Ўзбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иктисодиёт университети иктосодий таълимотлар тарихи фанидан


Download 18.03 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi18.03 Kb.
#1587643
1   2   3   4
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Хулоса

  • Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти механизмларининг такомиллашуви натижасида хусусий мулкчиликнинг барча шакллари ривожланиб, тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очилмоқда, натижада чет давлатлар билан олди-сотди яъни, експорт-импорт ишлари амалга оширилмоқда. Бу борада эса чет тилини билиш жуда муҳим, хусусан иқтисодий неологизмларни тушуниш ҳар биримизга керак. Бу борада Республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг нутқини эсга олайлик: “Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга жаҳон андозалари даражаси билим олган заковатли, ҳар томонлама баркамол, дунёқараши кенг миллий кадрларни тайёрлашда чет тилининг хизмати катта”.

АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ҒОЯЛАР


РЕЖА:
1
    • Амир Темур давлат ва иқтисодиётни бошқаришда ўзига хос мактаб

2
    • Амир Темурнинг давлат ва иқтисодиёт соҳасидаги асосий фикрлари

Амир Темур давлат ва иқтисодиётни бошқаришда ўзига хос мактаб

  • Амир Темур ва унинг авлодлари даврида марказлашган давлат барпо этилди. Иқтисодиётнинг барча соҳаларида (ҳунармандчилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, айниқса, савдода) муҳим ютуқлар қўлга киритилди. Бунга тўғри танлаб олинган иқтисодий ғоялар ва иқтисодий сиёсат ёрдам берди. Амир Темур (1336-1405) давлат ва иқтисодиётни бошқаришда ўзига хос мактаб яратганди. Соҳибқирон давлатида девони бузург (бош вазир)дан ташқари ҳар бир вилоятда Девон дейилувчи бошқарма бўлган. У давлатнинг буткул ишларини: солиқ йиғиш, тартиб сақлашни, ижтимоий бинолар - бозорлар, ҳаммомлар ва сув иншоотлари тармоқларини назорат қиларди. Унинг ходимлари вақти-вақти билан сўроқ, текшириш, тафтиш ва тергов ишларини олиб боришарди. Айниқса, тош-у тарози тўғрилиги, одил баҳо текширилган, қаллоб ва товламачилар қатъий жазоланган, энг муҳими бу иш бозорда, халқ олдида амалга оширилган. Савдогарларга олиб келинган мол устига 10 фоиз нарх қўйиш мумкин бўлган. Соҳибқирон Амир Темур, жумладан, шундай деган эдилар: «Амр қилдимки, садрлар садри (садр, вақф ерлар ва вақф этилган бошқа мулкнинг ҳисоб-китобини олиб борувчи мансабдор) саййидлар ва бошқа арбобларга 01 тариқасида берилган ерлар ва вақфларнинг аҳволини, уларнинг вазифаларини қай даражада адо этаётганликларини текшириб, менга арз қилиб турсин ... Салтанатнинг ҳар бир идорасида кирим-чиқимларни, кундалик харажатларни ёзиб бориш учун бир китоб тайинлансин».

Download 18.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling