Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги коракалпак давлат университети “технология” кафедраси


Download 0.55 Mb.
bet9/54
Sana09.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1469280
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54
Bog'liq
моделлаштириш. Маруза матни-converted

Моделлаштириш алгоритми

Математик ифодада тенгламалар тизимсини ечиш кетма-кетлигини аниқлаб Хисоблаш алгоритмини тузиб чиқиш керак бўлади. Математик тенгламалар тизимсини аналитик ечиш мумкин бўлса, унда махсус моделлаштириш алгоритмларини яратишга зарурат йўқолади, аммо куп Холатларда математик тенгламалар тизимси мураккаб кўринишга эга бўлиб, эффектив моделлаштириш алгоритми тузиш мумкинлигига қараб, бу моделдан фойдаланса бўлишлиги боғлиқ бўлади. Яна бир асосий факторлардан бири, олинаётган натижаларни физик моХиятини яхши англаш, эффектив Хисоблаш алгоритмларини тузишга ёрдам беради.


Баъзи бир Холатларда мураккаб моделлаштириш алгоритмини ЭХМда ечиш учун математик модельни соддалаштиришга тўғри келади. Албатта бу математик модель аниқлигини пасайтиради.
Таянч сўз ва иборалар



  1. Технологик тизим тахлили- технологик тизим кириш параметрларини оралиқ ва чиқиш параметрларига таъсир ўрганилади.

  2. Технологик тизим синтез қилиш - агар мақсаддаги махсулотни олиш усули маълум бўлса, унда шу махсулотни олишни оптимал схемасини аниқлаш.

  3. Технологик тизим оптималлаштириш - оптималлаштириш критерийсининг энг яхши қийматларини таъминловчи технология параметрларини аниқлаш.

  4. Технологик тизимнинг кириш параметрлари - тизимга таъсир кўрсатувчи асосий параметрлар.

  5. Технологик тизимнинг чикиш параметрлари - тизим холатини кўрсатувчи асосий параметрлар.

  6. Технологик тизимнинг оралик параметрлари - тизим холатини кўрсатувчи параметрлар.

  7. Самарадорлик кўрсаткичи - тизимни эффектив ишлашини курсатувчи кўрсаткич.

  8. Оптимал технологик схема - технологик схеманинг энг яхшиси.

  9. Моделлаштириш- технологик жараён хусусиятларини унинг модели ёрдамида ўрганиш.

  10. Физик моделлаштириш - технологик жараён хусусиятларини унинг физик модели ёрдамида ўрганиш.

  11. Математик моделлаштириш - технологик жараён хусусиятларини унинг математик модели ёрдамида ўрганиш.

  12. Мазмуний ифода - технологик жараённи мазмуний аспектда ифодаланган кўриниши.

  13. Математик ифода - технологик жараённи аналитик аспектда математик тенгламалар ёрдамидаги ифодаси.

  14. Моделлаштириш алгоритми - математик модельни ечиш кетма-кетлигини белгиловчи алгоритм.

  15. Технологик «элементар» жараенлари - технологик жараён иерархик тузилишида жараённи ташкил қилувчи бир неча жараёнлар.

  16. Фазаларнинг оқим тузилиши - фазаларнинг оқими харакати.

  17. Модданинг агрегат холатини ўзгариши - модданинг суюқлик холатдан буғга, буғ холатдан суюқлик холатига ўтиши ва х.к.з.

  18. Жараеннинг конструктив параметрлари - жараённинг аппарат конструкция параметрларига боғлиқ бўлган параметрлари.

  19. Жараеннинг физик параметрлари - жараённинг холат ва хусусият параметрлари.

  20. Параметрлари мужассамланган моделлар - параметрлари бир координата бўйича ўзгарувчи моделлар.

  21. Параметрлари таксимланган моделлар - параметрлари вақт ва яна бир бошқа координата бўйича ўзгарувчи моделлар.

  22. Эффектив хисоблаш алгоритмлари - хисоблашни оптимал кетма-кетлиги.




Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling