214
ИЮЛЬ. ТЎРТИНЧИ ҲАФТА
СУВ ҚИРОЛИ МЕҲМОНДА
Тил, нутқ ва саводхонликка ўргатиш
Мавзу: “Сув ости дунёси” таълимий ўйини
Мақсад: болалар денгиз ҳайвонлари кит, акула, делфинлар,
уларнинг яшаш шароити,
ташқи қиёфаси ҳақида билимларни мустаҳкамлайдилар,
мураккаб гапни грамматик
жиҳатдан тўғри туза оладилар.
Керакли жиҳоз ва материаллар: сув ости дунёси ҳайвонлари, ўсимликларининг
расмлари, АКТ
Фаолиятнинг бориши:
1. АКТ орқали сув ости дунёсига саёҳат қилиш.
2. “Сув ости дунёси” таълимий ўйини тартиби билан танишиш.
3. Таълимий ўйин жараёни.
4. Ўйин якунида болаларнинг ўз таассуротларини гапириб
беришлари
Қўшимча: мавзу бўйича шеър айттириш.
Эътиборга молик жиҳати: таасуротлар билан ўртоқлашишда мураккаб гапни грамматик
жиҳатдан тўғри туза олиш.
Фан ва табиат
Мавзу: Сувга рангларни томизиш. Амалий тажриба
Мақсад: болалар сувнинг ўзига хос хусусиятларини билишга қизиқадилар.
Керакли жиҳозлар: сув ва бўёқлар, пипетка, расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Сувнинг хусусиятлари билан танишиш.
2 “Сув бўлмаса...” мавзуси юзасидан суҳбат ва мавзуга доир расмлар намойиши.
2. Бўёқ ва сув билан амалий тажриба.
3. Болалар ишининг муҳокамаси ва рағбатлантириш.
Қўшимча: болаларни “Томчилар саёҳати”га таклиф қилиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: тажриба ўтказиш малакалари.
Фан ва табиат
Мавзу: Томчилаб суғориш учун баклажкадан мослама тайёрлаш
Мақсад: болалар томчилаб суғоришнинг мақсадини биладилар, томчилаб суғариш учун
баклашжкадан мослама тайёрлайдилар.
Керакли жиҳозлар: сув ва тешик қопқоқли баклажкалар, АКТ
Фаолиятнинг бориши:
1.Томчилаб суғориш ҳақида суҳбат.
2.Томчилаб суғориш мавзуга доир расмлар намойиши.
2. Иш жараёни.
3. Болалар ишининг муҳокамаси ва рағбатлантириш.
Қўшимча: болаларнинг томчилаб суғориш жараёнини кузатиш учун АКТ ёрдамида
полизга сайр уюштириш.
Алоҳида эътибор қаратилади: тажриба ўтказиш малакалари.