Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

Калит сўзлар: Оёқдумлилар, атмобионт, гемиэдафик, эуэдафик, 
орибaтида. 
Оёқдумлилар каналар (зирхли, гамаз, астигматик ва бошқ.), 
протуралар, симфиллар ва бошқа баъзи гуруҳлар билан биргаликда 
микроартроподлар ёки микроскопик тупроқ бўғимоёқлиларининг терма 
экологик гуруҳига бирлаштирилади [1].
Оёқдумлиларда учта катта ярусли гуруҳни ажратиш қабул қилинган: 
атмобионт, гемиэдафик ва эуэдафик. Улар тупроқ юзасида, тўшамада ва 
минерал қатламдаги ҳаётга мослашган комплекслар ҳисобланади. Мазкур 
гуруҳлар морфологик жиҳатдан омматидийларнинг сони, туртиб чиққан 
ўсимталарнинг узунлиги, тана рангининг интенсивлиги ва бошқа 
белгилари билан фарқ қилиб, бу уларни морфоэкологик типлар ёки 
коллемболаларнинг ҳаёт шакллари деб ҳисоблашга имкон беради. С.К. 
Стебаева миқдорий критерийлар асосида бу тизимни кенгайтирди ва 
мукаммаллаштирди. Олдинги атмобионт (юзада яшовчилар) шакллар 
хусусий атмобионтлар (макрофитлар ва ғовак тўшамаларда яшовчилар), 
устки тўшамада яшовчилар, нейстон (сув юзасида ва юқори даражада 
намланган биотопларда яшовчилар), кортицикол (лишайниклар ва қуруқ 
тўшамаларда яшовчилар) кабиларга бўлинди. Ҳар битта ҳаёт шакли 
морфологик жиҳатдан фарқланади. Гемиэдафик (ярим тупроқ) гуруҳ 
тўшама ости ва тўшама ости-тупроқ ҳаётий шаклларига, эуэдафик 
(хусусий тупроқ) – тупроқ усти ва чуқур тупроқ қатламларида яшовчи 


31 
гуруҳлар [2]. 
Бошқа микроартроподлар билан таққослаганда, каналар –
қуруқликнинг ошиши билан ориобитанинг ҳаракат фаоллиги ҳам ошиб, 
уларни фазода қайта тақсимланишига олиб келади. Бунинг натижасида 
жамоанинг агрегацияланишини ошади, ўрмон биотопларида улар 
нисбатан 
намроқ 
бўлган 
жойларда 
тўпланади 
ва 
вертикал 
тақсимланишнинг 
“чуқурлашуви” рўй беради. Шундай қилиб, 
оёқдумлиларнинг 
нотекис 
тақсимланиши 
намлик 
режимининг 
гетерогенлигини акс эттириб, у ўз навбатида тупроқ тўшамасининг 
қалинлигига, микрорельеф ва тупроқ устки қатламининг ўзига хос 
жиҳатларига боғлиқ. Агар намлик чекловчи фактор бўлмаса, 
популяциялар тўшаманинг барча қатламлари бўйлаб тарқалади. 
Қурғоқчилик 
даврида 
оёқдумлилар 
жамоасининг 
фазовий 
дифференцировкаси яққол намоён бўлиб, орол типи жиҳатларига эга бўла 
бошлайди. Фазовий тарқалишнинг ўзгариши – нафақат миграциянинг, 
балки танланган ўлим сонининг оқибати бўлиб, бунда жамоанинг умумий 
зичлиги бирдан пасайиб кетади. Юпқа тана қопламаси оёқдумлиларни 
пестицидлар билан тўқнашишдан кам ҳимоя қилади [3].
Фазовий тарқалишнинг гетерогенлиги каналарни агрегациялар хосил 
қилиш қобилиятига ҳам боғлиқдир. Каналарда гуруҳга оид хулқ-атвор 
кузатилиб, у кўпайишни ва туллаш даврида душманларда ҳимояланишни 
енгиллаштиради. Уни агрегация феромони мавжудлиги билан боғлашади. 
Умуман олганда, коллемболаларнинг фазовий тарқалиши учун эфемер 
даврий агрегацияланиш хос бўлиб, у ўзининг механизми бўйича 
примитивдир 
[4]. 
Шундай 
қилиб, 
тупроқ 
микроартроподлари 
тарқалишининг гетерогенлиги турли хил табиат ва кўламга эга: бирламчи 
майдалар – биологик характерга эга бўлса, иккиламчи йириклар тупроқ 
хоссаларининг ўзгарувчанлигини акс эттиради. 

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling