Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


Применение рыбьего жира в медицине


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 
Применение рыбьего жира в медицине 
Используемый в медицинских целях рыбий жир представляет собой 
прозрачную едва желтую маслянистую жидкость. Ей свойственен 
специфический неприятный запах прогорклости. Внешне он похож на 
растительное масло. Если еще несколько десятилетий назад 
популярностью пользовался рыбий жир из флаконов, то сегодня он 
представлен на прилавках в виде капсул, что избавляет потребителя от 
порой тошнотворного вкуса и запаха. 
Назначение рыбьего жира производится с целью поднятия общего 
питания, так как лёгкая окисляемость препарата способствует сбережению 
азотистого материала, идущего на построение тканей.Рыбий жир 
незаменим при туберкулезе легких, костей или желез, при рахите и 
анемии, при истощении после тяжёлых заболеваний и проблемах со 
зрением. 
Рыбий жир среди всего прочего может применяться наружно - для 
лечения ран, термических и химических ожогов кожи и слизистых 
оболочек. 
 
ДОРИВОР ҚОҚИЎТ (TARAXACUM OFFICINALIS WIGG.
ФИТОНЕМАТОДАЛАРИ 
Абдушукурова К.А.
1
, Матмуродова Г.Б.
2

Сайдазимова Р.Т
3
, Эшова Х.С.
4
 
1
Ўзбекистон Миллий университети,
 2
Жиззах Давлат Университети. 
Kamolaxon820@gmail.com
., 
gulnozamatmuratova@gmail.com
 ., 
Дунёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришини 
кенгайтириш, ўсимликлар хавфсизлигини, ҳусусан турли зараркунанда ва 
касалликлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга сезиларли даражада 
зарар келтирувчи организмларни аниқлаш долзарб масалалардан 
ҳисобланади. Кейинги йилларда ўсимликлардан олинадиган доривор 


16 
воситаларининг оммавийлашуви туфайли мамлакатимизнинг барча 
ҳудудларидан йиғилган ёввойи доривор, озиқ-овқат ва баъзи саноат 
ўсимликларининг хом ашёсига талабнинг сезиларли даражада ошишига 
олиб келди. Доривор ўсимликлар ҳам турли эктопаразит ва эндопаразит 
билан зарарланади, улар паразитларидан бири фитонематодалардир. 
Доривор ўсимликлар плантацияларига қийин даволанувчи касалликлар -
фитонематодозларни айнан жиддий зарар келтирадиган паразит 
нематодалар келтириб чиқаради. Шунинг учун доривор ўсимликларнинг 
нематодаларини комплекс ўрганиш ва паразит турларини аниқлаш ва 
уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. 
Ўзбекистон 
шароитида 
айрим 
доривор 
ўсимликларнинг 
нематодалари Ш.А.Атаханов (1967) томонидан зубтурум (Plantago 
lanceolata) ва қоқиўт (Taraxacum Bochm L.), Н.Б.Адилова (1970) 
томонидан шувоқ (Artemisia absinthium L.), Х.С.Эшова (2017) томонидан 
исириқ (Peganum harmala L.) нематодалари ўрганилган [1,2,5]. Бироқ, 
Ўзбекистон, доривор ўсимликларда, жумладан қоқиўтда учровчи 
фитонематодалар фаунаси, популяцияси, экологияси ва таксономиясини 
комплекс ўрганишга доир кенг кўламли тадқиқотлар амалга оширилмаган.
Тадқиқотнинг мақсади Тошкент ботаника шароитидадоривор қоқиўт 
(Taraxacum officinalis Wigg.) фитонематодалари фаунаси таркибини 
аниқлаш ва фитонематодаларнинг ўсимликлар билан трофик боғлиқлиги 
очиб беришдан иборат. 
Тадқиқот материаллари 2022 йил Тошкент шаҳар Ботаника боғидан 
йиғилди. Намуналар доривор қоқиўт (Taraxacum officinalis Wigg.)
ўсимлигининг барг, поя, илдиз ва илдиз атрофи тупроқларидан олинди. 
Тупроқ ва ўсимлик намуналари дала шароитида 3 нуқтадан, 5 такрорий 
тарзда (барг ва поядан 15 та, илдиз -15 та, илдиз атрофи тупроқ – 15 та), 
жами 45 та намуна йиғилди. Тупроқ ва ўсимлик намуналаридан 
нематодалар Берман воронкали услубда [3] ажратиб олинди ва ТАФ 
(триэтаноламин: формалин: 2 нисбатда сув) эритмасида фиксация 
қилинди. А.А. Парамонов [4], Е.С. Кирьянова ва Э.Л. Кралль [3] 
услублари бўйича фитонематодаларнинг доимий ва вақтинчалик 
микропрепаратлари тайёрланди. 
Доривор қоқиўт фитонематодалари фаунасини ўрганиш учун 45 
йиғилган намуналардан 36 тасида фитонематодалар учраши қайд этилди. 
Тошкент ботаника боғи шароитида олиб борилган фитогельминтологик 
тадқиқотларимиз давомида қоқиўт барг, пояси ва илдизи ҳамда илдиз 
атрофи тупроғида иккита кенжа синф, 4 та туркум, 6 та оила, 10 таавлодга 
мансуб 16 тур фитонематодалар аниқланди. Бизнинг материалларимизда 


17 
Adenophorea кенжа синфи 2 та туркумни яъни Monhysterida, Dorylaimida 
туркумларини ўз ичига олди. Monhysterida туркуми битта оила (Plectidae), 
1 та авлод (Plectus), битта турни (6,3% - умумий турлар сони фоиз 
ҳисобида) ўз ичига олади. Dorylaimida туркуми битта оила 
(Qudsianematidae), 1 та авлод (Eudorylaimus) 2 та (12,5%) турни ўз ичига 
олган. Secernentea кенжа синфи 3 та туркумдан - Rhabditida, Aphelenchida 
ҳамда Tylenchidaдан иборат эканлиги қайд этилди. Rhabditida туркуми 3 та 
оила (Rhabditidae, Panagrolaimidae, Cephalobidae), 5 та авлод (Rhabditis, 
Panagrolaimus, Cephalobus, Chiloplacus, Acrobeles) ни ва 8 та (50,0%) турни 
ўз ичига олади. Aphelenchida туркуми 1 та оила (Aphelenchidae), 2 та авлод 
(Aphelenchus, Aphelenchoides), 4 та (25,0%) турни ўз ичига олган. 
Tylenchida туркуми 1 та оила (Meloidogynidae), 1 та авлод (Meloidogyne) 
битта (6,3%) турни ўз ичига қамраган. 
Ўрганилган ҳудудларда қоқиўтда ва унинг илдиз атрофи 
тупроқларида эудоминант нематодалар – 3 тур, доминантлар - 1 тур, 
субдоминантлар – 6 тур, рецедентлар – 2 тур, субрецедентлар – 4 турни 
ташкил этиши кузатилди. 
Аниқланган фитонематода турларини экологик таҳлил қилишда 
А.А.Парамонов (1964) томонидан таклиф этилган фитонематодаларнинг 
ўсимликлар ва бошқа тупроқда яшовчи организмлар билан трофик 
муносабатига асосланган экологик классификациядан фойдаландик. Ушбу 
классификацияга кўра, фитонематодалар 5 экологик гуруҳларга 
ажратилади: параризобионлар – илдиз атрофида эркин яшовчи тупроқ 
нематодалари ҳисобланади; эусапробионтлар ёки ҳақиқий сапробионтлар 
– тупроқда чириётган органик қолдиқдарда ҳаёт кечирувчи нематодалар; 
девисапробионтлар – яшил ўсимликлар ва чириётган органик қолдиқлар 
билан озиқланадиган гуруҳлар; касаллик келтириб чиқармайдиган 
фитогельминтлар; ҳақиқий фитогельминтлар - патоген таъсирга эга 
бўлган, ўсимликларда турли касаллик келтириб чиқарадиган паразитлар. 
Бизнинг тадқиқотларимизда аниқланган фитонематодалар экологик 
гуруҳларга қуйидагича тақсимланди: параризобионтлар – 2 тур (умумий 
турга 
нисбатан 
12.5%), 
эусапробионтлар 
– 

тур 
(6.3%), 
девисапробионтлар – 8 тур (50.0%), касаллик келтириб чиқармайдиган 
фитогельминтлар – 4 тур (25.0%), ҳақиқий паразитлар – 1 тур (6.3%) дан 
иборат.
Доривор қоқиўт илдиз атрофи тупроғидан 12 турга мансуб 36 та 
фитонематодалар топилган бўлиб, улар орасида Eudorylaimus pratensis ва 
Panagrolaimus rigidus турлари кўп учради. Қайд этилган фитонематодалар 
орасида 

турга 
(Plectus 
parietinus, 
Eudorylaimus 


18 
paraobtusicaudatus,Meloidogyne hapla) мансублари ўсимликнинг фақат 
илдиз атрофи тупроғи учун хосдир. Қоқиўт илдизида 13 турга мансуб 59 
та фитонематодалар топилди. Panagrolaimus rigidus ва Aphelenchus 
avenaeкаби фитонематодалар энг кўп учровчи турлар ҳисобланади. Қайд 
этилган фитонематодалар орасида 3 турга (Cephalobus рersegnis, 
Chiloplacus sуmmetricus, Panagrolaimus armatus) мансублари ўсимликнинг 
фақат илдизи учун хосдир. Ер усти органлари (барг ва поя) 6 тур 19 та 
фитонематодалар топилди,улар орасида Panagrolaimus rigidus тури кўп 
учради.
Хулоса. Доривор қоқиўт (Taraxacum officinalis Wigg.) нематодалари 
фаунасига доир тадқиқотлар натижасида 16 тур фитонематодалар 
аниқланди. Аниқланган фитонематодалар экологик классификацияга
кўра: параризобионтлар - 2 тур, эусапробионтлар - бир тур,
девисапробионтлар - 8 тур, касаллик келтириб чиқармайдиган паразитлар 
– 4 тур тур ва ҳақиқий паразитлар - битта турни ташкил этди. Иқдисодий 
муҳим аҳамиятга эга нематодалардан шимол бўртма нематодаси - 
Meloidogyne hapla  личинкалари қоқиўтда учраши қайд этилди.

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling