Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни
Назорат учун саволлар
1. Чиқиндилар қандай гурухланади? 2. Қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш хақида нималарни биласиз? 3. Чиқиндиларнинг жойлаштирилиши хақида гапириб беринг 4. Халқаро тажрибани ўрганган холда мамлакатимизда чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш масаласи хақида нималарни биласиз? Мавзу-13: ШАҲАРЛАРДА ТАБИИЙ МУҲИТ МОНИТОРИНГИ Режа: 1. Шаҳарларда табиий муҳитнинг кучли ўзгарганлиги. 2. Шаҳарларнинг атроф - муҳитга таъсири Шаҳар тизими инсон томонидан шакллантирилган ўта мураккаб тизимдир. Шаҳар ҳаѐтида энг муҳими иқтисодий ва ижтимоий ҳаѐт, атроф муҳитга нисбатан эътибор эса иккинчи даражада ҳисобланади. Шаҳар экотизимнинг асосий умумий хусусиятларидан бири уларнинг узвий боғлиқлиги ҳисобланади. Ундаги тизим ости компоненлар бир бирига ўзаро таъсир этувчи ҳам табиий, ҳам ижтимоий жараѐнлар билан бошқарилади. Улар бир бирлари билан ўзаро энергия, модда алмашинадиган ва хабарлар оқими билан боғланган тизимдир. Шахарнинг экологик холатини баҳоловчи параметрларга қуйидагилар киради: 1. Табиий экотизмнинг ҳолати: Атмосфера ҳавосини мониторинги; Ёғинлар қопламаси ифлосланишлар мониторинги; Ер ости ва ер усти сувлар ифлосланиши; Биоиндикаторлар бўйича биота ифлосланиши мониторинги; 2. Ҳудудни тиббий - демографик баҳолаш: Касалланишнинг ретроскопик баҳолаш. Аҳоли соғлиғини ЭМ натижаларига боғлаш Аҳоли организмларидаги токсик моддаларни таркибини динамикасини аниқлаш; Иммунологик, эндокринологик, токсикологик текширишлар; Муҳит, сув ва озиқ-овқатларни ифлосланишларини аҳоли соғлигига таъсири. 3. Шаҳарни эколого-токсикологик ҳолатини баҳолаш. Ижтимоий экологик баҳолаш. a) Ахборотлар базасини яратиш. Аҳолини тузилиш ҳусусиятлари: Яшаш жойи; Ижтимоий. инфратузилмалар билан таъминланиши; Жиноятчюшк даражаси; Сиѐсий қарашлар; b). Шаҳарнинг муҳитини ифлослантирувчи манбалар таҳлили. Ижтимоий экологик омилларни комплекс баҳолаш; 4. Мониторинг натижалари: комъпютер геоахборот тизимиин яратиш, маълумотлар асосида; келгуси қарорларга қабул қилиш; экологик ахборотларни комплекс таҳлили ва эксперт баҳолаш; экологик мониторинг натижаси ѐрдамида экологик назорат бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 5. Мониторингнинг калит вазифалари. ижтимоий демографик текшириш; рекламаларни жойлаштириш; лойиҳалаштирилаѐтган иморатлардаги яшаш жойларини баҳолаш; коммунал транспорт маршрутларини ташкил этиш. 6. Мониторинг натижалари бўйича асосий кўрсаткичларни баҳолаш. аҳолини зичлиги; меҳнат ресурслари баланси; яшаш жойларин ҳолати; сиѐсий қарашлар; пиѐдаларнинг харакат жадаллиги; турғун ифлослантирувчи манбаларни жойланиши. Мониторинг натижаларига асосан қуйидаги геоахборотлар олинади. Харита шаклида: яшаш жойлари жойланиши бўйича зоналарга ажратиш; ифлосланиш характерига қараб зоналарга ажратиш; геоекологик риск қараб зоналарга ажратиш; жиноятчилик даражаси харита; транспорт оқими ва пиѐдалар харакати бўйича харита; Бу хариталар тўлдирилиши ва ўзгартирилиши мумкин. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling