биринчидан, юрак-қон томири фаолиятини кучайтиришни;
иккинчидан, функционал тизимларнинг фаолияти жараёнида пайдо бўладиган қувватни тежаб сарфлашни;
учинчидан, функционал имкониятлардан иложи борича тўла фойдаланишни кўзда тутади (71, 89, 90, 91, 93).
Умумий чидамлиликни тарбиялашда, тренировкани бир текисда ва ҳар хил ўзгарувчан машқлар услуби вариантларидан фойдаланишни таклиф қиладилар. Махсус чидамлилик курашнинг талабига қараб бажарилади.
Бир текислик услубнинг ижобий томони шундаки, у фаолият тизимини бир-бирига боғлиқлигини иш бажаришда кислород талабини таъминловчи юкламани ошиб бориши билан боғлиқ.
Ўқув муассасаларида кураш мусобақалар дастурига киритилган. Ўсмирлар бу мусобақада иштирок этишлари учун умумий тайёргарликни амалга ошириш зарур. Бу эса боланинг организмини ушбу мусобақага тайёрланган бўлиши кераклигини таъкидлайди. Лекин, ўқувчи ёшларни кўпчилиги берилган мезонларни бажара олишмайди. Шу сабабли, юқоридаги маълумотларни инобатга олган ҳолда, ўсмирларда чидамлиликни ривожлантириш бугунги куннинг долзарб муаммосидир.
Юқорида қайд этилган муаммонинг ҳал қилиниши чидамлилик талаб этиладиган кураш турларидаги натижаларни яхшилайди. Шунга асосланиб айтиш мумкинки, диссертация ишининг танланган мавзуси долзарб масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади. Курашчи спортчиларни тайёрлаш жараёнида чидамлиликни назорат қилиш. Курашчиларнинг чидамлилик маҳоратини ривожлантириш орқали спортчиларни мусобақага тайёрлаш.
Тадқиқот вазифалари:
Курашчи ўқувчиларининг умумий чидамлилигини аниқлаш;
Жисмоний иш қобилияти ва чидамлилик ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни ўрганиш йўлларини аниқлаш;
Чидамлиликни ёшига қараб тарбиялаш воситалари ва услублари.
Ўқув йили давомида ўқувчиларнинг академик ўзлаштиришлари ва спорт маҳоратини ривожлантиришни ўрганиш.
Тадқиқотнинг фарази: Курашчиларнинг спорт тайёргарлигини оширишда умумий чидамлилик воситалардан фойдаланиш, уларда чидамлилик самарадорлигини оширади.
Тажриба-синов тадқиқотлари базаси: Урганч шахар 1-сон умумтаьлим ва спорт мактаблари базасида ўтказилди.
Тадқиқот объекти: Курашчи ўқувчиларни чидамлилик сифатларини тарбиялашга қаратилган, жисмоний тарбия дарслари ва синфдан ташқари кураш бўйича машғулотлар.
Тадқиқот предмети:
Курашчи ўқувчилар чидамлилик сифатларини ривожлантиришни илмий-методик шакллари ва воситалари.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ишда чидамлилик ўқув йили давомида турли ҳажмларда спорт машғулотлари билан шуғулланган ўқувчиларнинг ўзлаштиришларига таъсирини ўрганиш;
Ўзлаштиришнинг мусобақа юкламаларига боғлиқ ҳолда ўзгариш даражасини ўрганиш;
Ўқув мавсуми давомида ўқувчиларнинг руҳий-физиологик кўрсаткич ўзгаришларини кузатиш.
Амалий аҳамияти:
Ўқувчиларнинг ўқиш даврида спорт ҳамда ақлий билимларини ўзлаштириш даражасини ошириш;
Курашчи ўқувчилар тайёргарлиги бўйича янада самарали услубларни ишлаб чиқиш.
Ҳимояга чиқариладиган асосий ҳолатлар.
Ўқувчи курашчиларнинг жисмоний иш қобилияти ва ўзлаштиришни оптималлаштиришга имкон берувчи юклама ҳажми;
Мусобақа юкламаларини турли шароитдаги жисмоний ўзлаштириш динамикаси;
Ўқув муассасаларидаги курашчиларнинг тажриба ва назорат гуруҳларида умумий ва махсус чидамлилик динамикаси.
Тадқиқот ишининг методлари:
Адабиётларни тахлил қилиш, кузатиш, эксперимент, математик-статистик услуб, системали ёндашиш.
Ишнинг синовдан ўтиши.
“Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси 2012 йил 18-апрелдаги йигилишида мухокама этилди ва химояга тавсия қилинди. Тадқиқот натижалари Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари анъанавий анжуманлари, магистрантларнинг илмий анжуманларида мухокамадан ўтган. Натижаларнинг эълон қилинганлиги: диссертация юзасидан муаллифнинг Республика миқёсида 2 та мақоласи эълон қилинган. Диссертациянинг тузилиши ва хажми: диссертация иши кириш, 3 та боб, 100 номдаги фойдаланилган адабиётлар, интернет сайтларидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |