211
Қўшимча: аскарлар ҳақида шеърлар
Алоҳида эътибор қаратилади: болаларнинг аскарлар ва
уларнинг вазифалари
ҳақидаги тушунчалари.
Санъат
Мавзу: Гулдон
Мақсад: болалар намуна асосида пластилиндан гулдонни ясайдилар, уни мунчоқлар
билан безайдилар.
Керакли жиҳозлар: Пластик стаканлар, пластилин, мунчоқлар, намуна, гулдон расми.
Фаолиятнинг бориши:
1. Намуна ва расмларни томоша килиш.
2. Керакли жиҳозларни танлаб олиш.
3. Гулдонни ясаш ва уни мунчоқлар билан безаш.
4. Тайёр ишни дўстлари билан ўртоқлашиш.
Қўшимча:“Синган гулдон” ҳикоясини ўқиб бериш.
Алоҳида эътибор қаратилади: Ижодий қобилият ва нафисликка эътибор қаратиш.
Қуриш, конструкциялаш ва математика
Мавзу: Ҳарбий техника учун тураргоҳ қуриш
Мақсад: болалар ҳарбий техника тураргоҳини ясашда қурилиш материалларидан унумли
фойдаланадилар, тураргоҳ ўлчамини аниқ чамалаб қурилмани мустаҳкам қурадилар.
Керакли жиҳозлар: намуна,
мавзуга оид расмлар, кубик, лего, ўйинчоқ ҳарбий
техникалари
Фаолиятнинг бориши:
1. Мавзу асосидаги расмларни томоша қилиш.
2. Кўрган намуна ва расмлар асосида режа тузиш.
3. Керакли жиҳозларни танлаш.
4. Тураргоҳни қуриш.
5. Тайёр ишларни муҳокама қилиш ва солиштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: