Мавзу бўйича саволлар
1. Диагрмма нима?
2. Диаграмманинг қандай кўринишлари бор?
3. Психологияда математик методларни қўллаш қачондан бошланган?
4. Психологияда ўлчов шкалалари қандай?
5. Психология фанида миқдордан сифатга ўзаро ўтиш ҳақида нималар биласиз?
6. Математик методларни психологияга қўллаш тажрибалари кимларнинг изланишларда амалга оширилган?
Мустақил иш топшириқлари: Психологияда математик статистик методларни қўллаш мавзусига доир адабиётларни ўқиш.
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г.
2. Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г.
3. Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007.
4. Немов Р.С. Психология. 3 книга. М-2003 Владос.
5. Наследов А.Д. SPSS: компьютерный анализ данных в психологии и социальных науках.2-изд.- СПб., 2007.- 416с.
6. Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004.
7. Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003.
8. Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003.
9. Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003.
10. Бююл А., Сёфел П. SPSS: искусство обработки информации. Анализ статистиче-ских данных и восстановление скрытых закономерностей. Москва, Санкт-Петер-бург, Киев, 2005. − 603 с.
II. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР
1-мавзу. Математик статистиканинг асосий тушунчалари (2 соат)
Режа:
1. Математик статистика, тавсифловчи ва индуктив статистика тушунчалари.
2. Кўплик ҳақида тушунча.
3. Бош кўплик, танлама ва репрезентативлик тушунчалари.
4. Ўлчов шкалалари, ўзгарувчилар ва уларнинг турлари.
Жиҳоз: мавзу бўйича мисоллар ва жавоб варақаси
Тадқиқот ўтказилиши ва хулосалар чиқариш режалаштирилаётган кўп сонли кишилар мажмуи синалувчилар бош мажмуи (ялпи жамланма) дейилади. Ялпи жамланма (population) – тадқиқотчини қизиқтирувчи ўрганилаётган объектларнинг барчаси.
Бирор бир реалликни акс эттирадиган ҳар қандай сонлар қатори кўплик дейилади. Кўпликнинг икки хил тури мавжуд: 1) бош кўплик – ўрганилиши дастлаб режалаштирилган, шартли равишда мавжуд бўлган бир катта гуруҳ (популяция); 2) ажратиб олинган кўплик – бевосита ўрганиладиган реал гуруҳ (танлама).
Бош кўплик бу ўрганилаётган барча элементларнинг мураккаб жамланмаси ҳисобланади. Бош кўплик – бу тадқиқот гипотезаси шаклланишига асос бўлувчи кўпгина барча объектлар14
Do'stlaringiz bilan baham: |