50
ИЮЛЬ. ИККИНЧИ ҲАФТА
ҚУВНОҚ ЭСТАФЕТАЛАР
Қуриш-ясаш ва математика
Мавзу:
Гимнастика нарвони
Мақсад: болалар саноқ чўплари ва лего тўпламидан мустақил фойдаланган ҳолда гимнастика
нарвонини қурадилар.
Керакли жиҳозлар: намуна, саноқ чўплари ва леголар тўплами, АКТ.
Фаолиятнинг бориши:
1.
Спорт турлари ҳақидаги слайдларни томоша қилиш.
2.
Намунани кузатиш.
3.
Керакли жиҳозларни танлаш.
4.
Ижодий иш.
Қўшимча: спорт комлексини қуриш ва уни жиҳозлаш.
Алоҳида эътибор қаратилади: болалар ўртасидаги дўстона муносабат.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драмалаштириш
Мавзу: Спорт дўкони
Мақсад: болалар спорт анжомлари ва жиҳозларининг номларини ҳамда
уларнинг
вазифаларини биладилар, спорт турларига қизиқадилар.
Керакли жиҳозлар: спорт жиҳозлари, жиҳозларни жойлаштириш учун дўкон пештахтаси,
касса, мавзуга оид расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. “Ўйинчоқлар дўкони”, “Китоблар дўкони”, “Спорт жиҳозлари дўкони”
тасвирланган
расмларни томоша қилиш ва уларни фарқлаш.
2. Ролларни тақсимлаш.
3. Ўйин учун шароит яратиш.
4. Ўйин жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: