Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


ҒЎЗАНИНГ ТУРЛАРАРО ГИПОАНЕУПЛОИД F


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 
ҒЎЗАНИНГ ТУРЛАРАРО ГИПОАНЕУПЛОИД F

ДУРАГАЙЛАР 
ЦИТОГЕНЕТИК ҲУСУСИЯТЛАРИ 
Бобохужаев Ш.У.
1
, Санамьян М.Ф.
1
, Уралов Ж.
1
, Расулжонов М.Д., 
Рустамов А.Б.
 
1
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети.,
2
ЎзР ФА 
Геномика ва биоинформатика маркази. 

bobohujayev@mail.ru
  
Ғўза ўсимлиги асосан толаси учун этиштирилади ва у дунё енгил 
саноатини табиий тола билан таъминлаб берувчи энг глобал муҳим 
ўсимлик турларидан биридир. Айрим гомологик Хромосомалар ёки 
уларнинг елкалари етишмовчилиги бўлган ўсимликларнинг цитологик 
хусусиятлари ва аллотетраплоид ғўзада хромосомаси алмашган 
линияларни яратиш мақсад сифат белгиларни жавоб берувчи генларни 
локализация қилиш, хусусан, турли хил маданий ўсимликларда (юмшоқ 
бўғдой, сули, тамаки ва ғўза) моносомик линияларни олиш бўйича 
тадқиқотлар 
амалга 
оширилган. 
Aнеуплоид 
(моносомик 
ва 
монотелодисомик) линиялардан фойдаланган ҳолда хромосомаси-
алмашган (CS) янги линиялар яратиш. Ғўзада хромосомаси-
алмаштирилиши тола сифатига, ҳосилдорликка, турли ҳил абиотик ва 
биотик омилларга бардошлиликка ҳамда бошқа агрономик жиҳатдан 
қимматли хусусиятларига таъсири алоҳида қайд этилган. 
Шу сабабли ҳозирги кунда дунё буйича алоҳида хромосомаси-
алмашган (CS) янги линиялар яратиш буйича иккита давлат АҚШ ва 
Ўзбекистон амалга оширилмоқда. ЎзМУнинг Ғўзанинг G.hirsutum L. 
турига мансуб Ноёб цитогенетик коллекциясидан 95 бирламчи моносомик 
линиялар мавжуд (Санамьян ва бошқалар., 2014; 2016). Ушбу цитогенетик 
коллекциянинг моносомик линиялардан фойдаланган ҳолда ғўзанинг 
G.barbadense L. турининг донор Pima 3-79 линиясининг ёрдамида алоҳида 
хромосомаси-алмашаган линиялар яратилиш устида илмий ишлар олиб 
борилмоқда.


36 
Шу мақсадда ЎзМУ Ноёб Цитогенетик коллекциясининг 4 та 
моносомик (Мо69, Мо71, Мо76, Мо79 ва Мо81) линияларни донор Pima 3-
79 линияси билан чатиштириб олинган Ғ

дурагайларни ўсимликларда 
цитогенетик таҳлиллар ўтказилди, натижада 52 та хромосомали дисомик 
ўсимликлар ва 25 бивалент ва битта ўртача унивалент хромосомали 
кариотипга эга бўлган Ғ

дурагай моносомик ўсимликлар аниқланди. 
Хусусан, 5 та чатиштирилган комбинацияда F
1
(Мо69хPima 3-79, 
Мо71хPima 3-79, Мо76xPima 3-79, Мо79xPima 3-79 ва Мо81хPima 3-79) 
чатиштирилган комбинациядан 7 та оиладан олинган F

дурагайларда 
хромосома конъгацияси таҳлилига кўра 6 та оиладан комбинациядан 
моносомик дурагай аниқланди, фақатгина F
1
(Мо79хPima 3-79) 
чатиштириш олинган дурагай оилаларда цитогенетик таҳлиллар 
натижасида моносомик ўсимлик аниқланмади. Ушбу F
1
(Мо69хPima 3-79, 
Мо71хPima 3-79, Мо76xPima 3-79, Мо79xPima 3-79 ва Мо81хPima 3-79) 
вариантлардан F

моносомик дурагай аниқланди. Хромосома конъгацияси 
таҳлилида моносомик хос 25 та бивалент ва битта унивалент ўрганилган 
барча оналик чангчи ҳужайраларида аниқланди ҳамда хар бир аниқланган 
F
1
моносомикда дурагай унивалентлар ўлчами ўртача эди.
Шундан қилиб, моносомик (Мо69, Мо71, Мо76 ва Мо81) 
линияларини Pima 3-79 линияси билан ўзаро чатиштириш натижасида 
ҳосил бўлган F1 дурагайларининг цитогенетик таҳлили натижасида 12 та 
F1 моносомик дурагай ўсимлик аниқланди. Ушбу F1 моносомик дурагай 
ўсимликлардан ғўза ўсимлигида хромосомаси-алмашган (СS-B04_NUUz
линияларни яратиш учун бошланғич материал сифатида фойдаланиш 
мумкин. Бу линиялар эса G.hirsutum L. тури учун хос бир қанча яхши 
хусусиятларига эга бўладилар. 

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling