Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 
КОЛЛЕМБОЛАЛАР ТУПРОҚДА ЯШОВЧИ 
ҲАШАРОТЛАРНИНГ ЭНГ ҚАДИМГИ ВАКИЛИ СИФАТИДА 
Aтоева Д.О. 
М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент. 
dilsoraatoyeva00@gmail.com
  
Аннотатция: Тупроқда яшовчи турларнинг орасидаги фарқларга 
қарамасдан коллемболаларнинг барча гуруҳини олиш мумкин. Уларнинг 
қуйидаги белгилари бундан далолат беради: юқори даражадаги 
маҳсулдорлиги, популяция ўсишининг юқори суръатлари, тур сонини 
бошқаришнинг кучсиз механизмлари, кўпчилик турларнинг тупроқ 
унумдорлигини оширишда иштирок этиши алоҳида ўрин эгаллайди. 
Коллемболалар турли хил сукцессиялар, агроценозлар, саноат чиқиндилар, 
шаҳар тупроқ-грунтларида, ахлатларда ва турли хил бошқа ифлосланган 
жойларда яшаши мумкин. Тупроқ юзасида яшовчи турларда уларнинг 
миқдори юз мартагачалаб кескин ўзгариб туради, эуэдафик турларда эса у 
бирмунча кам бўлиб, бир тартиб катталик доирасида ўзгариб туради. Бир 
қатор турлар учун зичликка боғлиқ регуляциянинг мавжудлиги хосдир. 
Бунинг аксича, антропоген таъсирга учраган муҳитларда яшовчи 
Folsomiacandida тури учун популяциялар зичлигининг регуляция 
механизми кучсиз ривожланган. 
Калит сўзлар: Collembola, Ectognatha, Hexapoda, примитив, 
оёқдумлилар, эпикутикула. 
Коллемболалар ёки оёқдумлилар (Collembola) – қуруқликда яшовчи 
ҳайвонларнинг энг қадимги гуруҳларидан бири бўлиб, уларнинг 
қолдиқлари ўрта девон даври қатламларида аниқланган. Гуруҳ тана 
тузилишининг содда жиҳатларини кўпчилигини сақлаб қолган. Кўпчилик 
кўпоёқлиларга ўхшаб, оёқдумлилар мўйловчаларининг алоҳида бўғимлари 
ўзларининг мускулатурасига эга; оёқларида болдир ва панжаларга 
бўлиниш йўқ, сперматозоидларида қўшимча найчалар ва ташқи толачалар 
мавжуд эмас, тухумнинг бўлиниши тўлиқ, муртак қобиқлари мавжуд эмас, 
уруғланиш ташқи-ички, туллаш жинсий етукликка етишдан кейин давом 
этади. Тери орқали нафас олиши туфайли уларнинг тана қоплами 
эпикутикула қатламига эга эмас ва тери орқали намликнинг буғланиб 
чиқиб кетишига қаршилик қилмайди. Фақат бир нечта тупроқ юзасига 
яқин яшовчи шаклларида дифференциаллашган эпикутикула ривожланган
буғланишдан ҳимояловчи тангачалар ёки хеталардан ташкил топган қалин 


28 
қатлам мавжуд [1].
Коллемболаларнинг қоринчаси олтита бўғиндан иборат бўлиб, бу 
белги баъзан оёқдумлиларнинг неотеник келиб чиқишга эга деган 
қарашларни келиб чиқишига сабабчи бўлган. Коллемболалар – юқори 
ихтисослашган гуруҳ бўлиб, бир қатор ўзига хос бўлган морфологик 
структуралари билан фарқланиб туради. Бу биринчи навбатда ўзига хос 
бўлган локомотор орган – қорининг 4 сегментидаги сакровчи вилкасининг 
мавжудлигидир; учинчи қорин сегментида уни ушлаб турувчи илгак; 
сакрашдан кейин субстратга ёпишишни таъминловчи қорин найчаси. 
Коллемболаларнинг сезги органлари ҳам ўзига хосдир: постантеннал, 
антеннал ва бошқ [2]. 
Примитив ва ихтисослашган белгиларнинг бундай бирикуви 
гуруҳнинг таксономик ҳолатини аниқлашда бир қатор қийинчикларни 
келтириб чиқаради. Коллемболалар Hexapoda суперсинфида Protura, 
Diplura ва Ectognatha билан биргаликда алоҳида синф сифатида қаралади. 
Бошқа тадқиқотчилар коллемболаларни Protura ва Diplura билан 
биргаликда Ectognatha синфининг кенжа синфи сифатида қарашади. 
Коллемболаларни шунингдек, Protura билан биргаликда инфрасинф 
доирасида бошқа ҳашаротларга қондош бўлган Ellipura таксонига 
бирлаштиришади [3,5]. Баъзи бир мутахассислар Ectognatha ларни 
Hexapoda га эмас, балки кўпоёқлилар билан яқинлашитиришади. Охирги 
вақтда Collembola, Protura ва Diplura ларни Pancrustacea таксони 
доирасида қисқичбақасимонларга яқинлиги ҳақидаги фактлар олинган 
(митохондриал ДНК таҳлили ва бир қатор морфологик белгилар) [4]. 
Фикрлардаги зиддиятларга қарамасдан, мутахассислар Collembola ларни 
юқори таксономик даражага эга бўлган қадимги ихтисослашган ва яхши 
алоҳидаланган гуруҳ деб ҳисоблашади. Ҳозирги пайтга келиб 
оёқдумлиларнинг 6 мингдан ортиқ тури аниқланган бўлиб, ҳар йили фан 
учун юзлаб янги турлар топилмоқда. 

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling