Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети


Download 0.52 Mb.
bet35/49
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1010442
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49
Bog'liq
Валеол-Маър-Матн-2019

- Кандида Албиканс – замбуруғ бўлиб, оддий шароитда ёш болада оғиз шиллиқ пардасининг яллиғланиш (стоматит), аёлларда ташқи жинсий аъзонинг енгил яллиғланиш (вагинит) касаллигини юзага келтиради. Иммунитети заифлашган одамда эса, замбуруғ қон орқали танага тарқалиб, сепсис ҳолатини, ички аъзоларда йирингланиш ҳолатини вужудга келтиради;
- Ситомегаловирус (СМВ) – оддий шароитда енгил тумовлашга ўхшаш ҳолатни юзага келтиради. ОИТС билан касалланган одамда эса ўпканинг оғир яллиғланиши (Пневмония) ва сепсис ҳолатини вужудга келтиради.
Капоши саркомаси - терида қизғиш - пуштиранг тошмалар, уларнинг усти пўст ташлаган оқимтир тери билан қопланган бўлади. Бу тошмалар бурун устида, юмшоқ танглайда кўп бўлади. Улар ўпка, ичак, жигар, суяк устки соҳаларида ҳам пайдо бўлади.
Кандидозлар – замбуруғлар қўзғатадиган касалликлар.
- оғиз бўшлиғи ва тил устида оқ рангли қалин қазғоқ пайдо бўлади;
- қизилўнгач, ичак, жигар, ўпка кандидозида қалин оқ қазғоқ мазкур аъзоларнинг устуни қоплайди (уни ташқи томондан кўриб бўлмайди). Лекин шу аъзоларнинг яллиғланиш касаллигига ўхшаш белгилар пайдо бўлади.
Замбуруғлар қўзғатадиган кандидоз касалликларининг пайдо бўлиши, ОИТС билан хасталанган бемор организмининг иммунитет қобилияти кучсизланганини намоён этувчи яна бир белги ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикасида ОИВ/ОИТС ни аниқлаш б‘йича тиббий текширувдан ўтказиш ва беморларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари
1. Ўзбекистон Республикасида ОИВ/ОИТС ни аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтказиш ва беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш 2005 йилда қабул қилинган 0187- сонли санитария қоидалари ва меъёрлари асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- ихтиёрий текширув - тўлиқ тушунчага эга бўлган одамларнинг ўз ихтиёри (хоҳиши) бўйича;
- аноним текширув – ўзи ҳақида ҳужжат тақдим этмай текширувдан ўтиш;
- конфиденсиал текширув – текширув натижаси ҳақида фақат мазкур одамнинг шахсан ўзи ва тиббий ходим билади (сир сақланади);
- текширувдан ўтиш шарт бўлган одамлар - қон ва қон зардобини топширувчи донорлар;
- мажбурий текширув - ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг маълумоти асосида.
2. Тиббий текширув вилоят ОИТС га қарши кураш марказида ўтказилади.
3. Ўзига ОИВ юқтирган одамларга ва ОИТС билан касалланган беморларга тиббий хизмат Давлат тасарруфидаги шифохоналарда амалга оширилади.
4. Аҳолини тиббий текширувдан ўтказиш ва тиббий хизмат ҳар бир одамни ихтиёри бўйича амалга оширилади.
5. Тиббий текширувда ОИВ/ОИТС аниқланган одам, инфексияни бошқа одамларга тарқатмаслик (юқтирмаслик) ҳақида ўзига мажбурият олади.
6. ОИВ/ОИТС бўйича тиббий текширув натижаси сир сақланади. У ҳақда ўқиш, иш, турар, ҳарбий хизмат жойларига маълумот бериш ман этилади.
7. Тиббий текширувда ОИВ аниқланган одамни иш жойидан бўшатиш, у ҳақда салбий ахборот тарқатиш ман қилинади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling