Математик моделлаштириш уч босқичда олиб борилади:
Ўрганилаётган жараён математик моделини тузиш,
Асосий параметрлар қийматларини Хисоблаш учун масалани ечишни дастурлаш(алгоритмлаш),
Моделни ўрганилаётган жараёнга адекватлигини аниқлаш.
Математик моделни қуриш
Объектда кетаётган ходисаларни ифодалайдаган математик тенгламалар тизимсига математик модел дейилади.
Шунга асосан, технологик жараённинг математик моделини тузишни қуйидаги уч аспектда кўришимиз мумкин: мазмуний, аналитик ва Хисоблаш.
Биринчи, объектнинг физик мохияти ўрганилиб, унинг мазмуний ифодаси тузилади.
Иккинчи, мазмуний ифодани аналитик кўринишда, яъни математик тенгламалар тизимси кўринишида ифодаланади.
Учинчи, моделни Хисоблаш томонлари, яъни моделлаштириш алгоритми аниқланади.Бунда математик ифодани ечиш усули ва ечиш кетма-кетлиги аниқланиб, яъни ечиш алгоритми тузилади.
Мазмуний ифодани тузиш
Хар қандай математик моделни тузиш объектни мазмуний ифодасини тузишдан бошланади. Кимё технология объектларини моделлаштиришда аввал, уларнинг «элементар» жараёнларини аниқлаб олинади.
Одатда қуйидаги «элементар» жараёнларини инобатга олинади:
фазалар оқимлари Харакати жараёни;
кимёвий ўзгариш жараёни;
фазалар орасидаги модда алмашинуви;
иссиқлик ўтказиши;
модда агрегат холатининг ўзгариши.
Баъзи бир тўла ўрганилмаган «элементар» жараёнларни математик моделга киритилмасдан жараённинг математик моделини тузиш мумкин, лекин бунда жараён математик модели хатолиги жуда катта бўлиб кетмаслигига эътибор бериш керак бўлади.
Моделлаштиришдан олинган натижалар аниқлиги объектнинг Хар хил параметрларини бу моделда қанчалик тўла Хисобга олинганлигига боғлиқдир. Бу параметрларга қуйидагиларни киритиш мумкин: конструктив, физик ва элементар жараён параметрлари.
Конструктив параметрларга, структура параметрлари (оқимлар Харакати тузилишини ифодаловчи) ва геометрик параметрлар (аппарат параметрлари)
киради.
Физик параметрларга оқимнинг Холат параметрлари (температура, концентрация ва бошқалар) ва хусусият параметрлари (иссиқлик сиғимлари, қовушқоқлик, зичлик ва бошқалар) киради.
«Элементар» жараён параметрларига гидродинамик параметрлар (оқимлар Харакатини ифодаловчи параметрлар, масалан: модданинг оқимда кўндаланг аралаштиргиш коэффициенти) ва физик-кимёвий параметрлар (иссиқлик ва модда алмашинув коэффициенти, кимёвий реакция тезлиги константаси) киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |