахсга таъсирини мустаҳкамлашга хизмат қилиш-
дан иборат бўлади.
Динни социологик ўрганиш уни ижтимоий воқелик си
фатида ёндашувга асосланади. Лекин дин нафақат социоло
гик, балки руҳий воқелик ҳам ҳисобланади. Дин психоло
гияси вакиллари уни ўрганишда ушбу жиҳатларига алоҳида
эътибор берадилар. Улар диннинг вужудга келиши сабабла
рини одамни ўраб турган ташқи дунёдан эмас, балки ин
соннинг ўзида, ички борлиғи ва ҳиссий-иродавий кечинма-
ларида деб ҳисоблайдилар.
Дин психологиясини ўрганишда 3. Фрейднинг (1856-1939)
хизматлари катта бўлган. 3. Фрейд динни инсон фаолияти
нинг маҳсули деб ҳисоблаган. У диннинг киши табиатга қарам-
лиги сабабли вужудга келганлигини қайд этган \олда билиш
нинг иррационал (лотинчада - мантиқсизлик, тафаккурга зид
қарашлар деган маъноларни англатади) механизмларини ҳал
қилувчи аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидлаган.
- 32 -
Do'stlaringiz bilan baham: |