Макроиқтисодиёт умумий иқтисодий назариянинг бўлими ҳисобланиб, унда миллий хўжалик даражасида иқтисодиётнинг фундаментал муаммолари тадқиқ қилинади.
Макроиқтисодий моделлар иқтисодий кўрсаткичлар ва жараёнлар ўртасидаги миқдорий, сабаб- оқибат боғланишларини математик формула, график ва чизмалар кўринишида ифодалайди.
Очиқ иқтисодиёт бу шундай иқтисодиётки, унда мамлакатнинг барча фуқаролари халқаро товар ва капитал бозорида олди бердиларни чекланмаган холда амалга оширишлари мумкин. жаҳон микёсида товарлар, хизматлар, капиталлар ва ишчи кучи ҳаракатида, миллий иқтисодиётлар ўртасида ўзаро тўсқинликлар бўлмайдиган иқтисодиёт. Жами таклифнинг қўшимча элементи — экспорт билан импорт ўртасидаги фарқни белгилайдиган соф экспорт мавжуд бўлади; очик шароитларида товарлар, хизматлар, пуллар ва молиявий активлар меҳнат ресурслари билан биргаликда валюта бозорини юзага келтиради; бу бозордаги пул қиймати — валюта курси асосий макроиқтисодий параметрга айланади.
Ёпик иқтисодиёт моделида товарлар, хизматлар ва капитал оқимлари миллий чегаралардаи ташкарига чиқмайди, очиқ иқтисодиётга қарама қарши.
Кейнсчилик иқтисодиёт назариясидаги етакчи йўналишлардан бири, жамият ҳаётида бир қатор макроиқтисодий ҳодисаларнинг ўзаро таъсир кўрсатишини таҳлил қилиш асосида бозор хўжалиги фаолияти механизмларини шарҳлайди ва давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашуви амалиётини асослаб беради. 20-асрнинг 30-йилларида пайдо бўлди. Асосчиси инглиз иқтисодчиси Ж. М. Кейнс. Унинг асосий тамойиллари «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936) асарида баён этилган.
Маржинализм (франц. marginal – чегаравий, энг сўнгги) — иқтисодий қонунлар ва категорияларни тадқиқ қилиш учун чегаравий катталиклар таҳлилидан фойдаланишга асосланган методологик тамойиллардан бири.
Амалий машғулот. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш
Do'stlaringiz bilan baham: |