Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

 
 
 
 
 
 
2.1-расм. Маркетингни вазифалари 
Маркетингни бош вазифаси корхонанинг мавжуд ва потенциал 
имкониятларини баҳолаш ва амалга ошириш ҳамда бозорда талаб ва таклифни 
мувофиқлаштириш мақсадида имкониятларни аниқлашдан иборат. 
Маркетинг ёки тадбиркорлик фаолияти аниқ натижага эришиш мақсадида 
амалга оширилади. Маркетингни асосий мақсадлари фирманинг асосий 
мақсадлари билан ўзаро алоқадордир.
Фирманинг асосий мақсадларига қуйидагилар киради: 
бозорни эгаллаш
• рентабеллик; 
• молиявий барқарорлик; 
• ишлаб чиқаришни ижтимоий омилларини таъминлаш; 
• бозордаги мавжуд ва престижни ташкил татбиқ мустаҳкамлаш. 
 
 
 
 
 
MARKETING 
Mahsulotlarni sotish 
Mahsulotlarni 
ishlab chiqarish 
• Sifat 
• Xarajatlar 
• Qo’yiladigan 
talablar 
Bozorga ta’sir 
o‘tkazish 
choralari 
• Sotuvni 
tashkil etish 
• Savdo 
• Reklama 
Bozorni 
o‘rganish 
• Talab 
• Taklif 


23 
2.1-жадвал 
Корхонанинг асосий мақсади 
Мақсадлар 
 
Кўрсаткичлар 
 
Бозорни эгаллаш 
Бозор улуши, айланма, товарни роли ва аҳамияти, янги 
бозорларни қамраб олиш 
Рентабеллик 
Фойда, айланмага нисбатан рентабеллик, шахс капиталини 
рентабеллиги, умумий капитални рентабеллиги 
Молиявий барқарорлик 
Кредитга лаёқатлиги, ликвидлиги, ўз-ўзини молиялаштириш 
даражаси, капитални тузилиши 
Ижтимоий мақсадлар 
Иш билан қониқиш, даромад даражаси ва ижтимоий ҳимоя, 
ижтимоий интеграция, шахсий ривожланиш 
Бозордаги позиция ва 
престиж 
Мустақиллиги, имиж, сиёсий шароитга муносабати, жамиятни 
тан олиши 
Маркетинг мақсадлари таҳлили унга эришиш бўйича асосий вазифаларни 
шакллантиришга имкон беради. Мефферт 1986 йилда 3 та ўзаро боғлиқ 
маркетингни комплекс вазифаларини ажратиб кўрсатади: 
1. Талабни тартибга солиш билан боғлиқ бўлган бозор фаолиятига 
кирувчи вазифалар. 
2. Фирма ёки корхона соҳасига тааллуқли вазифалар. 
3. Ташқи муҳит ва жамият ташкилотлари билан боғлиқ масалалар. 
Маркетинг вазифалари натижасида маркетинг жараёнини барча 
босқичларига мос келувчи маркетинг функциялари шаклланади ва доимо 
тартибга солиб борилади. 
Сўнгги йилларда иқтисодиёт тармоқлари рақобатбардошлигини ошириш 
ва диверсификациялаш бўйича чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилиши, 
жаҳон иқтисодиётида ҳамон сақланиб турган инқироз ҳолатлари ва жаҳон 
бозоридаги нархларнинг 2016 йилда мамлакатимиз экспорт салоҳиятига 
салбий таъсирини сезиларли даражада камайтириш имконини берди. 
Юртимиз экспортёрларининг ташқи бозордаги ўрнини сақлаш, 
шунингдек мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида, 
ташқи бозорга маҳсулотлар етказиш ҳажмини ошириш, экспортга 
йўналтириладиган 
маҳсулотлар 
географияси 
ва 
номенклатурасини 
диверсификациялаш, янги корхоналар, энг аввало кичик бизнес 
субъектлариниэкспорт фаолиятига кенг жалб этиш бўйича ишлар давом 
эттирилди. Натижада, сўнгги 10 йилда кичик бизнес корхоналари экспорти 4 
баробардан зиёдга ўсиб, 2016 йилда мамлакат умумий экспорт ҳажмининг 
28%ини ташкил этди. 
Мамлакат экспорт салоҳияти мустаҳкамлашининг асосий омиллари 
бўлиб қуйидагилар хизмат қилади:
2
•  янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этилиши. 877та янги 
корхона, шу жумладан 140та тармоқ корхоналари ва 737та ҳудудий 
бўйсунувдаги корхоналар ўз маҳсулотларини экспортга йўналтиришда 
2
Ўзбекистон иқтисодиёти: ахборот-таҳлилий бюллетень. 2016 йил январь-декабрь.-Т: 2017 й., 9-бет. 


24 
иштирок этдилар. Натижада, 270 турдаги янги маҳсулотлар экспорти 
ўзлаштирилди; 
•  экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар географияси ва 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling