Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети


ОИТС – орттирилган иммунитет танқислик синдроми


Download 0.52 Mb.
bet33/49
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1010442
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49
Bog'liq
Валеол-Маър-Матн-2019

ОИТС – орттирилган иммунитет танқислик синдроми
ОИТС - орттирилган иммунитет танқислик синдроми, сурункали (узоқ йиллар) давом этадиган, оқибати беморнинг ногиронга айланиши ёки ҳаётдан кўз юмиши билан тугайдиган, жуда оғир касалликдир.
ОИТС - соғ одамга ОИВ (одам иммунтанқислик вируси) юқиши натижасида вужудга келади.
ОИТСнинг дунё мамлакатларида биринчи марта рўйхатга олиниши ҳақидаги маълумотлар турлича.
Россия вирусология ИТИ директори академик В.Ждановнинг маълумотига кўра, ОИТС билан касалланган биринчи бемор АҚШ да 1979 йилда рўйхатга олинган (В.Жданов, Известия, 21-марта 1987 г).
Россиянинг Эпидемиология ИТИ лабораторияси бошлиғи, профессор В.Сергеевнинг маълумотига кўра ҳам, ОИТС билан касалланган 17 нафар беморлар, биринчи марта АҚСҲ да 1979 йил рўйхатга олинган. Аммо, у пайтда касалликни қўзғатувчи вирусни аниқлаш усули ўрганилмагани сабабли, яъни вирус аниқланмагани учун мазкур беморларга, уларда намоён бўлган белгилар асосида «Иммунитет танқислиги касаллиги» деган ташхис қўйилган. Бундай ташхисни қўйишда, бошқа сабаблар натижасида юзага келадиган, иммунитет танқислиги белгилари билан кечадиган касалликларга қиёсланган.
Франсия профессори Люка Монтане ва АҚШ профессори Роберт Гало томонидан вирус 1983 йилда аниқланганидан кейин, 1979 йилда «Иммунитет танқислиги касаллиги» деб ташхис қўйилган беморларга ва ундан кейин аниқланган беморларга, ОИТС (СПИД) деган ташхис қўйила бошланган.


ОИВ инфексияси ва ОИТС нинг яширин (инкубацион) даври.
ОИВ соғ одамга юққанидан кейин то ОИВ инфексияси ва касалликнинг белгилари пайдо бўлгунича маълум вақт ўтади. Бу оралиқ даврга ОИТС нинг яширин (инкубатсион) даври дейилади. Бу давр 2-5 ойдан 8-10 йилгача бўлиши кўпгина беморларни кузатиш натижасида аниқланган.
Касалликнинг яширин даврида ОИВ, яъни вирус тананинг лимфа тугунларини ва уларда ишлаб чиқариладиган Т-лимфотситларнинг ичига кириб, уларни зарарлайди. Шунингдек, вирус суякларнинг кўмик қисми-да ишлаб чиқариладиган монотситларнинг ичига кириб, уларни ҳам зарарлайди.
Соғ одамда Т-лимфотситлар ва монотситлар қон таркибида бўлиб, ташқи муҳитдан организмга кирган микроб, вирус, замбуруғ ва бошқа инфексияларни ютиб эритиб юборади. Шу билан одам организмини юқумли касалликлардан асрайди. Улар ҳимоя (иммунитет) вазифасини бажаради.
ОИВ эса лимфа тугунлари, лимфотситлар ва монотситларни зарарлаб, организмнинг ҳимоя (иммунитет) хусусиятини кучсизлантиради ва одамда иммунитет танқислигини вужудга келтиради.
ОИВ соғ одамга юққанидан бошлаб то организмнинг ҳимоя (иммунитет) қобилиятини кучсизлантиргунича ўтган давр ОИВ инфексиясининг яширин (инкубатсион) даврига тўғри келади.
Касалликнинг инкубатсион (яширин) даврини қисқа (2-5 ой) ёки узоқ (8-10 йил) бўлиши қуйидаги ҳолатларга боғлиқ:
- биринчидан, соғ одамга юққан вирус (ОИВ) нинг оз ёки кўп бўлишига боғлиқ. Бир марталик шпритсни бир кишига ишлатиш ўрнига 2-3 кишига ишлатиш ёки стоматологик, сартарошлик асбобларини зарарсизлантирмаслик туфайли юққан вируслар сони, нисбатан, камроқ бўлиши мумкин. Кам миқдордаги вируслар кўпайиб, иммунитет танқислигини вужудга келтиргунича узоқ вақт ўтади. Демак, ОИТС нинг яширин даври узоқ бўлиши мумкин;
- Аксинча, донор қони ва қон зардобини текширмасдан қуйганда, шунингдек, жинсий муносабатда бўлганда, юққан вируслар сони кўп бўлади ва улар иммунитет танқислиги ҳолатини қисқа вақт давомида юзага келтиради. Бунда, касалликнинг яширин даври қисқа бўлиши мумкин;
- иккинчидан, ОИВ ни ўзига юқтирган одам организми бақувват, жисмоний чиниққан, иммунитет қобилияти мустаҳкам бўлса, вируслар организмнинг мустаҳкам иммунитет қобилиятини заифлаштиргунича кўп вақт ўтади, бунда касалликнинг яширин даври узоққа чўзилади;
- Аксинча, ОИВ ни ўзига юқтирган одам организми жисмоний жиҳатдан ожиз, иммунитет қобилияти кучсиз бўлса, шунингдек, камқонлик, гепатит, сил ва бошқа сурункали касалликлар, гиёҳвандлик билан заифлашган бўлса, ОИТС нинг яширин даври қисқа бўлади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling