Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети


Download 0.52 Mb.
bet8/49
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1010442
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49
Bog'liq
Валеол-Маър-Матн-2019

Этиология тушунчаси. Этиология – юнонча сўз бўлиб, этио-сабаб, логос-фан маъносини билдиради. Демак, этиология – касалликни вужудга келтирган сабабларни ўрганадиган махсус фан маъносини билдиради.
Касалликни этиологияси, яъни вужудга келтирувчи сабаблар 2 гуруҳга бўлинади:
1. Касалликни юзага келтирувчи ташқи (экзоген) сабаблар. Бу сабаблар одам организмининг ташқарисидан, яъни ташқи муҳитдан таъсир қилади.
2. Касалликни юзага келтирувчи ички (эндоген) сабаблар. Бу сабаблар одам организмининг ички, яъни насл ҳусусиятига боғлиқ.
Касалликнинг ташқи сабаблари. Касалликнинг ташқи сабабларига қуйидагилар киради:

  • физикавий;

  • кимёвий;

  • биологик;

  • алиментар;

  • ижтимоий;

  • кам ҳаракатланиш (гиподинамия) туфайли юзага келадиган касалликлар;

  • меъёридан ортиқ харакатланиш (гипердинамия) туфайли юзага келадиган касалликлар;

  • психоген таъсирлар натижасида юзага келадиган касалликлар.

Касалликнинг физикавий сабаблари ўз навбатида қуйидаги турлардан иборат:

  • механик таъсирлар – урилиш, кесилиш, босилиш, санчилиш;

  • термик таъсирлар – куйиш, совуқ уриш;

  • нурланиш таъсири-одам организмида нурланиш касаллигини юзага келтиради;

- электр токи таъсири–маҳаллий таъсирида тери куяди.Умумий таъсирида нафас, юрак тўхтаб қолиши мумкин;
- атмосфера босимининг ўзгаришлари туфайли юзага келадиган касалликлар. Атмосфера босимининг юқори бўлиши сув остида кузатилади: қулоқда оғриқ, нафас чиқаришнинг қийинлашуви, қонда кислород ва азот газини кўпайиши организмга заҳарли таъсир кўрсатади.Сув остидан юқорига тез кўтарилиш туфайли кессон касаллиги вужудга келади;
- Атмосфера босимининг пасайиши тоғ устида кузатилади ва чиниқмаган одамларда тоғ касаллиги юзага келади.
Касалликнинг кимёвий сабаблари. Кимёвий моддалар одам организмига заҳар сифатида таъсир кўрсатади.Буларга кислоталар, ишқорлар, қурғошин, симоб, маргимуш, хлор, ёд ва бошқа моддалар киради.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling