Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети
Download 148.74 Kb.
|
1План ва диссертация Шокирова
Илмий (акадeмик) услуб
Илмий услубда интеллектуал ва ҳиссий оҳангларнинг мос ва ўхшашликларидан фойдаланилади. Сўзловчининг мақсади фақатгина гипотеза(тушунча)ни исботлашдан эмас, балки янги ғоялар, турли воқеа ва ҳодисаларнинг боғлиқликларини ёритишдан ҳам иборатдир. Қолаверса, тингловчининг эътиборини ҳам маълумот маъносига йўналтириш лозим. Бу услубда фикр аниқ ва ҳолисона ифодалансада, у ҳиссий бўёқдорлик ҳусусиятларидан ҳоли эмас. Илмий услуб тез-тез университет маърузачилари, мактаб ўқитувчилари ёки расмий ва норасмий мунозараларда олимлар томонидан фойдаланилади. Эътибор илмий масалага доир илмий асарнинг бир қисмини баланд овозда ўқиш давомидаги нутқ турига ва нутқнинг шакли, тайёрланганлик даражаси, оммавийлик ва расмий даврага қаратилади. Бунда маърузачининг мақсадлари қуйидагилардан иборат бўлади: а) у маъруза мавзусини ўз тингловчилари олдига кўндаланг қўйиши керак; б) у тингловчилари эътиборини ўзига жалб қилиши ва маънога йўналтириши даркор; в) у ўз тингловчилари билан алоқа ўрнатиши ва маъруза давомида ана шу алоқани сақлаши, давом эттириши керак. Бу мақсадларга эришиш учун у (сўзловчи) оҳанг маъноларини тўғри танлай билиши лозим. Энг оддий ва самарали усул бу паст товуш тони билан бошланиш ва аста-секин уни кўтариб боришдир. Аста-секинлик билан кўтарилиш пасайиш оҳангига қараганда нутқий оҳангнинг залворли бўлишига ва кўпроқ ишонтириш кучига эга. Баъзан бош оҳанг аста-секин оҳанг кўтарилиш жараёнида камроқ урғу берилган тарзда намоён бўлади. Бу ҳусусиятлар маърузачига туркумлаш, мулойимлик, ишончлилик, мулоҳазаликда кўмаклашади. Тон атамаси, таъкидланганидек, оддий ва мураккаб тонлар орқали ифодаланади. Тоннинг юқорилаб пастлаши ва пастлаб юқорилаши энг кўп тарқалгандир. Улар мантиқий урғу ва зидлашга урғу беришда кенг кўламда фойдаланилади. Гап тезлигидаги интонациянинг хилма-хиллиги ва тафовутлар нутқ оқимининг турли қисмларига бириккан муҳимлик даражасида билинади. Унча муҳим бўлмаган қисмлари одатдагидан тезроқ талаффуз қилинса, муҳимроқ бўлган қисмлари эса секинлик билан ҳарактерланади. Бундан ташқари сўзловчи чўзиқлик билан фарқлантиришда ритмик қолипдан фойдаланади. Пасайган ёки кўтарилган овоз одатдаги нормал овоздан кўра тингловчига бошқачароқ қабул қилиш имконини беради. Гапнинг ички боғламалари ҳар доим ҳам кутилгандай бўлмайди. Сўзловчининг баъзи тўхталишлари сўзловчининг иккиланаётганини, маълумотни унутганлигини ёки ноаниқликни билдириши мумкин. Энг кўп тарқалган иккиланиш ҳодисаларидан сўзларнинг такрорланиши, [э:]унли товуши ёки [м] каби ундош товушлари билан ифодаланган тўхталишлар ҳисобланади. Бу таъсирларни мўлжаллаб ишлатилиши маърузачини расмий ва норасмий мувозанатни сақлаш ва ўз тингловчилари билан яқинроқ алоқа қилиш имконини яратади, бу эса қандай бўлмасин марузани ташкиллаштиришга жалб қилади. Бунга қўшимча кутилмаган сокин тўхталиш тингловчининг эътиборини тортади ва гапирувчининг сўзларини етказиш мақсадини амалга ошириш имконини беради. Илмий матнни овоз чиқариб ўқиш ҳолатидаги энг кўп тарқалган шакл бу олдига ҳаракатланишдир. Вақти вақти билан юқорилайдиган комбинация гап ёки интонация гуруҳини таъсирчанроқ қилиш воситасини бажаради. Бунда юқорида тасвирланган йўналишнинг бирор тури билан пасайиш ёки кўтарилиш изчиллигидан фойдаланишни таъкидлаш муҳимдир. Тугал интонация гуруҳи асосан паст ёки юқори пасайиш билан талаффуз қилинади. Тугал бўлмаган интонация гуруҳи кўпроқ хилма-хиллик эҳтимоллигини кўрсатади. Оддий талаффузга қўшимча тарзда қуйидаги комбинациялар қўлланилади: пасаювчи-кўтарилувчи ва кўтарилувчи-пасаювчи. Лекин пасаювчи тон биринчи туради. Паст кўтарилувчи ёки ўрта босқич унчалик одатий ҳисобланмайди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, тугал бўлмаган гуруҳларда кўп ҳолатларда пасаювчи тон энг паст даражага боғланмайди. Бирикма оҳанглар нутқдаги энг муҳим бирликларни юзага чиқариш орқали ёзма илмий матнни оғзаки ифоаланишини таъсирлироқ қилади. Ундан ташқари, улар матннинг турли бўлаклар орасидаги кучли интонатсионал боғланишни сақлайди. Интонациянинг ритмик таркиби қуйидаги доимийликларни кўрсатади: нутқ тезлиги нормадан тезланишга ўзгариб туради,лекин ўта тез эмас. Интонация гуруҳи орасидаги қанча узун сўз бўлса шунча урғули бўғинлар нутқ тезланиш миқдорини ташкил қилади. Бу яна маълумотнинг асосий жиҳатлари бўлган атамаларда ҳам кўринади. Муаммонинг асосий бир жиҳати у нутқнинг секинлашишига олиб келади. Чунки асосий мазмун одатий сўзлардан кучлироқ талаффуз қилинаётган сўзлар билан озроқ қиёсаланади. Илмий матнни ўқиш фарқли ритмик намуна билан характерланади. Бу ритм ва нутқ тезлиги алоқаси орқали олдиндан аниқланади. Умуман олганда секин тезлик бир хил ритмни келтириб чиқаради тезлашган ритмда эса камроқ кўзга ташланади, тўхталишлар асосан қисқа уларнинг жойлашиши ва ички чегара ҳосил қилишини ҳар доим семантик ва синтактик жиҳатдан олдиндан билса бўлади. Иккиланишдаги тўхталишлар бундан мустасно. Download 148.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling