Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 6.19 Mb.
|
Covid-19 пандемиясининг жаҳон иқтисодиётига таъсири.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.4-расм: 1 ва 2-сценарий бўйича барча уй хўжаликлари ўртасида аҳоли жон бошига ўртача ойлик даромадининг моддий ёрдамнинг квинтили бўйича (пандемия
- Ҳозир ҳам фавқулодда вазиятларда тезкор чораларни амалга ошириш кеч эмас, шунда Ўзбекистоннинг ўз болаларига сармоя киритиш имкониятини қўлдан
Тавсия этилган схемаларнинг таъсири, шунингдек, фаровонликни тақсимлаш бўйича фарқ қилиши мумкин. 5.4-расм шуни кўрсатадики, 1 ва 2-сенарийларга кўра, ижтимоий фаровонликнинг энг паст квинтилидаги оилалар орасида таъсир энг юқори бўлади, улар фаровонликнинг 10-11 фоизга пасайишини бошдан кечирган бўлар эди. Бу кўрсатқич улар ҳукуматнинг фавқулодда чоралари доирасида бошдан кечирган 23 фоиздан сезиларли даражада камдир. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи квинтиллардаги уй хўжаликлари - улар ҳам кам даромад билан яшайдилар - бундан фойда олишлари мумкин эди, аммо камбағал уй хўжаликларига қараганда камроқ даражада фойда олишган бўлишар эди. Шунга қарамай, ўртача даромадлари билан яшайдиган, ижтимоий ҳимоя тизими томонидан етарлича қамраб олинмаган кўплаб уй хўжаликлари фавқулодда ёрдам билан таъминланган бўлар эди ва натижада молиявий инқироздан омон қолиш учун жуда кўп салбий кураш стратегияларидан фойдаланишга ҳожат қолмас эди. Энг кам фойда кўрадиган тоифага аҳолининг энг юқори квинтили киради, гарчи улар ҳам COVID-19 инқирозидан қаттиқ зарар кўрганларини ҳисобга олсак, ҳеч бўлмаганда
уларга ёрдам бериларди. Аҳоли бўйича фаровонлик йўқотишларининг камайиши қўшимча таъсир кўрсатиши мумкин, жумладан, оиладаги зўравонлик хавфини камайтиради ва энг заиф оилалар учун болаларнинг овқатланиш даражаси яхшиланади. 5.4-расм: 1 ва 2-сценарий бўйича барча уй хўжаликлари ўртасида аҳоли жон бошига ўртача ойлик даромадининг моддий ёрдамнинг квинтили бўйича (пандемия олдидан) даромадларнинг ҳақиқий йўқолишига нисбатан (2020 йил апрел-октябр) нисбат фоиз ўзгариши. Ҳозир ҳам фавқулодда вазиятларда тезкор чораларни амалга ошириш кеч эмас, шунда Ўзбекистоннинг ўз болаларига сармоя киритиш имкониятини қўлдан бой бермайди. Прогнозлар шуни кўрсатадики, COVID-19 пандемияси бутун дунё бўйлаб оилаларга таъсирини 2021 йилгача давом эттиради ва кўплаб ўзбек оилалари ҳимоясиз аҳволда қолмоқдалар, ва қўшимча маблағлардан баҳраманд бўлишар эди. Агар Ўзбекистон ҳукумати таклиф қилинаётган иккити сценарийдан бирини олти ойлик муддатга амалга оширганида эди, унинг таъсири жуда ҳам самарали бўлар эди. Ижтимоий ҳимоя схемаларининг мултипликатив самарасини ҳисобга олган ҳолда, бундай рағбатлантириш, шунингдек, келажакда Ўзбекистон иқтисодиётини анча кучли даражада бўлишини таъминлайди. Хулоса COVID-19 инқирози бутун дунё бўйлаб инқироз бўлиб, одамларнинг иш жойлари ва турмуш шароитига салбий, Ўзбекистондаги уй хўжаликларининг аксариятининг даромадларига эса ҳалокатли таъсир кўрсатди. Ҳар қандай ёшдаги ва даромад тақсимотидаги одамлар инқирознинг фаровонликнинг йўқолишига таъсиридан аъзият чекмоқда, болалар ўртасида оилаларнинг ўртача даромадлари пандемия бўлмаган даврдагига нисбатан 23 фоизга камайди. Бундан ташқари, кам таъминланган оилалардаги болалар улуши пандемия бўлмаган даврдагига нисбатан 11 фоизга кўпайиб, қўшимча равишда 845 минг кам таъминланган оилалар мавжуд бўлди. Иқтисодий зарба, эҳтимол уй хўжаликларининг зарур эҳтиёж нарсаларни сотиб олиш имкониятларига таъсир кўрсатди ва бу ҳолат эса ўз навбатида болаларнинг ривожланишига деярли салбий таъсир кўрсатди. Самарали молиявий рағбатлантиришсиз Ўзбекистон ўз ёш аҳолисидан тўлиқ фойдасини ололмаслиги мумкин. Пандемия, шунингдек, барча ўзбеклар заиф эканлигини кўрсатди. Барча даромад квинтиллари бўйича уй хўжаликлари даромад йўқотишларини бошдан кечирдилар. Нафақат энг камбағал уй хўжаликлари зарар кўрди, балки ўртача даромадга эга уй хўжаликлари заифлик ҳолатига тушиб қолишди ва кун кечириш учун салбий кураш стратегияларини қўллашга мажбур бўлишди. Ҳукумат COVID-19 пандемиясига тезкорлик билан жавоб бериб, қашшоқликни камайтиришга йўналтирилган схемаларини горизонтал равишда кенгайтирди ва меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича ногиронлик нафақалари ва кексалик пенсияларини вертикал равишда кенгайтирди. Бундан ташқари, "заиф" гуруҳларга иккита бир марталик нақд пул ўтказиш таклиф қилинди. Жавоб харакатлари ёрдам олувчи уй хўжаликларига инқироз таъсирини юмшатган бўлса-да, қамрови пастлиги сабабли умуман минимал таъсир кўрсатди. Бинобарин, жавоб харакатлари миллий даражада кам таъминланган оилалар сонининг кескин ўсишига тўсқинлик қилолмади. Ижтимоий ҳимоя бўйича самарали чораларсиз, халқнинг ҳозирги ва келажакдаги ривожланишига таҳдид туғдирганда, иқтисодиётни тиклаш учун курашиш хавфи мавжуд. Баъзи оилалар қўшимча ёрдамсиз ҳеч қачон тикланмаслиги мумкин. Инқироз оқибатларини бартараф этишнинг энг яхши усулларидан бири - ижтимоий ҳимоянинг барқарор ҳаёт тизимига эга бўлишидир, ундан одамлар ёрдамга муҳтож бўлган ҳар қандай пайтда фойдаланиши мумкин. Инқироз бошланганда, муҳтожларга қўшимча ёрдам кўрсатиш учун тизим кенгайтирилиши мумкин. Яхшиямки, Ўзбекистонда самарали ижтимоий ҳимоя тизими учун пойдевор мавжуд ва фавқулодда вазиятларда жасоратли ва самарали чоралар мавжуд схемаларнинг қамровини кенгайтириш орқали бунга асосланиши мумкин. Агар ҳукумат 0-18 ёшдаги барча болалар, ногиронлиги бор шахслар ва кекса одамларга 6 ойлик нақд пул маблағларини тақдим этиш орқали ЯИМнинг 1,36 фоизидан кўпроқ маблағ ажратса, жами инвестициялар пандемия таъсирига муваффақиятли жавоб харакатларини кўрган бошқа мамлакатлар билан тўғри келар эди. Албатта, агар ушбу сценарий амалга оширилса, биринчи навбатда қўшимча фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиялаштириш вариантларини ўрганиш бўйича қўшимча ишларни бажариш керак бўлади. Гарчи ушбу ҳисоботдаги таклифлар, шубҳасиз, болаларга нисбатан сезгир бўлса-да, мамлакат иқтисодиётига таъсирини эътиборсиз қолдирмаслик керак. Истеъмол даражасини ошириш орқали корхоналар, шу жумладан норасмий иқтисодиётда ишлайдиганлар ҳам заифлик ҳолатига тушиб қолмасликлари мумкин ва шунинг учун мамлакат бозорларини сақлаб қолишга ёрдам беради. Бу, келажакда кўпроқ одам иш билан таъминланадиган, оиланинг барқарор даромадига ва мамлакатнинг келажакдаги ишчи кучига сармояларнинг кўпайишига олиб келадиган яхши циклни яратади. Download 6.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling