Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал – хоразмий номидаги урганч давлат университети


Курашчиларнинг спорт тайёргарлигини такомиллаштириш


Download 178.24 Kb.
bet7/17
Sana24.03.2023
Hajmi178.24 Kb.
#1293387
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
15-16 ёшли курашчиларда чидамлиликни ривожлантириш методикаси

1.3. Курашчиларнинг спорт тайёргарлигини такомиллаштириш


Курашчиларнинг спорт тайёргарлигини такомиллаштиришда омиллар ўртасида махсус чидамлилик алоҳида аҳамият касб этади. Чунки беллашув қоидаси ўзгариши билан курашни юқори сифатда ўтказиш чарчашга қарамасдан техник ҳаракатни бажариш керак.
Курашчининг чидамлилиги мусобақа жараёнида маълум муддатда самарали ишлаш қобилиятидир.
Ишнинг кўп давом этиши толиқиш билан чегараланади. Шунинг учун ҳам чидамлилик организмни чарчашга қарши туриш қобилияти ва юкланишдан кейин иш қобилиятини яна қайтиб тиклаш билан харакгерланади (26, 27, 69).
Чидамлиликда барча жисмоний сифатлар ва спорт тайёргарлигининг ҳамма томони (техник, тактик ва ғоявий-иродавий) ўз ифодасини топади.
Организмнинг функционал чидамлилиги барча аъзоларнинг баробар тайёрланганлигига боғлиқ, асаб ҳужайраларининг иш қобилияти нафас олиш, қон айланиш ва бошқалар билан белгиланади.
Чидамлиликни ривожлантиришда юрак-томир ва нафас олиш тизимларида катта ўзгаришлар рўй беради. Мисол учун нафас олиш тезлашиб чуқурлиги ортиб юрак-томир уриши суръати дақиқада 220 зарбгача етади. Максимал АБ анча ошиб, минимал АБ пасаяди (16, 23, 76).
Қоннинг циркуляр айланиш миқдори унинг захирадан чиқиши ҳисобига анча ортади. Тайёрлов тизими ва ички секреция аьзолари ҳам катта юкланиш билан ишлайди.
Курашчи бундай ўзгаришлар шароитида машғулотни давом эттириб ортиб бораётган чарчашга қарши туради, айни вақтида барча аьзолар ва тизимларни шу шароитда янада кўп ҳаракатга ва муддатли ишлатишга ўтади. Машғулот жараёнида қуйидаги белгилар бўйича чидамлилик белгиланади.
1. Томир уриш суръатини секинлаштириш;
2. Максимал АБ маълум даражада пасайиши;
3. Дам олишда нафас олиш суратини бир оз камайиши;
4. Нафас олишда уни ушлаб туриш вақтини ошиши;
5. Ўпка ҳаётий ҳажмини ортиши.
6. Организмнинг юкланишдан кейин кучни қайта тиклаш жараёнида норматоник реакция типини кўтарилиши.
Машқ билан тайёрланганлик кўрсаткичини қуйидагича аниқлаш мумкин: эрталаб кўзни очиш билан ётган ҳолда бир дақиқада неча марта томир ураётганлигини ҳисоблашни такрорлаш. Ётган ҳолда ҳамда турган ҳолдаги томир уришининг фарқи, машғулот тўғри ташкил қилинган бўлса муайян барқарор бўлади. Бу фарқнинг ошиши организмдаги функцияларни нотўғри ўзгаришини, камайиши эса чидамлиликни тўғри ташкил қилинганлигидан далолат беради (46, 72, 85).
Кўпчилик мураббийларнинг анкеталарга берган жавоблари қуйидагиларни кўрсатади: 82 фоиз киши курашда умумий чидамлиликни ахамияти катта деб ўйласа, 100 фоиз мураббийлар курашда махсус чидамлилик муҳим деб ҳисоблайди.
Умумий ва махсус чидамлиликни ривожлантириш.
Спорт амалиётида умумий ва махсус чидамлилик фарқланади.
Умумий чидамлилик ўртача шиддатда узоқ, давом этадиган ишлардаги чидамлилик бўлиб барча мушак гуруҳларни ишга солади.
У махсус чидамлиликни тарбиялаш учун имконият яратади. Қуйидагилар умумий чидамлиликни манбаи бўлиб ҳисобланади (65, 74, 86).
Курашчи ўзининг бутун машқ давомида умумий чидамлиликни тарбиялаш ва уни сақлаб туриш билан шуғулланади.
Махсус бардошлик курашчиларнинг доимо ўзгариб турувчи беллашув суръати рақиб томонидан мунтазам таҳдид шароитида узоқ вақт давом этган фаолиятга нисбатан чидамлилик билан ҳаракатланади.
Курашчининг мусобақаларга тайёргарлиги махсус чидамлиликни ривожлантириш билан қўшиб олиб борилади. Унинг иш қобилияти машғулот юкланиши таъсирида сезиларли даражада толиққунча айрим вақтларда энг юқори нуқтага етган бўлиши орқали таъминланади. Кўпинча беллашувда курашчиларга 510 сония таклиф қилинади (30, 42, 87, 92).
Чидамлиликни тарбиялаш методлари
Чидамлиликни тарбиялаш учун қуйидаги методлардан фойдаланилади.
Бир текис бажариладиган машқ методи умумий чидамлиликни тарбиялашда қўлланилади.
Бу метод курашчининг томир уриши бир дақиқада 130 дан кўп бўлмаган ҳолда мунтазам муддатда бажариладиган максимал тинимсиз машғулотнинг тайёргарлик даврида ўқув беллашувларида қўлланилади.
Кўпчилик ҳолатда бир текис бажариладиган машқ методида бажариладиган юкланишни кам деб ҳисоблаш мумкин (54, 67, 94).
Ўзгарувчан машқ методлари умумий ва махсус чидамлиликни тарбиялаш учун қўлланилади. У максимал томир уриши дақиқада 180 марта бўлганда ўзгарувчан шиддат билан бажарилган узлуксиз иш билан характерланади. Машқ сифати кураш турлари вақти-вақти билан тезликни ўзгартирган ҳолда югуриш, спорт ўйинлари турларидан фойдаланилади (62, 69, 84, 97).
Тайёргарлик даврида айрим уч дақиқали беллашувларда қўлланилади кейин улар бирлаштирилади.
Беллашувларни тўлиқ ўтказишдан юкланишларни такрорлаш ҳосил бўлиб бунинг якунида курашчининг иш қобилияти янада ошади. Интервалли машқлар методи курашчининг махсус чидамлилигини бир йўналишда ошириш мақсадида қўлланилади.
У ҳам такрорий машқ методи каби бир хил машқларни такрорлаш билан характерланиб, маълум дам олиш оралиғи билан бажарилади. Мусобақа методи курашчиларни бевосита мусобақага тайёрлаш учун қўлланилади. Бу методдан машғулот жараёнида кўп фойдаланиш шарт эмас (98).
Курашчининг жисмоний тайёргарлиги жараёнида ўйин методи умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни ошириш мақсадида қўлланилади. Курашчилар беллашувда ўз вақтида тегишли ҳимоя ва қарши ҳужум билан жавоб беришга мажбур қилувчи ўйин харакатларидан фойдаланилади. Машқнинг ҳажми ва мазмуни педагогни топшириғи билан белгиланади. Мисол учун беш нафар курашчи учун бешта гимнастика снарядидан иборат бекатлар тузилади, уларда куч ва куч-чидамлилигини тарбиялаш вазифасини ҳал қилиш мумкин.
Айланма тренировка методида мусобақа методининг методик хусусиятлари мавжуд. Уни шунингдек такрорий ва дам олиш оралиғи билан бажариладиган методлар билан аралаштириб қўлланса ҳам бўлади.

Download 178.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling