Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Назорат учун саволлар 
1. 
Тупроқ мониторинги хақида нималар биласиз? 
2. 
Тупроқларнинг ифлосланиш даражалари бўйича минтақалари хақида 
гапириб беринг. 
3. 
Тупрок мониторингини ташкил этиш хақида гапириб беринг 
4. 
Тупрок эрозияси, шурланиш жараѐнлари ва уларнинг окибатлари.  


Мавзу-11: ТОҒ ВА ТОҒ ОЛДИ МИНТАҚАСИ МОНИТОРИНГИ
Режа: 
1. 
Тоғ ва тоғ олди минтақаси хусусиятлари. 
2. 
Тоғ дастури.
3. 
Яйловларга антропоген босимнинг ортиши. 
4. 
Яйловлар деградацияси ва деградацияси индикаторлари. 
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун сатҳ жиҳатидан яйловлар энг кўп 
тарқалган ер тури бўлиб 21-22 млн. га ташкил этади. Манба ва қўлланадиган 
классификацияга қараб бу ҳажмдан 15-18 млн. га чўл яйловлари қамраб 
олган, 3-5 млн. тоғ этаги яйловлари ва 1 млн. зиѐдроқ га ер тоғ ва юқори тоғ 
яйловларини ташкил этади. Қорамол боқиш ем-хашак ишлаб чиқаришга 
чамбарчас боғлиқ ҳамда аҳолиси бор ва суғориладиган ер ѐки артезиан сув 
қудуқлари жойлашган ҳудудларда тарқалган. Дуккакли ем-хашак экинлари, 
айниқса беда, пахта ва буғдой экин ротацияси учун ниҳоятда қулай аммо 
культивация қилинадиган ерларда улар билан рақобатлашади. 2001-2005 
йиллар оралиғида қорамол ва қўй сони бирмунча барқарор бўлган, аммо 
бундан ем-хашак ишлаб чиқаришда ва яйловлар ҳосилдорлиги ҳажми 
ўзгармас бўлиб қолади деган маъно келиб чиқмайди.
Қишлоқлар, аҳоли кўп жойлар ва сув ҳавзалари ѐнида жойлашган 
яйловлар ҳолати анча ѐмонлашган, чунки ҳаддан ортиқ фойдаланилган. 
Ёқилғи ва ўтин учун ўсимликларни пайҳон қилиш, яйловлар ҳолатини 
ѐмонлашиши билан бирга, эрозия жараѐнини, шу жумладан нотекис ерларда 
сув эрозиясини, бошланишига сабаб бўлади. Яйловларнинг ем-хашак бериш 
салоҳияти ва/ѐки уларни умуман ишдан чиқиши, пахта ва буғдой учун 
суғориладиган ҳайдаладиган ерларга бўлган талаб қўй-эчки боқишдан кўпроқ 
қорамолга таъсир этади. Қўшимча ем-хашак (қиш учун) ҳамма шароитда 
керак, бундан ташқари, ишлаб чиқариш тизими қуруқ келган йилларда 
умумий ҳолатларга кўникиш ва уларни бошқара олиши керак. Турли халқаро 
ташкилотлар томонидан яйлов маҳсулдорлигини ошириш ѐки ушлаб туриш 


техник ечимини тавсия этишди. Улар ичида умумий эрозия қарши чоралари, 
шу жумладан энг заиф ҳудудларга мол киритилишига чекланишлар ва ҳаддан 
ташқари ўтлатишга чегирмалар, ҳолати ѐмонлашган яйловларда қайта уруғ 
экиш, янги ем-хашак экинларини ва янги нав хилларини жорий қилиш 
киради. 
Барқарор яйлов бошқаруви мақсадида ҳамкорлик ва сармоялар учун 
қулай ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароит яратиш қишлоқ хўжалик 
экинларини парвариш қилишдан ҳам қийинроқ. Яйловларнинг деградация 
даражаси умумий индикатори эрозия ва саҳроланиш муаммосини 
чуқурлигини кўрсатади. Яйловларни ҳаддан ташқари ишлатиш натижасида 
ва иқлим ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда 16.4 млн. га ошиқ (73 фоиз) 
яйлов ерлари деградация арафасида турибди. Энг зарар кўрган вилоятлардан 
Қорақалпоғистон Республикаси, ҳамда Навоий ва Бухоро вилоятлари 
саналади. Самарқанддаги Қорақўлчилик ва чўл экологияси тадқиқот 
институти кўрсаткичларига асосан чўл яйловларини 40 фоизи деградациядан 
азият чекади, айниқса Қизилқум чўлида (44 фоиз). Институтнинг тавсиясига 
биноан чўл яйловларини бошқаруви яйлов муҳофазаси ва реабилитацияси 
учун ҳаѐтий муқобилдир. Ер сатҳини биоремедиация (фитомелиорация) 
усули билан катталаштириш ва самарали навларни, шу жумладан экзотик 
ўсимликларни, кўпайтириш йўли билан муҳофаза қилиш ҳамда 
унумдорликни ошириш мумкин. Ташкилий мазмунда, яйлов муҳофазаси ва 
реабилитацияси ўтлатишга вақтинча чегирмалар киргизиш ва сув хавзалари 
атрофида ҳаддан ортиқ сиқиқликни ечишни талаб этади. Қоракўлчилик 
қорамол боқишда муҳим жой эгаллайди чунки улар кескин қуруқ 
шароитларда яшаб кетиш хусусиятига эга. 50 ортиқ мамлакат уларни 
етиштириш учун боқиш усулини генетик маркази бўлган Бухородан 
ўзлаштириб олдилар. Ўзбекистонда қўйлар сони 4,5 млн. ташкил этади, ва 
шуларни ярмидан кўпи катта кооперативлар ичида парваришланади. Йил 
давомида подалар баъзан ўсимлик салоҳияти 0.2 т/га ошмайдиган қумли 
чўлларда боқилади. 


 Юқорида зикр этилган яйловларни ҳаддан зиѐд ишлатилиши ва 
деградацияси қорақўйчиликка таъсир этмоқда ва бунга 2 млн. одам кун 
кечириши боғлиқ. Кучайиб бораѐтган иқлим ўзгарувчанлик шароитлари 
янада вазиятни чигаллаштирмоқда. 
Ўзбекистон Республикасининг 80% дан зиѐди чўлларда , Турон паст 
текисликлигида жойлашган. Қолган қисми тоғ олди ва тоғлардан иборат
Академик Қ.З Зокиров Марказий Оиѐ мисолида бутун дунѐ ориграфик 
типологиясини ишлаб чиққан,у пастдан юқорига қараб худудларни 4 
минтақага бўлган: чўл адир тоғ ва яйлов чўл –бу текисликдаги устюрт ва 
қизилқум худудлари. 
Тоғ - бу 1000 метрдан баланд бўлган тоғлар яйлов –тоғлардан 
юқорида бўлган нисбатан текис ўтлоқларга бой яйловлар. Бу типология, 
ундаги ўзбекча терминаллар кўпгина хорижий олимлар томонидан тан 
олинди. 
Бу минтақалардаги мониторинг табиатнинг муҳофаза қилиш ва 
табиий ресурслардан рационал фойдаланиш мақсадларига хизмат қилади.
Ўзбекистонда аҳоли сонининг муттасил ўсиб бориши иқтисодиѐтнинг 
барча тармоқларини жадал ривожлантиришга, кўлаб табиий бойликларни 
ўзлаштиришга таъсир этмоқда. Ислохатлар шароити туфайли ишлаб чиқариш 
кучларини жойлаштириш тамоиллари тубдан ўзгармоқда. натижада 
Республиканинг турли худудларида янги саноат корханалари, аҳоли яшаш 
масканлари, 
замонавий 
транспорт 
алоқалари 
шакилланмоқда. 
Бу 
мамлакатимизда табиий ресурслар салохиятидан янада унумлироқ 
фойдаланишга уларни изчиллик билан ишлаб чиқаришга жалб этишга, 
минтақаларнинг ижтимоий – иқтисодий салохиятини оширишга йўл очмоқда 
тоғ олди минтақасида бундай имкониятлар етарлича мавжудлиги туфайли 
уларнинг табиий иқтисодий имкониятларидан янада тўлиқроқ фойдаланиш 
мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. 


Тоғ ва тоғ олди мнтақаси республика жами майдонининг 20% ини 
ишғол этган бўлиб, тоғ этакларидаги дарѐ водийлари, конус ѐйилмалари, 
суғорма дехқончилик, алир ва қирлар, тоғ ѐн-бағирлари яйлов чорвачилиги, 
лалми дехқончилик, неоген ва палеоген ѐтқизиқлари нефть ва табиий газ, тоғ 
ѐнбағирлари полиметалл ва нодир металл рудалари қурилиши материаллари 
қазиб олишда фойдаланилади. минтақаларнинг рекреакция аҳамияти ҳам 
беқиѐсдир. Минтақа асосан лалми дехқончилик, боғдорчилик узимчилик , 
мавсумий яйлов чорвачилигига ихтисослашган умуман минтақа аҳолини , 
мева, чорвачилик маҳсулотлари, қурилиши материаллварига бўлган ва 
соғломлаштириш эҳтиѐжларини қондиришда ҳамда саноатни хомашѐ билан 
таъминлашда катта аҳамиятга эга. аммо кейинги йилларда аҳоли ва 
хўжаликларнинг айрим нотўғри фаолияти тоғ ва тоғ олди минтақасининг 
мафтункор табиатига салбий таъсир этиб, худудларда экологик ҳолатни 
ѐмонлаштирмоқда. 
Экологик 
холатнинг 
мураккаблашганлиги 
яйловларда 
чорва 
молларини меѐрдан кўп ва тартибсиз боқишда, тоғлардаги арча ва бошқа 
дарахт ҳамда буталарнинг куриши ва ѐқилғи мақсадлари учун кесилишида, 
ем хашак тайѐрлашда ўсимликларнинг фенофазасини ҳисобга олмасликда, 
экин майдонларини ортиқча суғоришда, тоғ кон саноати минтақаларида 
ташландиқ каъер ва терриконларнинг вужудга келишида намоѐн бўлмоқда. 
Тоғ ва тоғ олди минтақасидаги экологик вазиятларни бахолаш анча 
мураккаб жараѐн. Чунки бу худудларда ҳаво ва сув ҳавзалари саноат 
корхоналари чиқиндилари таъсирида, суғорма ерлар турли табиий жараѐнлар 
таъсирида, тоғ ѐн бағирлари эса эррозия,сел, қор кўчкиси , яйловлар 
дегродациаси ва бошқалар таъсирида бўлганлиги боис таркиб топган ваиат 
анча жиддийлиги билан тавсифланади. 
Тоғ яйловлари ўсимлик қопламининг ѐмонлашувига тартибсиз ем-
хашак тайѐрлаш ҳам таъсир этмоқда. Аксарият кўп йиллик ярим бута 


ўсимликлар кетмон ѐрдамида чопилади ва натижада уларнинг тикланиши 
қийинлашиб, илдизи қурийди. 
Тоғ ва тоғ олди минтақасидаги экологик вазиятнинг издан чиқиши 
аввало дарахтзорларнинг кесилиши билан ҳамоҳангдир. 
Аҳолининг тоғ табиатидан фойдаланишдаги шу таҳлилдаги фаолияти 
минтақа табиатига учли салбий таъсир кўрсатмоқда, натижада тоғли 
минтақаларга хос бўлган номақул табиий антропаген жараѐнлар: сурилма, 
тоғ кўчкиси, сел кабилар фаоллашмоқда. 1993 йилнинг бахор ойида Китоб 
туманининг Жовуз, Шахрисабз туманидаги Хитой ва Камарли,Яккабоғ 
туманидаги тоғли қилоқлардарўй берган тоғ кўчкилари ва сурилмалар 
алохида жиддий экологик ва иштимоий иқтисодий зиѐн етказди.Шундай экан 
бундай ходисаларнинг зарарли оқибатларининг бартараф этиш билан боғлиқ 
бўлган муаммолар пайдо бўлади. 
Ўзбекистоннинг асосий кўпчилик қисмини эгаллаб турган чўл 
минтақаси мониторинги гарчи у ерда аҳоли кам бўлса ҳам аҳамияти жуда 
катта. 
Бу ердаги асосий муаммо бу чўллашиш муаммоларидир. Чўллар 
минтақаси Ер шарида иккита бўлиб, бир қисмли жанубий ярим шарда 
иккинчи, асосий қисми шимолий ярим шарда жойлашган шимолий чўл 
минтақаси Ердаги қуриқликнинг 7-8% ни эгаллайди, улар Мексикада, АҚШ 
нинг жануби шарқий штатларида шимолий Африкада, Арабистон 
яриморолида Эронда Марказий Осиѐ давлатлари , Хитой ва Мўғилистонда 
жойлашган. 
Иқлим қуриши , сувнинг глобал ва минтақавий айланиш циқллари 
бузилиши чучук сув етишмаслиги сувнинг исроф қилиниши каби сабаблар 
чўллар кенгайишига олиб келмоқда Бу глобал муаммо Ўзбекистонни ҳам 
четлаб ўтмаяпти. 


Дунѐнинг кўплаб қурғоқчил минтақалари мамлакатларида чўлланиш 
жараѐни ривожланиб кенгайиб бормоқда. Чўлланишнинг глобал муаммолиги 
қатор ҳалқаро анжуманларда муҳокама қилинган. 
―Чўлланиш‖ тушунчасига 1990 йил ЮНЕП экспертларининг Найроби 
шахридаги учрашувида аниқлик киритилган. 
Чўлланиш атроф-муҳитдаги ҳосилдор ерлар ҳосилнинг камайиши, 
иқлим қуруқлашиши , чўл худудларининг кенгайиши ѐки қурғоқчил 
минтақаларда 
инсоннинг 
номақул 
тасири 
натижасида 
ерларнинг 
дегродацияга учрашидар. 
Деградация, бу экотизмларнинг ресурс салохияти қисқариши бўлиб 
сув ва шамол эрозиялари ерларнинг шўрланиши ва ботқоқлашиши каби 
номақбул жараѐнларни ўзида бирлаштиради. Демак, чўлланиш антропоген 
жараѐн сифатида этироф этилиб, иқлим ўзгариши-қурғоқчилик билан 
ҳамохангдир. 
Чўлланишнинг умуий таърифи экотизимлар мувозанатининг 
бузилишидир. 
Марказий Осиѐдаги чўлланиш жараѐнини қуйидагича таърифлаш 
мумкин:
- чўлланиш бутун инсоният тарихи давомида кузатилмоқда;
- экологик ўзгаришларни юзага келтиришда табиий омиллар билан 
бирга антропоген омилларнинг рўли ҳам беқиѐсдир (Чўлланишнинг 17% 
антропоген 
омиллар 
тасирида 
вужудга 
келишини 
мутахасисслар 
такидламоқдалар);
- чўлланиш бу аста секин ривожланувчи жараѐн бўлиб, шамол ва сув 
эррозияси, кўчиб юрувчи қумлар ҳаракати ,шўрланиш ва хакозоларнинг 
―хужумига ‖боғлиқ холатда ривож топади; 
- чўлланиш 
хосилдорликнинг 
камайишига, 
ерларнинг 
маҳсулдорлигини йўқолишига , ишлаб чиқариш имкониятларининг 


пасайишига, иқтисодиѐт ва кишилар турмуш тарзининг издан чиқишига 
сабаб бўлади. 
Чўлланиш жараѐнини икки даврга ажратиш мумкин: 
1. Чўлланишнинг Қадимлиги даври – охирги 100 йилликни ўз ичига 
олади. 
2. Чўлланишнинг Ҳозирги даври – охирги 50 йилни қамраган. у, 
асосан инсонларнинг ердан нооқилона фойдаланиши, яйловларда меѐрдан 
ортиқ молларни боқиши, ўсимликларнинг ўтин сифатида кесиб юборилиши 
тоғ – кон саноатининг ривожланиши билан боғлиқ. 
Ўзбекистонда хайдалма суғориладиган ерлар республика худудининг 
10% дан камини ташкил этган ҳолда қишлоқ хўжалигида етиштириладиган 
маҳсулотларнинг кайриб 90%ни беради. Шу туфайли уни мамлакатнинг 
―Олтин фонди‖ деб айтилади. Бироқ суғориладиган ерларнинг Ҳозирги 
ҳолати ачинарли. Далалардан хосил ва ўсимлик танаси билан олиб 
кетилаѐтган озуқа моддалар миқдори далага қайтариладиганидан анча кўп. 
Натижада ерлар ариқланиб тупроқнинг турли хоссалари ѐмонлашиб улардаги 
экологик – биологик мутаносиблик бузилган. 
Ҳозир ўзбекистонда суғориладиган минтақада шўрланган ерлар 
майдони 52%, шамол эррозиясига учраган худудлар 56%, сув эррозияси 
таъсирида бўлган майдонлар сал кам 20% га етади. Арид минтақадаги 10млн 
гектар яйлов тубдан яхшиланишига мухтож 1.5млн гектар чўл худудидаги 
ерлар иккиламчи шўрланишга мубтало бўлган,0.5млн гектардаги 
хайдаладиган ер сув, шамол ва суғориш эррозиясига учраган. 
Чўлланиш 
мониторингининг 
бош 
вазифаси 
хўжаликда 
фойдаланилаѐтган ер ва табиий тизимлардаги экологик холатнибаҳолаш, 
ерларни дегродацияси ва мумкин бўлган иқтисодий зарарларни бартараф 
этишдир. Мониторингни асосий географик ахборотлар тизими (ГАТ) бўлиб у 


электрон карталар, ахборотни кайта ишлаш ва каоинотдан олинган 
маълумотларга таянади. 
Ҳудуднинг 80% Арид минтақада жойлашган Ўзбекистон учун 
чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у 
барқарорт ривожланишга бевосита таъсир кўрсатади. 
Миллий дастурда чўлланишнинг бош муаммолари ва асосий 
тадбирлари аниқ ланган бўлиб у мамлакатда ушбу жараѐннинг олдини олиш 
ва унга бархам беришга йўналтирилган. 
Миллий дастурнинг бош йўналишлари: 
- ерлар деградацияси бузилишини миқѐсини қисқартириш ва унга 
бархам бериш; 
- қисман деградацияга учраган ерларни тиклаш ; 
- чўлланишга учраган ерларни тиклашдан иборат.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling