Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Назорат учун саволлар: 
1. 
Тоғ ва тоғ олди минтақаси хусусиятлари хақида нималар биласиз? 
2. 
Тоғ дастури
3. 
Яйловларга антропоген босимнинг ортиши хақида гапириб беринг 
4. 
Яйловлар деградацияси ва деградацияси индикаторлари хақида 
тўхталиб ўтинг 
Мавзу-12: ЧИҚИНДИЛАР МОНИТОРИНГИ
Режа: 
1. 
Чиқиндиларнинг гурухланиши.
2. 
Қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш.
3. 
Чиқиндиларнинг жойлаштирилиши
.
4. 
Чиқиндисиз технологиялар ва ѐпиқ доиравий сувдан фойдаланиш 
технологиялари. 


5. 
Халқаро тажрибани ўрганган холда мамлакатимизда чиқиндилар 
муаммосини ҳал қилиш

Республикамизда экологик холатнинг яхшиланишига салбий таъсир 
кўрсатаѐтган омиллардан бири — бу чиқиндиларни жойлаштириш ва уларни 
қайта ишлаш муаммосининг тўлиқ хал этилмаганлиги хисобланади. 
Мамлакатимизда чиқиндилар муаммоси асосан 2002 йил 5 апрелда қабул 
қилинган "Чиқиндилар тўғрисидаги" қонун билан тартибга солинади. 
Унга кўра "Чиқиндилар ишлаб чиқариш ѐки истеъмол қилиш жараѐнида хом 
ашѐ, 
материаллар, 
хомаки 
махсулотлар, 
бошқа 
буюмлар 
ѐки 
махсулотларнинг хосил бўлган кал-дикяари, шунингдек ўзининг истеъмол 
хусусиятларини 
йуқотган 
товарлар 
(махсулотлар)"дир. 
Экологик изохли суратда эса чиқиндилар тушунчасига қуйидагича таъриф 
берилган: "Чиқиндилар — муайян жойларда маълум қоидаларга асосан 
жойлаштириладиган ва кейинчалик ишлатиладиган, қайта ишлов 
бериладиган ѐки йўқ қилинадиган, кўмиладиган хом-ашѐ, материаллар 
қолдиклари, талабга жавоб бермайдиган асосий ва қўшимча махсулотлар, 
ишлатилган ва ўзининг олдинги сифатини йуқотган тайѐр махсулотлар"дир. 
Чиқиндилар маълум турларга бўлиб ўрганилади: 

хавфли ва хавфсиз чиқиндилар;

суюқ ва моддий холатдаги чиқиндилар;

қайта ишланадиган ва қайта ишланмайдиган чиқиндилар ва хоказо. 
Булардан ташқари чиқиндиларни конкрет чиқинди турига ажратиш 
хам мумкин (масалан, пластик чиқиндилар, резина чиқиндиси, шиша 
чиқиндиси каби) Хар йили Республикамизда 100 млн. тоннадан ортиқ 
чиқинди хосил бўлади. 
Хозирги кунда Узбекистан Республикасидаги чиқиндиларнинг 
умумий 
миқдори 
2.0-2.5 
млрд. 
тоннага 
тўғри 
келмоқда.
Барча чиқиндиларнинг 30 фоизи ховли чиқиндиларига тўғри келади. Йилига 
30 млн. м
3
қаттик, маиший чиқинди, 90 млн. тонна тоғ-кон махсулотлари 


чиқиндиси ва бошқа чиқиндилар пайдо бўлмоқда. Мониторинг 
маълумотларга биноан хар йили келиб тушадиган чиқиндилардан фақатгина 
0.2 фоизи кайта ишланмоқда ва йўқ қилинмоқда. 
Мавжуд чиқиндиларнинг жойлаштирилиши қуйидагича: 

махсус полигонлар; 

хвостохранилище (фойдали қазилмалардан қолган чиқиндилар); 

қабристонлар;

маълум корхоналар учун ажратилган чиқинди сақлаш жойлари. 
Чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар деганда чиқиндилар хосил 
бўлиши, уларни йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш билан боғлиқ 
фаолиятлар, мониторинг, экологик текширувлар ва бошқалар тушунилади.
Чиқиндиларнинг хосил бўлиши, уларни йиғиш ва ташиш дастлабки 
муаммо бўлиб ҳисобланади. Кундалик ҳаѐт давомида жуда куп чиқинди 
ҳосил бўлади, бу чиқиндилар аҳоли томонидан ахлатга ташланади, сунг бу 
чиқиндилар махсус ахлат ташиш машиналари томонидан олиб кетилади. 
Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва йиғиб ташланишининг ўзида муаммо 
келиб чиқмоқда. Маълумки чиқиндилар тартибсиз, аралаш холатда 
ташланади. Агарда чиқиндилар тартибли, турларга бўлиб йиғиладиган ва 
ташланадиган булса бу чиқиндилар билан ботиқ муаммонинг дастлабки 
ечимларидан бўлар эди. 
Ахлат ташлаш жойлари одамлар яшайдиган жойдан камида 15 метр, 
кўпи билан 100 метр узоқликда махсус қурилиши, бу ерда 8-12 контейнер 
мавжуд бўлиши керак. Чиқиндилар бу контейнерларга тартибли 
жойлаштирилиши зарур. Лекин бундай жойлар жуда кам бўлиб, чет 
жойларда эса умуман мавжуд эмас. Шахар ва туманларда 4500 дан кўпрок, 
махсус ахлат ташлаш жойлари қурилиши ва 175 мингдан кўпроқ 
контейнерлар жойлаштирилиши керак. 
Шахарларда, вилоятларда йиғилган чиқиндилар махсус полигонларга 
олиб бориб ташланади. Лекин бу полигонлар гигиена талабларига зид. 


Полигонларнинг 90 фоиздан кўпрори қўйилган талабларга жавоб бермайди, 
Бу жойлар белгиланган тартибда қурилмаган, чиқиндилар нотўғри холатда 
сақланади ва кўмилади. Ушбу маскандаги ишчилар учун хеч қандай шарт-
шароит яратилмаган. Уларда ернинг ер ости сувларига бўлган таъсири ва 
уларнинг холати, хавога, табиий мухитга кўрсатилаѐтган зарар 
текширилмайди. Полигонлар сув, электро энергия, телефон алоқасига эга 
эмас. Кўплаб полигонлар 100 фоиз тўлиб бўлган. 
Бу муаммоларни ечишда албатта биринчи навбатда хорижий 
мамлакатларнинг, ривожланган давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва улар 
билан хамкорликда бу муаммоларни ечиш лозим. 
Жумладан, Россия Федерациясида чиқиндиларни сақлаш, кўмиб 
юбориш ва қайта ишлашга катта ахамият берилиб, янги усуллар ва 
технологиялар ишлаб чиқилмоқда. Буларга мисол: 2004 йилнинг ўзида қайта 
ишлаш мумкин бўлмаган ва чириш хусусиятига эга бўлган чиқиндиларни 
нам холатда кўмиб юбориш усули жалб қилинади. Бунда кўмилган 
чиқиндилар тезроқ чириб ер билан аралашиб йуқ бўлиши тезлашиши 
кузатилади ва бу усул барча жойларда қўлланила бошлади. Шунингдек
қайта ишлашнинг янги технологиялари ва ускуналари ишлаб чиқилди, янги 
корхоналар тузилди, чиқиндилар муаммоси бўйича янги қонунлар қабул 
қилинмоқда 
ва 
лойихалар 
ишлаб 
чиқилмоқда.
АҚШ да чиқиндилар муаммоси мукаммал равишда тартибга солинган. У 
турларга бўлиниб махсус қопларда олиб чиқиб қўйилади. Хар куни бу 
чиқиндилар автомашиналар орқали олиб кетилади, конкрет турларга бўлиниб 
махсус полигонларда жойлаштирилиб шу ернинг ўзида қайта ишланади. 
Қайта ишлаш мумкин бўлмаган чиқиндилар кўмиб юборилади ѐки махсус 
жойларда сақланади. 
Япония чиқиндиларнинг энг кўп миқдори ва турини қайта 
ишлайдиган мамлакат ҳисобланади. Бу ерда хосил бўладиган 100 фоиз 
чиқиндиларнинг 70 фоизга яқини қайта ишланади. Кунчиқар давлатида 


чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва қайта ишлаш жуда яхши йўлга қўйилган. 
Энг кўп чиқинди ташланадиган махсус шаҳарча мавжуд бўлиб шу ернинг 
ўзида улар қайта ишланади. Қайта ишланиши мумкин бўлмаган чиқиндилар 
миқдори жуда кам бўлиб, улар махсус, дарѐда жойлашган полигонга олиб 
бориб ташланади. Японияда чиқиндиларни бошқа давлатларга жўнатиш 
тажрибаси ҳам мавжуд. 
Халқаро тажрибани ўрганган холда мамлакатимизда чиқиндилар 
муаммосини ҳал қилиш учун қуйидаги ишлар амалга оширилиши лозим: 
Чиқинди билан боғлик муаммони ҳал қилувчи меъѐрий хуқуқий асос яратиш, 
яъни уларни йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва ҳоказолар учун алоҳида 
қонунлар ишлаб чиқиш. 
Сўнгра шу қонунлар асосида: 
 
Чиқиндилар 
муаммосини 
хал 
қилиш 
учун 
маблағ билан таъминлашни ошириш; 

Бу муаммо билан шуғулланувчи махсус орган тузиш. 

Аҳоли томонидан чиқиндиларни тартибли ташланишини амалга 
ошириш; 

Чиқиндиларни ташишга, олиб чиқишга кўпроқ куч (автомашиналар, 
ишчилар, йиғиш ташиш ишларини кўпайтириш) жалб этиш; 

Уларни ташлаш жойларини белгиланган тартибда жорий қилиш; 

Чиқинди саклаш жойлари: полигонларни қайта жорий қилиш, яъни 
уларни белгиланган барча стандартларга мувофиқлаштириш; 

Хозирги кунда мавжуд чиқиндиларни тартибга солиш; 

Бу чиқиндиларни халқаро тажрибани ўрганиб, халқаро экспертларни 
таклиф қилган холда йўқ қилиш (ѐқиб юбориш, кўмиш); 

Чиқиндиларни қайта ишлашни кенг йулга қўйиш. Бунинг учун қайта 
ишлаш корхоналарини қуришга кўмаклашиш, халқаро инвестициялар жалб 
этиш, уларни тўлиқ равишда солиқлардан озод этиш; 



Бошқа давлатларга чиқиндиларни юбориш, сотиш ѐки у ерда қайта 
ишлашни жорий қилиш; 

Жойларда чиқиндилар мониторингини тўлиқ равишда (уларнинг тури, 
хажми, миқдори хамда ерга, атмосферага кўрсатаѐтган таъсири кабиларни) 
олиб бориш ва кечиктирмай белгиланган жойларга келтириш

Чиқиндилар муаммоси, мониторинг натижалари, экспертлар 
хулосалари каби маълумотларни доимий равишда эълон қилиш, ОАВда 
чиқариш. Бу орқали эса халқни шу муаммога жалб этиш, ахолининг хуқуқий 
онгини ошириш. 
Юқоридаги маълумотлардан кўришимиз мумкинки, чиқиндилар 
муаммосини хал қилиш йўллари кўп, уларга эришиш экологияни сақлаш 
учун катта фойда, тўғри йўналтирилган фаолият эса даромад хам келтиради. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling