Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал – хоразмий номидаги урганч давлат университети


II БОБ. ТАДҚИҚОТ ВАЗИФАЛАРИ, УСЛУБЛАРИ ВА УНИ


Download 178.24 Kb.
bet10/17
Sana24.03.2023
Hajmi178.24 Kb.
#1293387
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
15-16 ёшли курашчиларда чидамлиликни ривожлантириш методикаси

II БОБ. ТАДҚИҚОТ ВАЗИФАЛАРИ, УСЛУБЛАРИ ВА УНИ
ТАШКИЛ ҚИЛИШ


2.1. Мақсади ва вазифалари


Тадқиқотнинг мақсади: Курашчи спортчиларни тайёрлаш жараёнида чидамлиликни назорат қилиш. Курашчиларнинг чидамлилик маҳоратини ривожлантириш орқали спортчиларни мусобақага тайёрлаш.
Ишчи тахминга мувофиқ ва қўйилган мақсадни амалга ошириш учун ушбу тадқиқот олдига қуйидаги вазифалар қўйилган:

  1. Курашчи ўқувчиларининг умумий чидамлилигини аниқлаш;

  2. Жисмоний иш қобилияти ва чидамлилик ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни ўрганиш йўлларини аниқлаш;

  3. Чидамлиликни ёшига қараб тарбиялаш воситалари ва услублари.

  4. Ўқув йили давомида ўқувчиларнинг академик ўзлаштиришлари ва спорт маҳоратини ривожлантиришни ўрганиш.



2.2. Тадқиқот методлари:
-Адабиётлар манбалари, илғор педагогик тажрибаларни тахлили қилиш ва умумлаштириш
-Назорат синовлари
-Педагогик кузатув
-Педагогик тажриба
-Математик-стастика методи
Адабиётларни таҳлил қилиш жараёнида дарс ва дарсдан ташқарида ўтказиладиган тўгараклардаги машғулотларни ташкил этишнинг умумий ва махсус қонуниятлари, махсус функционал хусусиятларининг услублари ўрганилди.


2.3. Педагогик кузатишлар
Педагогик кузатишлар курашчи ўқувчиларнинг умумий чидамлилигини тайёргарлик динамикасининг ёшига қараб таҳлил қилиш, махсус функционал хусусиятларини амалга ошириш учун фойдаланилди.


2.4. Педагогик тажриба ва назорат тестлари
Тадқиқотлар жараёнида текширилувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мақсадида турли назорат машқлари қўлланилди.
Жисмоний ривожланиши, умумий ва махсус чидамлилик даражасини баҳолаш ҳамда аниқлаш учун тестлардан фойдаланилди.
Тажриба ўтказиш мобайнида ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги, ҳар кунги машқларни ўзлаштиришига қараб ёндашилди.
Педагогик тажрибалар натижаларининг самарадорлиги қўйидаги мезонлар билан баҳоланди:
1. Ўқувчиларнинг ёши бўйича жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларидаги ўзгаришлар ўлчами;
2. Ўқувчиларнинг чидамлилик сифатларини баҳоловчи кўрсаткичларидаги ўзгаришлар ўлчами;
3. Ўқувчиларнинг жисмоний чарчаши ўзгаришидаги ўзгаришлар ўлчами;
4. Ўқувчиларнинг субмаксимал, жумладан курашчининг чидамлилик кўрсаткичларининг ўлчами.



Download 178.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling