Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети
Download 0.52 Mb.
|
Валеол-Маър-Матн-2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касалликнинг ички сабаблари.
- Учинчи ҳолат.
- Одам организмининг реактивлиги ва резистентлиги ҳақида тушунча Реактивлик
Психоген касалликлар. Меъёридан ортиқ ақлий меҳнатдан зўриқиш, ғам-ташвиш, қўрқув, тез-тез ҳаяжонланиш, уйқусизлик каби ҳолатлар олий нерв фаолиятини (бош мия пўстлоқ қисмининг нерв ҳужайралари фаолиятини) зўриқтириб, бош мия пўстлоқ ва пўстлоқ ости нерв марказлари фаолиятини бузилишига олиб келади. Бунинг натижасида невроз, истерия, психоз, гипертония, терининг экзема, юракнинг ишемик, стенокардия, миокард инфаркти, мия инсулти ва бошқа касалликлар юзага келиши мумкин.
Касалликнинг ички сабаблари. Касалликнинг ички (эндоген) сабабларига насл касалликлари киради.Насл касалликларини дунёда биринчи бўлиб 1865 йилда чех олими Иоган Грегор Мендел аниқлаган. Одам организми барча ҳужайра, тўқима аъзоларининг тузилиши, фаолияти ва барча ҳаётий жараёнларнинг ҳар бир одамга хос хусусиятлари авлоддан-авлодга (наслдан-наслга) берилади. Наслдан-наслга берилиш (ўтиш) қонунларини генетика фани ўрганади. Наслдан берилиш хусусиятларининг материал асоси хромосомалар ва генлар ҳисобланади. (Бу ҳақда махсус мавзуда маълумот берилади). Учинчи ҳолат. Одамнинг соғлиқ ва касаллик ўртасидаги ҳолати, яъни соғлиққа ҳам, касалликка ҳам ўтмайдиган ҳолати, учинчи ҳолат деб номланган. (И.И. Брехман, 1990) Учинчи ҳолатдаги одамларга қуйидагилар кириши мумкин: - спиртли ичимликларни мунтазам равишда истеъмол қилувчилар. Улар ҳозирча алкоголизм (пиёнисталик) касаллигига учрагани йўқ. Аммо мунтазам қабул қилинаётган спиртли ичимлик уларни кучсизлантиради, иш қобилиятини пасайтиради. - кашандалар; - семиз одамлар; - гипогликемия, яъни қон таркибида қанд моддаси камайган одамлар; - гипотония – артериал қон босими доимий пасайган одамлар; - жисмоний ривожланиши орқада қолган болалар. Учинчи ҳолатдаги одамларни аниқлаш ва уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш натижасида, юзага келиши эҳтимоли бўлган касалликнинг олдини олиш мумкин. Одам организмининг реактивлиги ва резистентлиги ҳақида тушунча Реактивлик - бирор ташқи таъсирга, одам организмнинг жавоб қайтариш хусусиятидир. Бу ташқи муҳитнинг ва турли хил ноқулай таъсирларига организмнинг мослашиш қобилиятини белгилайди. Реактивлик бош мия ҳужайраларининг, яъни олий нерв марказининг қўзғалувчанлиги юқори бўлганда ошади, нерв ҳужайралари қўзғатувчанлиги пасайганда реактивлик ҳам пасаяди. Оддий қилиб айтганда, одам кайфияти кўтаринликда бўлганда реактивлик ошади, кайфият пасайганда эса реактивлик ҳам пасаяди. Жисмоний машғулотлар тўғри режа билан услубий жиҳатдан тўғри ва яхши мослашган шароитда бажарилганда спортчи организмининг реактивлиги ошади, машғулот унумдорлиги юқори даражада бўлади. Аксинча, машғулот нотўғри режа, ноқулай услуб ва мослашмаган шароитда ўтказилганда, спортчилар организмининг реактивлиги пасаяди, иш қобилияти ҳам пасаяди.Натижада спортчида чарчаш, ўта чарчаш, зўриқиш ҳолатлари, ҳатто шикастланиш юзага келиши кузатилади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling