Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Омбудсманга


Download 17.7 Kb.
Sana01.04.2023
Hajmi17.7 Kb.
#1317580
Bog'liq
АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг инсон
ҳуқуқлари бўйича вакили Омбудсманга


Ангрен шаҳар Кимёгар МФЙ
5/3-дахаси 41-уй 30-хонадонда яшовчи
Тиллаева Муборак Саидовнадан
Тел: +99893-668-49-30
АРИЗА


Мен Тиллаева Муборак Саидовна Ангрен шаҳрининг Кимёгар МФЙ 5/3-дахаси 41-уй 30-хонадонда 1 ўзим ёлғиз яшайман. Оилам ва фарзандим йўқ. Ёшим 61 даб 2020 йили феврал ойида мени қўлим синди. Қўлимни операция қилидиришим учун 7 миллион сўм пул керак эди. Менда пулим бўлмаганлиги учун мен Кимёгар МФЙда яшовчилардан ёрдам сўраб, кам таъминланганлар оиласида рўйхатда турганлигим тўғрисида далолатнома ёзиб беришларини илтимос қилганман. Маҳаллада ишлаган Тўхтасинова М. Опага бир неча марта қўнғироқ қилганман. Лекин менга ёрдам беришмаган. Мен қўлимни операция қилдира олмаганим учун қўлим яхши ҳаракатланмайдиган бўлиб қолган. Шунинг учун мен ишга яроқсиз бўлиб қолиб, хаттоки озиқ овқатимга ҳам пул ишлай олмай кўпчиликдан пул қарз бўлиб қолдим. Уй ишларини кир ювиш уй тозалаш юк кўтариш ва шунга ўхшаш ишларни қилишга ҳам қийналаяпман. Яшашим учун шароитим йўқ. Уйим таъмир талаб, уй жихозларим эскириб кетган, мен қийналиб қолганлигим тўғрисида 2020 йили ҳокимликка бориб маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган Назарова Наргиза Абдужалиловнадан бир неча марта ёрдам сўраганман. Лекин Наргиза ҳар хил баҳоналар қилиб мени мурожаатларимга умуман эътибор бермаган. Шундан кейин мен минг яъни виртуал қабулхонасига қўнғироқ қилишга мажбур бўлганман. Шундан кейин ҳам менга ёрдам беришмай ўзаро келишган ҳолда ҳар доимгидек хўжа кўрсинга иш қилишиб, жавоб хати ёзиб юборишаверишганлар. Мен яна 2020 йили МФЙ раиси бўлиб ишлаган Саимов Абдувохиддан кўп марта ёрдам сўраганман. Ҳеч бўлмаганда уйимга келиб шароитимни кўриб кетишини илтимос қилганман. Абдувохид эса доим мени алдаб юрган. Қўнғироқларимга ҳам жавоб бермай мендан қочиб юрган. Айни қийналиб юрган пайтимда Абдувохид менга ёрдам бериш ўрнига аксинча менга қарши ишлар қилган. Доим менга дўқ пўписа қилади, Абдувохидда муомала маданияти бўлмагани учун сўкиниб гапиради. Иғвогарлик ва айғоқчилик одати ҳам бор. Саимов А. Халқнинг розилигисиз хеч қандай баённома тузилмаган ҳолда ишга келган. Саимовнинг хам товоқларига тенглашиб Назарова Наргиза Абдужалиловна ишга олган. Ҳозирги пайтда эса Саимов А. маҳаллалар бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлиб олган. Қандай қилиб бундан инсон бу соҳада ишлаши мумкин. Саимов А.дан олдин кимёгар маҳалласи раисаси бўлиб ишлаб кетган Кимё опани раисликка сайлашлари учун катта бинода йиғилиш ўтказилиб Кимёгар МФЙда ишловчи фуқароларнинг розилиги билан МФЙ раиси қилиб тайинлашган. Шундан кейин Кимё опа қийналиб қолган ночор одамларга кўмакдош ва эътиборли бўлди. Афсуски Кимё опа узоқ вақт МФЙ раиси бўлиб ишламади. Лекин қисқа вақт ичида ҳам керакли ва намунали ишларни қилди. Бизнинг Ангрен шаҳримизда халқпарвар ҳақиқатгўй ходимлар кўп ишлашмайди. Лекин Саимов А.га ўхшаганлар иссиқ жойларини йўқотмаслик учун хақиқатни гапирганларни сирлари очилиб қолмасликлари учун йўлдан олиб ташлашиб, ишлашни давом эттиришади. 2021 йил бизнинг 5/3-дахамизнинг ҳамма уйларига асфалт қилиш буюрилган эди. Лекин бизнинг 41-уйимизга асфалт қилишни хохламай Саимов А. ўз фойдасини кўзлаган шундан кейин 4-уйда яшовчи қўшниларимиз шикоят филганларидан кейин Саимов А. ҳар доимгидек айёрлик билан ўзини оқлаб гап тегмаслиги учун тезкорлик билан бизни 41-уйимизга ҳам асфалт қилдирган. 2022 йили шароити оғир одамларга 20 кгдан маҳалла ун берилди. Лекин ҳамма қийналганларга эмас. Ўзига тўқ одамларга ҳам ун беришди. Менга эса беришмади. Яна 2022 йили пенсия ёшидаги ҳамма қарияларга 300 000 сўмдан пул беришди. Менга яна беришмади. Ундан ташқари 2022 йили бизнинг Ангрен шаҳримизга вилоят ҳокими келиб ҳамма қийналиб яшаётганларга ва касалмад одамлар учун текин даволанишлари учун кўп миқдорда пул ажратилишини буюрган. Мени маҳаллада ишловчилар касалликларимни била туриб ҳам менга хабар беришмаган. Шунинг учун мен вилоят ҳокими билан учрашолмаганман. Мени касалликларимни сони кўп даволанишим учун эса менда пулим йўқ. 2023 йили Наврўз байрамида ҳам ёрдам пули беришмади. Ҳозирги пайтда эса рўза бошланганлиги учун савоб талаб одамлар қийналиб қолган учун Кимёгар МФЙга ишловчиларга берилаётган пул ва озиқ овқатлар брокер ва ҳомийларимизни катта миқдорда бераётган пуллари кимларга берилаёганликларини текширишингизни ва Саимовни ҳамма ишларини назоратга олишингизни сўрайман. Сабаби ҳамма ишни Саимов бошқаради. Саимовни рухсати ва буйруғи билан ишлашади. Менга кўп йиллар мобайнида МФЙ томонидан берган ёрдамлари 2020 йил карантин пайтида эл қатори 500 минг сўм пул ва озиқ овқат ва 2021 йили Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан янги йил совғаси беришган менга ҳеч қачон керагича астойдил, чин кўнгилдан ёрдам беришмаган. Ҳеч қачон мени уйимга ҳокимликдан на маҳалладан келишиб шароитимни ўрганишмаган. Мен сизлардан бу сафар Тошкент шахрида ишловчи ходимлар уйимна шароитини кўришиб амалий ёрдам беришларини сўрайман.
Тиллаева М.С. _________________
Download 17.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling