Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал – хоразмий номидаги урганч давлат университети


Download 178.24 Kb.
bet15/17
Sana24.03.2023
Hajmi178.24 Kb.
#1293387
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
15-16 ёшли курашчиларда чидамлиликни ривожлантириш методикаси

3.3.Педагогик тажриба натижалари


Ўқувчиларнин чидамлилик қобилиятларини ривожлантиришда самарали усуллар қўлланилиб, унда машқлар бир маромда ёки шиддатда ўзгартирилган ҳолда бажарилади. Биз тажриба гуруҳлари деб 15-16 ёшдаги ўқувчиларни ҳисобладик.


Умумий чидамлилик машҳлари аста-секин 15-20 дақиқагача бажариб борилганда ривожланади. Кислороднинг максимал истеъмоли (КМИ) иш қобилиятининг юқори ривожланганлиги, умумий чидамлиликнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
Турли шиддатларда югуришда чидамлиликни ривожлантириш:
А. Максималдан 90-95% 4-5марта такрорлаш, 10-20 сония давом этади, такрорлаш оралиғида 80-130 сония дам олинади;
Б. Максималдан 90% 3-4 марта такрорлаш, 60-85 сония давом этади, такрорлаш оралиғида 130-150 сония дам олинади;
В. Максималдан 75% 3-4 марта такрорлаш 100-140 сония давом этади, 130-160 дам олинади;
Г. Максималдан 60% 2-3 мартта такрорлаш, 160-210 сония давом этади, 160-190 дам олинишини кўрсатган.
Чидамлилик машқларини шу тариқада ўқувчиларга бериш ижобий натижалар берди, ҳамда ўқувчиларнинг аэроб – анаэроб имкониятларини оширди.
Аэроб режимда машқлар бажарилганда организм кислород билан таъминланади. Шунинг учун соғлиқни мустаҳкамлашда аэроб режимдаги машғулотлар биринчи даражали ҳисобланади. Аэроб воситалар сифатида циклик машқлар қўлланилди, бунда энг самарали восита югуришдир. Аэроб қувватни ошириш учун максималдан 60-50% шиддатдаги югуриш машқлари яхши самара берди.


6-жадвал
15-16 ёшдаги курашчи ўқувчиларининг жисмоний ривожланганлик даражасининг якуний кўрсаткичлари
(Назорат гуруҳи)



Ф.И.

Кросс 3000 м
(дақиқа.ссония)

Баланд турник-да тортилиш (марта)

Гавдани кўта-риб тушириш (марта)

Арғимчоқ айлантириш
(2 дақиқа ичида)


Абдурахмонов Ж.

13,42

9

47

55


Алланазаров Б.

14,35

9

45

56


Аллаяров С.

14,40

12

52

52


Атамуродов А.

14,35

9

44

54


Абдуллаев Д.

14,05

4

38

55


Авезов А.

14,30

12

49

56


Алланазаров Ш.

14,40

15

44

55


Абдиримов Б.

14,22

9

42

60


Бекчанов Р.

14,28

12

43

64


Бахтиёров Н.

14,45

15

38

65


Болтаев О.

14,36

9

32

65


Бекчанов И.

14,20

13

41

35


Бойжонов С.

14,20

9

38

30


Базарбаев С.

13,30

12

32

34


Боғибеков А.

13,55

9

40

52


Ёқубов Т.

13,53

10

36

54


Жуманиёзов Я.

14,25

12

39

54


Зокиров М.

13,45

14

42

52


Ибрагимов С.

14,0

12

40

54


Иброхимов И

13,5

18

50

58



14,0

11,2

41,6

53,0

δ

0,4

3,1

5,4

9,6

6-жадвалда кўриниб турганидек 15-16 ёшдаги курашчи ўқувчиларининг жисмоний ривожланганлик назорат гуруҳининг якуний натижалари тадқиқот ўтказилган вақт ичида ошганини кўришимиз мумкин. Яъни ўқувчи курашчиларнинг 3000 м.га югуришининг ўрта арифметик қиймати 14,0 (14,3 дастлабки натижа) га тенг бўлса, баланд турникда тортилиш эса 11,2 (8,9 дастлабки натижа) га тенгдир. Ушбу қийматлар гавдани кўтариб тушириш тестида 41,6 (37,5 дастлабки натижа) га ва арғимчоқ айлантиришда 53,0 (45,1 дастлабки натижа) га тенг.


Худди шунингдек назорат гуруҳининг якуний жисмоний ривожланганлик натижаларининг кўрсаткичларининг ўрта квадратик қиймати 0,4 (0,3 дастлабки натижа)га 3000 м.га югуришда ва 3,1 (3,0 дастлабки натижа) га баланд турникда тортилиш тестида тенг келади
Шунингдек ўрта квадратик қиймат гавдани кўтариб тушириш тестида 5,4 (5,5 дастлабки натижа) га тенг бўлса, арғимчоқ айлантиришда 9,6 (9,9 дастлабки натижа) га тенгдир.
1-расмда 15-16 ёшдаги курашчи ўқувчиларнинг назорат гуруҳининг жисмоний ривожланганлик даражасининг солиштирма кўрсаткичлари кўрсатилиб ўтилган. Ушбу расмда барча натижалар ўрта арифметик қиймат бўйича олинган.

1-расм. 15-16 ёшдаги курашчи ўқувчилар назорат гуруҳининг жисмоний ривожланганлик даражасининг кўрсаткичлари
Машқлар юқори шиддатларда бажарилганда иш анаэроб режимда содир бўлади, машқ бажараётган мушакларга кислород талаби даражасида етиб бормайди. Юклама шиддати юқори бўлган анаэроб жараёнларида машқлар бир неча сония давом этади.
Шиддати максималдан 95-100 % бўлган юклама 10-20 сония давом этиб, иш анаэроб режимда содир бўлади.
7-жадвал.
15-16 ёшдаги курашчи ўқувчиларнинг жисмоний ривожланганлик даражасининг якуний кўрсаткичлари
(Тажриба гуруҳи)



Ф.И.

кросс 3000 м
(дақиқа.сония)

Баланд турник-да тортилиш (марта)

Гавдани кўта-риб тушириш (марта)

Арғимчоқ айлантириш
(2 дақиқа ичида)


Искандаров У.

13,42

7

52

46


Йўлдашов О.

14,05

15

48

49


Йўлдошов Б.

14,10

9

48

48


Матёқубов Б.

14,22

16

50

52


Маткаримов А.

14,20

10

42

53


Мадаминов С.

13,52

12

48

54


Матяқубов У.

13,20

18

45

52


Машарипов А.

13,50

10

49

61


Мадаминов С.

13,50

12

54

60


Матчонов Ж.

13,20

15

42

64


Отажонов Т.

13,10

10

44

66


Полванов С.

13,50

8

40

74


Ражабов С.

14,40

16

42

72


Рустамов Б.

12,40

16

54

54


Рахимов Ф.

13,10

8

50

56


Ражабов Ш.

14,40

12

52

62


Рахимов Ф.

13,20

18

58

65


Сопорбаев С.

13,40

12

56

58


Собиров Э.

13,0

13

55

63


Салаев Х.

13,0

12

54

65



13,5

12,45

49,15

58,7

δ

0,5

3,3

5,3

7,8

7-жадвалда 15-16 ёшдаги курашчи ўқувчиларининг жисмоний ривожланганлик тажриба гуруҳининг якуний натижалари кўрсатилган. Ушбу натижалар курашчиларнинг 3000 м.га югуришининг ўрта арифметик қиймати 13,5 (14,0 дастлабки натижалар – 14,0 назорат гуруҳнинг якуний натижаси) га тенг бўлса, баланд турникда тортилиш эса 12,45 (9,75 дастлабки натижалар – 11,2 назорат гуруҳнинг якуний натижаси) га тенгдир. Ушбу қийматлар гавдани кўтариб тушириш тестида 49,15 (34,95 дастлабки натижалар – 41,6 назорат гуруҳнинг якуний натижаси) га ва арғимчоқ айлантиришда 58,7 (48,4 дастлабки натижалар – 53,0 назорат гуруҳнинг якуний натижаси) га тенг.
Худди шунингдек тажриба гуруҳининг якуний жисмоний ривожланганлик натижаларининг кўрсаткичларининг ўрта квадратик қиймати 0,5 (0,6 дастлабки натижалар – 0,4 назорат гуруҳнинг якуний натижаси)га 3000 м.га югуришда ва 3,3 (3,2 дастлабки натижалар – 3,1 назорат гуруҳнинг якуний натижаси) га баланд турникда тортилиш тестида тенг келади

2-расм. 15-16 ёшдаги курашчи ўқувчиларнинг тажриба гуруҳида жисмоний ривожланганлик даражасининг кўрсаткичлари
Шунингдек ўрта квадратик қиймат гавдани кўтариб тушириш тестида 5,3 (4,9 дастлабки натижалар – 5,4 назорат гуруҳнинг якуний натижаси) га тенг бўлса, арғимчоқ айлантиришда 7,8 (5,2 дастлабки натижалар – 9,6 назорат гуруҳнинг якуний натижаси) га тенгдир.
2-расмда 15-16 ёшдаги курашчи ўқувчиларининг тажриба гуруҳининг жисмоний ривожланганлик даражасининг солиштирма кўрсаткичлари кўрсатилиб ўтилган. Ушбу расмда барча натижалар ўрта арифметик қиймат бўйича олинган.
Субмаксимал юкламада машҳларни бажариш функционал имкониятларнинг ривожланишига муҳим таъсир этади. Иш бажариш аэроб-анаэроб режимида содир бўлади. Умумий чидамлиликнинг энг асосий воситаси ҳисобланади.
15-16 ёшли ўғил болаларда югуриш машқларининг узоқ давом этиши максимал шиддатдан 50 % юкламада кузатилди. Бундай юклама 2 дақиқадан 15 дақиқагача ёки ундан ҳам кўпроқ давом этади.
Бизнинг маслаҳатимиз бўйича (68 соат) ўтказилган дарслардан кейин ўқувчиларнинг умумий чидамлилиги ошди.
Юқоридаги фикрларнинг ёрқин далили сифатида 3-расмни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Бу расмда 15-16 ёшдаги курашчи ўқувчиларининг тажриба ва назорат гуруҳининг жисмоний ривожланганлик даражасининг якуний солиштирма кўрсаткичлари ўрта арифметик қиймат бўйича кўрсатилиб ўтилган.


Download 178.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling