Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 390.74 Kb.
bet61/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

Т қ f (Эх, Б, Бo, Бт, Д, Дф, Им, Ф),
бу ерда, Т - товар (хизмат)ларга талаб; Эх - истеъмолчининг эҳтиёжи; Б, - товарнинг баҳоси; Бo - алмаштира оладиган товарнинг нархи; Бт - тўлдирувчи товарнинг нархи; Д - истеъмолчининг даромади; Дф - истеъмолчининг даромадлиги, яъни сотиб олиш қобилияти; Им - истеъмолчининг маданий, маънавий даражаси; Ф - истеъмолчининг иқтисодий келажаги ҳақидаги фикри.
2 - жадвал.
Товарнинг баҳоси ва талаб ўртасидаги боғлиқлик.

Товарнинг баҳоси, сўм ҳисобида (Б)

Талаб, яъни сотилган товар миқдори (Т)

100

30

80

45

60

60

40

80

20

110

Товарнинг


баҳоси
100

80


60

40


20
Талаб, сотилган
товар миқдори
0 10 20 30 40 50 60 70 80 90 100 110 120


2 - чизма. Товарга бўлган талаб.
Шундай қилиб, талабга таъсир этувчи омилларни уч гуруҳга: товарларнинг нархи, истеъмолчиларнинг даромади ва уларнинг эҳтиёжига ажратиш мумкин экан. Булар ичида талаб ва баҳо (нарх) орасидаги узвий боғлиқлик алоҳида диққатга сазовор.
2-жадвал ва 2-чизмадан кўриниб турибдики, товарнинг нархи пасайган сари уни сотиш осонлашади ва, демак, сотилган миқдори ортиб боради ва, аксинча, бозор учун ишлаб чиқарилган товарларнинг миқдори ортиши билан эса унинг баҳоси пасая боради.
Шундай қилиб, талаб-тўловга қобилиятли эҳтиёжнинг бозор шаклидаги намоён бўлишидир. Маркетинг стратегияси ва тактикасида эҳтиёж ҳам худди талаб сингари чуқур ўрганилади. Эҳтиёж - инсоннинг, маълум ижтимоий гуруҳларининг ёки бутун жамиятнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун муҳим бўлган заруриятидир.
Талаб, таклиф ва баҳо бозорнинг асосий элементлари бўлиб, улар ўзаро доимо диалектик алоқада бўлади. Уларнинг ҳаракати талаб ва таклиф иқтисодий қонунини акс эттиради. Бу қонуннинг асосий моҳияти, талаб ва таклифни миқдор ва таркибининг бир-бирига мос келиши, яъни уларнинг мувозанатидир. Бу эса улардан ривожини, ишлаб чиқаришнинг юқори даражада ўсишини таъминлашга ҳеч бир тўсиқсиз реализация қилишни таъминловчи, уларнинг ўзаро бир-бирига мос келишини талаб қилади. Талаб ва таклиф орасидаги пропорция ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол буюмлари билан, меҳнат унумдорлигининг ўсиши жадаллиги ва аҳолининг даромади нисбати билан баҳоларнинг умумий даражаси ва алоҳида товарларнинг баҳоси билан боғлиқдир. Бу пропорцияга, айниқса, эҳтиёжларнинг ўсиб бориши қонуни катта таъсир кўрсатади. Чунки бу қонун таъсирида харидорларнинг бозордаги товарлар ассортименти ва сифатига бўлган талаби кучаяди. Талаб ва таклиф қонуни товар ишлаб чиқаришга асосланган ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий жамият учун характерлидир. Бу қонуннинг амал қилмаслиги натижасида бозор элеменлари бутунлай йўқ қилинган эди. Мана шунинг учун ҳар доим талаб ва таклиф мавжуд бўлган бозор фаолияти натижасида ўйлаб топилган маркетингга қизиқиш бугунги кунда кучайиб боряпти.
Таянч сўзлар: бозорни ва сотишни тадқиқ этиш, сотиш миқдори, ишлаб чиқариш воситалари бозори, истеъмол таварлари бозори, даромадни тавсифловчи кўрсатгичлар, эркин бозор муносабатлари, маркетингнинг бозор тамойиллари, бозор конъюнктураси, бозорни сегментлаш, асосий рақобатчилар, географик белгилар, демографик кўрсатгичлар, марказлашган маркетинг, маркетинг изланишлари, ишлаб чиқарувчилар бозори, истеъмолчилар бозори.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling