Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети
ОИВ юқишининг олдини олиш чора-тадбирлари
Download 0.52 Mb.
|
Валеол-Маър-Матн-2019
ОИВ юқишининг олдини олиш чора-тадбирлари
ОИВ аниқланганига чорак асрдан кўпроқ вақт ўтди. АҚШ да ОИТС билан касалланган биринчи беморлар рўйхатга олинганига 30 йил бўлди. Аммо, ҳозирги кунда, ОИВ га қарши таъсир кўрсата оладиган ваксина дунё мамлакатларининг биронтасида ишлаб чиқилгани йўқ. Маълумотларга кўра, ОИТС билан касалланган бир нафар беморни даволаш учун бир йилда 20 миллион сўм маблағ сарфланади. Даволаш жараёни эса бир неча йил давом этади. АҚСҲ да ОИТС билан касалланган бир нафар беморни даволаш учун 50-75 минг доллар маблағ сарфланар экан. Юқорида баён этилган маълумотлардан кўриниб турибдики, мамлакатимиз аҳолисини, биринчи навбатда ёшларни, ОИТС касаллигидан асрашнинг асосий чораси ҳар бир одамни ОИВ юқишидан ҳимоя қилишдир. Муҳтарам Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфексияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2008 йил 26-декабрдаги ПК-1023-сонли Қарори айнан ана шу мақсадга қаратилган. Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорини бажариш учун юртимизнинг ҳар бир фуқароси, биринчи навбатда, мактабларнинг юқори синф ўқувчилари, коллеж, литсей ва олий таълим муассасаси талабаси, шунингдек, етуклик ёшидаги йигит ва қиз, қолаверса ўрта ва кекса ёшдаги эркак ва аёл қуйидагиларга амал қилиши лозим: - биринчидан, ОИВ нинг юқиш йўлларини мукаммал билиши ва доим ёдида сақлаши; - иккинчидан, кундалик турмуш жараёнида, ОИВ нинг юқиш хавфи бўлган вазиятларга дуч келганда ҳеч қандай ҳис-туйғуларга берилмасдан, дадиллик ва шижоат билан ўзининг билими, тушунчаси, фаоллиги ва фидойилигини намоён этиб, хатарли вазиятни бартараф этишга ҳаракат қилиши керак. Бу билан ўзини ва бошқаларни ОИВ юқишидан ҳимоялашга ҳисса қўшган бўлади. Масалан, сартарош бир кишининг соқолини олиб, покини зарарсизлантирмасдан бошқанинг соқолини олаётганига дуч келганда ёки стоматолог бир кишига ишлатган асбобни алмаштирмасдан, бошқа кишига ҳам ишлатаётганини кўрган виждонли одам, унинг хатосини айтиши ва бу хатони бартараф этишга ҳисса қўшиши керак. Юқорида баён этилганлар асосида, ОИВ нинг олдини олиш масаласи, унинг юқиш йўлларига тўсиқ қўйиш (барҳам бериш) орқали амалга оширилиши лозим. Бу вазифа қуйидаги тартибда бажарилиши мумкин. Биринчи, ОИВ нинг жинсий йўл орқали юқишининг олдини олиш. Бу масалада АҚШ, Европа мамлакатларининг мутахассис шифокорлари, нотаниш шахс билан жинсий муносабатда бўлганда, ҳимояланиш ғилофи (презерватив)дан фойдаланишни тавсия этадилар. Бу бир томондан тўғридек туюлади. Аммо, бизнинг миллий урф-одатимиз, шариятимиз, халқимизнинг маънавий-ахлоқий хусусияти (минталитети) га кўра эркак ёки аёлнинг нотаниш шахс билан жинсий муносабатда бўлиши, шаънимизга муносиб эмас. Агар юртимизнинг ҳар бир фуқароси, ёшидан қатъий назар, миллатимизнинг ана шу маънавий-ахлоқий хусусиятига амал қилса, унинг поймол бўлишига журъат этмаса, ОИВ нинг жинсий йўл билан юқиш ҳавф-хатарига, юртимиз аҳолиси ўртасида мутлоқ барҳам берилган бўлади. Афсуски, айрим ёшлар вақтинчалик кўнгилхушлик, кайфу-сафо, улфатбозликка берилиб, тузатиб бўлмайдиган хатога йўл қўядилар, оқибатда келажакларини барбод қиладилар. Ана шундай носоғлом турмуш тарзига мойиллиги бўлган ёшларга сабоқ бўлиши учун қуйидаги мисолни баён қилиш лозим топилди. Республикамиз вилоятларининг бирида бўлиб ўтган ачинарли воқеа ҳақида, “Халқ сўзи” газетасининг мухбири Истам Иброҳимов (2009 йил 2-май) шундай маълумот берган: ...Бўлғуси келин-куёв тўйдан аввалги тиббий кўрикдан ўтганларидан кейин, шифокор куёв бўлмиш Маҳмуджон билан ёлғиз суҳбатда, ОИВ инфексияси бўйича қайта текширувдан ўтиши зарурлигини айтди. Кейинчалик йигитнинг ўзига ОИВ юқтирганлиги маълум қилинди. Маҳмуджон аввалига мени ҳеч нарса, ҳеч қандай касаллик безовта қилаётгани йўқ дея, ўзига ОИВ нинг юқтирганлигини инкор қилди. Сўнгра чуқур ўйлаб олгач, улфатлари билан тонготар базмларда маишат қилиши, бундай кечаларда нотаниш аёллар ҳам қатнашганлиги ва улар билан яқин муносабат ўрнатган пайтлари кўп бўлганини ёдига олди. У бўлиб ўтган воқеани тан олгач, шифокордан бу ҳақда бошқаларга айтмасликни илтимос қилди. - Бу мумкин эмас деди, шифокор. Сиз ОИВ ни юқтириб олганингиздан бўлғуси қайлиғингиз бохабар бўлиши шарт. Чунки қонунга кўра, ҳар бир одам ўзига ОИВ юқтирганини била туриб, бошқа кишига (айни пайтда қайлиғига) вирусни юқтириши жиноят ҳисобланади, деди шифокор. Шу боис, Маҳмуджон ўзига ОИВ юқтирганини бўлғуси қайлиғига билдириши шарт. Ўшанда бўлажак келин бўлмиш қиз, унга тур-мушга чиқишга рози бўлса, никоҳдан ўтиши мумкинлиги маълум қилинди. Тасаввур қилайлик: - биринчидан, бўлғуси турмуш ўртоғининг ОИВ билан зарарланганлигини била туриб, у билан турмуш қуришга қиз журъат этармикин? - иккинчидан, қиз рози бўлганида ҳам, унинг ота-онаси, қавм-қариндошлари розилик берармикинлар ? - учинчидан, йигитга нисбатан қизнинг муҳаббати жуда кучли бўлиб, юқоридаги иккала тўсиқ ҳам бартараф этилган тақдирда, бу никоҳдан соғлом бола дунёга келармикин… - тўртинчидан, никоҳдан кейинги биринчи ҳафталардаёқ куёвдаги ОИВ нинг келинга ҳам юқиши шубҳасиз. Демак, маълум ойлар-йиллар ўтгач, уларнинг иккаласида ҳам ОИВ инфексияси ва ОИТС касаллигининг вужудга келиши муқаррар. Бу дарднинг инжиқликларига бардош бериша олармикин... Бундай мусибатга бардош беришнинг иложи бўлармикин... Хулоса шуки, Маҳмуджон саёқ юриб, улфатбозлик, маишатбозлик, вақтинчалик кайфу-сафога берилиб, тузатиб бўлмас хатога йўл қўйган. Ёш умрини, келажагини ўзининг ўйловсизлиги, ножўя хатти-ҳаракати, носоғлом турмуш тарзи туфайли барбод қилган. Унинг тақдири аянчли, албатта. Бироқ энди кеч, пушаймону афсус-надоматдан фойда йўқ. Иккинчи, ОИВ нинг парентерал йўл орқали, яъни тиббий ва сартарошлик асбобларидан ҳамда қон қуйиш орқали юқишини ўз ичига олади. ОИВ бу йўл билан юқишининг олдини олиш масаласи, юртимизда ўрнатилган тартиб-қоида бўйича, шу соҳаларнинг мутахассислари зиммасига юклатилган: - биринчидан, бир марталик шпритс билан фақат бир кишига инексия қилиш қоидасини бажариш тиббиёт ҳамшираси зиммасига юклатилган; - иккинчидан, стоматологик, жарроҳлик, травматологик, ЛОР, кўз, гинекологик ва бошқа касалликларни текшириш ва даволаш жараёнида қўлланадиган тиббий асбобларни бир кишига қўллагандан кейин, уларни зарарсизлантириб (стериллаб), сўнгра бошқа кишига ишлатиш, мазкур соҳаларнинг мутахассис-шифокорлари зиммасига юклатилган; - учинчидан, донордан олинган қон ёки қон зардобини даволаш мақсадида оғир ҳолатдаги беморга қуйишдан олдин, бу қонни лабораторияда ОИВ га текширтириш масулияти, ушбу қон ёки қон зардобини оғир беморга қуйиш тадбирини бажараётган шифокор зиммасига юклатилган; - тўртинчидан, эркаклар ва аёллар сартарошлари томонидан қўлланадиган асбобларни бир кишига ишлатгандан кейин, уларни зарарсизлантириб, сўнгра бошқа кишига қўллаш мазкур соҳа мутахассис (сартарош) лари зиммасига юклатилган. Юқорида баён этилганлардан тушуниш мумкинки, ОИВ парентерал йўл билан юқишининг олдини олиш вазифаси юртимизда қабул қилинган қоида ва тартиб бўйича тиббиёт ҳамшираси (фелдшер, акушер), мутахассис шифокорлар, шунингдек, сартарошлар зиммасига юклатилган. Лекин, шунга қарамасдан, юқоридаги мутахассисларнинг қайси бири, зиммасидаги вазифага масулиятсизлик, эътиборсизлик, бепарволик билан ёндашса, яъни тиббий ва сартарошлик асбобларини ҳар бир кишига алоҳида стерилланган (зарарсизлантирилган) ҳолда қўлламаса, мазкур масулиятсизликни кўриб, гувоҳ бўлиб турган ҳар бир фуқаро, йўл қўйилаётган хатони шу заҳотиёқ тузатишни мутахассисдан талаб қилишга ҳақлидир. Айнан шундай қилинсагина ҳар биримиз юртимиз аҳолиси ўртасида ОИВ инфексияси тарқалишининг олдини олишга ҳиссамизни қўшган бўламиз. Демак, кундалик ҳаёт жараёнида айрим тиббиёт ходими ёки сартарошнинг масулиятсизлиги натижасида йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларга дуч келганимизда, гувоҳ бўлганимизда мазкур мутахассисдан хатони шу заҳотиёқ бартараф этишни талаб қилишга ҳар биримиз ҳақлимиз. Бунга асос сифатида, ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам, тиббиёт ходимлари томонидан йўл қўйилган, кечириб бўлмайдиган хатоларга мисол келтириш ўринлидир: Канадалик Оливия Меи Кук исмли аёл 1982- йилнинг март ойида оғир жарроҳлик оператсияси жараёнида кўп қон юқотгани учун унга донор қони қуйилган. Орадан ўн йил ўтгач, 1992-йилда аёлда тез-тез тумовлаш, томоғининг оғриши (ангина), тана ҳароратининг кўтарилиши, терисида майда йирингли яралар пайдо бўлиши, яъни ОИТС нинг бошланғич енгил белгилари пайдо бўла бошлаган. Қонини лабораторияда текширилганда ОИВ борлиги ва ОИТС вужудга келгани аниқланган. Россия вирусология илмий-тадқиқот институти директори, академик В.Покровскийнинг маълумотига кўра, гиёҳвандлар наркотик сотиб олишга маблағ топаолмаган пайтда, донор сифатида қон топширадилар. Улар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бирларига битта шприс билан наркотик моддани томирга юборадилар. Шунинг учун гиёҳвандларнинг аксарияти ОИВ билан зарарланган бўлади. Қон топширувчи донорларнинг айримлари гиёҳванд бўлади. Унинг қонида ОИВ бўлиши шубҳасиз. АҚШ нинг Флорида штатида фаолият кўрсатадиган бир стоматолог ўзи даволаган уч нафар одамга ОИВ ни юқтиргани исботланган. Айрим тиббиёт ходимлари ўзларининг эътиборсизликлари, эҳтиётсизликлари, масулиятсизликлари туфайли билиб-билмаган ҳолда, даволайдиган мижозлари соғлиғига зиён етказибгина қолмай, шахсан ўзларининг ва ҳамкасбларининг соғлиғига ҳам зиён етказиши мумкинлиги, кундалик турмуш жараёнида учраб туриши, қуйидаги мисолда яққол кўринади: АҚШ да 7 миллион тиббиёт ходимлари бўлиб, ҳар йили уларнинг 18 минг нафари ОИТС билан касалланган беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш, қонини лабораторияда текшириш, турли хил даволовчи тиббий муолажалар ўтказиш, парвариш қилиш жараёнида ОИВ ни ўзига юқ-тириб, ОИТС билан касалланиб, 200 нафари ҳаётдан кўз юмар экан. Учинчи, ОИВ ни Вертикал йўл билан юқишининг олдини олиш. Бунда ОИВ ни ўзига юқтирган ёки ОИТС билан касалланган аёл ҳомиладор бўлса, ўзидаги вирусни ҳомиласига, чақалоғига юқтириши ҳақида сўз боради. Шундай экан, аввало бу аёл ОИВ ни ўзига қуйидаги йўллар орқали юқтириши мумкинлигини тасаввур қилиш керак бўлади: - биринчидан, аёл ОИВ ни ўзига жинсий йўл орқали юқтирган бўлиши мумкин. Бунда унинг эри ОИВ ни ўзига қандайдир йўл орқали юқтирган бўлиб, ўзидаги ОИВ ни хотинига, яъни мазкур аёлга юқтирган бўлади; - иккинчидан, мазкур аёлнинг ўзи бошқа шахс билан ғайриқонуний равишда жинсий муносабатда бўлиб, ўзига ОИВ ни юқтирган бўлади; - учинчидан, мазкур аёл юқорида баён этилган парентерал йўл орқали, яъни тиббий, сартарошлик асбоблари орқали ёки қандайдир касаллиги, жароҳатланиши туфайли унга анализдан ўтказилмаган донор қони ёки қон зардобини қуйиш орқали, ОИВ ни ўзига юқтирган бўлиши мумкин. Кўриниб турибдики, мазкур аёл ҳомиласига ва чақалоғига ОИВ ни юқтиришидан аввал, ўзига ОИВ ни қайси йўл орқали юқтирганини тасаввур қилинадиган бўлса, у ОИВ ни ўзига жинсий йўл ёки парентерал йўл орқали юқтириши мумкинлиги аён бўлади. Демак, ҳар бир аёл бўлажак боласининг соғлом туғилишини ва соғлом ўсиб улғайишини хоҳласа, аввало, ўзининг соғлиғини ҳимоя қилиши, жумладан, ўзига ОИВ ни жинсий ва парентерал йўллар орқали юқишининг олдини олишга ҳаракат қилиши керак. Тўртинчи, юртимизнинг ҳар бир фуқароси юқорида баён қилинган тартиб-қоидаларни чуқур ўзлаштиргани ҳолда ўзининг юксак билими, маданияти, маънавий-ахлоқий хислатларини намоён этиб, қуйидаги талабларни бажаришга аҳд қилмоғи лозим: - биринчидан, ўзига ОИВ юқтирганига шубҳа қилса, бир кун ҳам кечиктирмасдан вилоят ОИТС га қарши кураш марказига ёки маҳаллий поликлиниканинг “Ишонч хонасига” мурожаат қилиши керак. “Ишонч хона” ларнинг манзили: Қарши шаҳри, вилоят ОИТС маркази. Телефон: 221-37-71. Қарши шаҳри, вилоят тери-таносил касалликлари диспансери. Телефон: 226-14-60. Агар исми, фамилиясини билдиришни лозим кўрмаса, айтмаслиги мумкин. Бундай ҳолда, у шартли рақам билан рўйхатга олиниб, шу рақам бўйича текширувдан ўтади; - иккинчидан, юқорида баён этилган тартиб-қоидаларни тўғри тушуниб, уларни ўзига тадбиқ қилган ҳар бир онгли одам, бу қоидаларни таниш-билиши, дўст-биродари, қавм-қариндошларига ҳам батафсил тушунтириши, уларни ҳам мазкур тартиб - қоидаларни бажаришга даъват этиши, унинг она Ватанимиз халқини ОИВ дан ҳимоя қилишда қўшган олижаноб ҳиссаси бўлади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling