Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Назорат учун саволлар 
1. 
Республика миқѐсида экологик мониторинг тузилмаси хақида 
гапириб беринг
2. 
Мониторинг бўйича Миллий дастур нималардан иборат?
3. 
―Экологик мониторингнинг ягона давлат тизими‖ ҳақида нималар 
биласиз? 


Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимининг амал қилиш


Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги маълумотларини узатиш ва 
умумлаштириш


Мавзу-9: СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МОНИТОРИНГИ
Режа: 
1. 
Суғориладиган ерларнинг табиий мелиоратив шароитлари. 
2. 
Сув ресурсларининг мониторинги. 
Суғориладиган ерларнинг табиий мелиоратив шароитлари. 
Суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларини сифати бўйича Ер ресурслари, 
геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси олдиндан 
асосланган комплекс бонитет сифат индикаторини (0-100 шкаласи) ишлатиб 
муфассал ҳисобот тайерлаяпти. Бу иш 2013 йилда якун топади. Ер 
ресурслари атласи ва Вегетация атласи 2009 йилда чоп этилган. Ер 
ресурсларини ҳолати бўйича ҳисобот бошқа параметрлар билан бирга 
тупроқни миқдорий ва сифатий ҳолати изоҳи ҳар йили чоп этилади. 
Қишлоқ хўжалик ерларининг жами суғориладиган қисми 4,3 млн. га 
ташкил этади, ўшандан 3,3 млн. га йиллик ҳосил оладиган экинлар, кўпроқ 
пахта ва буғдойга ажратилган. 2001 йилдан кейин суғориладиган ерларда 
бирор-бир ахамиятли ўзгариш бўлгани йўқ. Иқлим ўзгариши сценарийларига 
қараганда сув танқислиги кучайиб бораверади, ва шунда қўлланилаѐтган 
жами суғориш усуллар қишлоқ хўжалик ерларини кенгайтира бориш 
салоҳиятини чеклаб турадиган асосий омиллардан саналади. Суғориладиган 
ерлардаги деҳқончилик ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 95% беради.
Тупроқ сифати бўйича энг катта муаммолар Қорақалпоғистон 
Республикаси ҳамда Бухоро, Навои ва Хоразм вилоятларида кузатиш 
мумкин. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат 
қўмитаси кўра олиб борилаѐтган тупроқ сифатини карталаштириш 2002 
йилгача кузатилган салгина сусайиш тенденцияси барқарор ҳолатга қайтди 
ва шунда сўнг кўпгина вилоятлар сифат кўрсаткичлари сал яхшиланди. 
Суғориладиган ер ҳудуди ва фоизларини ―яхши‖, ―қониқарли‖ ва 
―қониқарсиз‖ тоифалар остида кўрсатади. Шу манбага кўра ўхшаш тупроқ 
сифатида салгина яхшиланиш тенденцияни 2002 йил ва 2008 йил оралиғида 


кузатиш мумкин. Жадвал ернинг қониқарсиз ҳолатининг схемасини 
деградацияни асосий сабаб ѐки сабабларига кўра кўрсатади (тупроқ сув 
режими ѐки шўрланиши, ѐки иккиси). 
Қишлоқ хўжалигида сув мониторинги шуни кўрсатади тахминан 90% 
ер юзидаги сувлар суғориш учун ишлатилади. Керагидан ортиқ суғориш ва 
сув йўқотиш кенг тарқалган ва ернинг паст-баландлик даражасини аниқлаш 
йўқлиги муаммони чигаллаштирмоқда. Шу билан бирга тадқиқот натижалари 
тарқатилиб бўлиниши ва фермерлар минимал ѐрдам билан таъминланиши 
билан ернинг паст-баландлик даражасини аниқлаш озгина қўшимча саъй-
ҳаракатлар натижасида беқиѐс сув тежаш имкониятини беради. Самарали 
дренажсиз керагидан ортиқ суғориш сув босиш ва ботқоқлашишга олиб 
келади. Баъзи бир мисолларда, 50 дан 60 фоизгача суғориладиган сувларнинг 
асосий канал тизими ва даштлар оралиғида йўқотилиши ҳақида айтилади, 
аммо ўрта ҳисобда бу кўрсаткич 35 фоизни ташкил этади.
Экинларнинг танланиши, сув тежами ва деҳқончилик усулига 
суғориладиган ерларда тупроқ шўрланиши ва эрозияси чамбарчас боғлиқ. 
Пахта учун кўп миқдорда суғориладиган сув талаб қилинади, буғдой билан 
солиштирганда эса анча кўп. Янги проектларда қишлоқ хўжалигини сақлаб 
қолиш, сувни тежаш ва тупроқни эрозиядан асраб-авайлаш ўз ифодасини 
топиш керак ва рағбатлантириш даркор. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling