Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Тупроқнинг шўрланиш ва ботқоқланишидан муҳофаза қилиш


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Тупроқнинг шўрланиш ва ботқоқланишидан муҳофаза қилиш. 
Тупроқ шўрланиш ва ботқоқланиши қишлоқ хўжалигида., Айниқса энг 
қимматли техника экинларни экиладиган республикаларда, шу жумладан 
Ўзбекисионда кўпгина зарар келтиради. Шўрхок ва ботқоқланган ерларга 
эқилган уруғ ва чигитлар текис униб чиқмайди, чиққанлари ҳам 
ривожланмайди 
ѐки 
тамомила 
қуриб 
қолади. 
Бундан 
ташқари, 
агротадбирларга сарф этилган мехнат ва чиқимлар бекор кетади. Хозирги 
пайтда мамлакатимизда, айниқса суғориладиган районларда шўрланиш ва 
ботқоқланишга қарши кураш олиб бориш ҳамда у ерларни яхшилашга катта 
аҳамият берилмоқда.
Ерни шўр босмаслиги учун сизот сувининг сатҳини пасайтириш ва 
унинг кўтарилишига йўл қуймаслик керак. Бунинг учун асосан алмашлаб 
экишни тўғри жорий қилиш, суғориш, ерни ишлаш, экинни парвариш қилиш 
сингари тадбирларни илғор агрономия фани кўрсатган қоидаларга мвофиқ 
амалга ошириш зарур. 


Суғориш сувини тежаб тўғри сарф этиш шўрланишнинг олдини олиш 
чораларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, ўсимликнинг талаби ва 
ернинг шароитларига риоя қилиб сувни тежаб сарфланганда экиндан мўл 
ҳосил олиш ҳам таъмин этилади.
Экинни билиб суғорилмаслик, тупроқ шароитларига эътибор 
қилмаслик ва далаларни кечаси суғориш ишларини тўғри ташкил эта 
билмаслик орқасида сув кўписроф бўлади. Бу эса сизот сувларининг 
кўпайишига, ер юзасига томон кўтарилишига ва бунинг натижасида 
тупроқнинг шўрланишга сабаб бўлади.
Сизот суви сатҳининг пасайтириш учун дала атрофига зовурлар қазиш 
ва уларни тозалаб туриш, даладаги ортиқча ариқларни кўмиш, бригадаларда 
навбат билан суғоришнинг тўғри уюштириш, оқова сувларни зовурларга 
туширмаслик, шунингдек сувни экинсиз ва қурик ерларга оқизиб қуймаслик, 
суғориш сувини белгиланган суғориш схемаси ва нормасига мувофиқ сарф 
этиш, суғориладиган далаларни ўз вақтда яхшилаб сифатли қилиб ишлаш ва 
шу сингари бошқа тадбирларни бажариш керак. 
Тупроқнинг шўрланишга дала атрофидаги катта ариқ ва каналлардаги 
сувнинг тўхтовсиз ерга шимирилиб туриши ҳам сабаб бўлади. Чунки канал 
ва ариқлардан шимилган сув шу атрофдаги далаларда сизот сувининг 
кўпайишига ва ер юзасига кўтарилиб кетишига олиб боради.
Канал сувининг шимилишини мумкин қадар камайтириш чораларини 
кўриш зарур. Бунинг учун канал ва ариқларнинг катталигини мўлжалдаги сув 
ҳажмига мослаб, тағини суғориладиган дала сатҳидан паст бўлмайдиган ва 
сув равон оқадиган қилиб қазиш, уларни ўз вақтда тозалаб ва бегона ўтларни 
йўқотиб туриш, канал атрофига бир неча қатор қилиб дарахт ўтқазиш. 
Ариқлар атрофидаги сув тўпланиб қоладиган пастлик ва чуқур жойларни 
кўмиш, ўқ ариқларни ҳам сув равон оқадиган қилиб олиш каби агротехника 
ва гидротехника чораларини бажариш керак. 


Шўр босган ерларда экишдан олдин ва кейин қўлланиладиган ишлар 
ўсимликнинг яхши ўсишини таъминлашгина эмас, балки шу билан бирга 
сизот сувининг кўтарилмаслигига ҳам қаратилган бўлиши керак. Кузги 
шудгор тупроқ хоссаларининг яхшиланишига, айниқса қор ва ѐмғир 
сувларининг кўпроқ тўпланишига ҳамда тупроқнинг устки қаватидаги 
шўрнинг ювилиб кетишига имкон беради. Кўклам пайтидаги ерни экишга 
тайѐрлаш ва экиш ишлари шунингдек ѐз вақтдаги суғориш, чопиқ ва 
култивация ишлари илғор агротехника ютуқларига асосланган бўлиши тупроқ 
шўрланишнинг олдини олиш тадбирларидан ҳисобланади. 
Беда экиш шўрланишнинг олдини олиш ва шўр босган ерлар шўрини 
йўқотишга катта аҳамиятга эга. Беда илдизи тупроқнинг структурали 
ҳолатига айлантиради. Ва бир неча сантиметрдаги устки қаватни юмшатади. 
Беда илдизи тупроқнинг чуқур қатламларига тарқалади. Ва пастки 
қаватидаги сизот сувини насос сингари торитб олиб, япроқлари орқали 
буғлатади. Беда эқилган жойнинг тупроқлари структурали бўлганидан 
тупроқдан сув ортиқча буғланмайди, ва нам узоқ вақт сақланади. Шунинг 
учун ҳам шўр сизот суви ер бетига кўтарилмайди. Бундан ташқари, беда ҳар 
йили 3-4 марта ўриб олинади; натижада у билан бирга кўпгина туз 
тупроқдан тамомила кетади. 
Дала атрофига ўтказилган ихота дарахтлар тупроқ шўрланишнинг 
олдини олишда ва шўр босган ерларни яхшилашда жуда катта аҳамиятга эга.
Ёзда ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлиши, кучли шамоллар эсиб туриши натижасида 
тупроқларнинг, айниқса структурасиз тупроқларнинг устки қаватидаги 
намлик тезда буғланиб, суғорилган дала қурғоб қолади. Бу эса тупроқнинг 
устки қатламида тузларнинг тўпланишига сабаб бўлади.
Ихота дарахтзорлар барпо қилинганда иқлимнинг бу хилдаги ноқулай 
шароитни ўзгаради. Тупроқ ва ўсимликларни қахратувчи шамолнинг зарарли 
таъсири озаяди, ҳавода намлик кўпаяди. Натижада тупроқдан ва экинлардан 
сувнинг буғланиб кетиши анча камаяди. Шунга кўра сизот сувнинг ер 


юзасига кўтарилиши ва тупроқнинг шўрланиш секинлашади. Бундан ташқари 
дарахт илдизлари сувни тўғридан тўғри ернинг пастки қатламидан суриб 
олиб, япроқлари орқали буғлатиб юборади.
Тупроқ шўрланишнинг олдини олиш учун қўлланиладиган тадбирлар 
ҳар қайси районнинг табиий шароитларига қараб агроном-мелиораторлар 
маслахатига мувофиқ ўтказилиши керак.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling